Васиятномани ўзгартириш ёки бекор қилиш қуйидаги
тартибда амалга оширилиши мумкин:
–
биринчидан, олдин тузилган васиятноманинг мазмунига қарши,
яъни уни тўлиқ ёки қисман бекор қиладиган ёхуд ўзгартирадиган янги
васиятномани тузиш;
ВОРИСЛИК ҲУҚУҚИ
46
–
иккинчидан, васият қилувчи томонидан ёки васият қилувчининг
ёзма фармойишига биноан нотариус ёхуд бошқа мансабдор шахслар
томонидан унинг барча нусхаларини йўқ қилиб ташлаш.
Васиятномани ўзгартириш билан тўлдириш тушунчаларини
фарқлаш лозим.
Мисол учун, агар янги тузилган васиятномада меросхўрлар
доираси ўзгараётган ёки мерос мулки меросхўрлар ўртасида бошқача
бўлинаётган бўлса, бу васиятномани ўзгартириш ҳисобланади.
Агар янги тузилган васиятномада меросхўрлар доираси
ўзгармаётган, бироқ васиятномага олдин киритилмаган мол-
мулклар қўшимча киритилаётган бўлса, бу васиятномани тўлдириш
ҳисобланади.
Васиятнома ўзгартирилаётган ёки тўлдирилаётган тақдирда янги
тузилган васиятноманинг шартларига қарама-қарши бўлмаган олдин
тузилган васиятноманинг шартлари бекор қилинмайди, ўз кучида
қолади ва меросхўрлар учун тегишли ҳуқуқ ва мажбуриятларни
вужудга келтиради.
Янги тузилган васиятнома билан олдинги васиятнома бекор
қилинаётган бўлса, олдинги васиятноманинг шартлари тўлиқ бекор
қилинган ҳисобланади ва меросхўрлар учун ҳуқуқ ва мажбуриятларни
туғдирмайди.
47
Васиятноманинг ҳақиқий эмаслиги асослари ва тартиби Ўзбекистон
Республикаси Фуқаролик кодексининг 1130-моддасида белгиланган.
Мазкур моддага кўра тегишли шаклда тузилмаган васиятнома
ҳақиқий эмасдир. Васиятноманинг ҳақиқий эмаслиги ушбу Кодекснинг
битимлар ҳақиқий эмаслиги тўғрисидаги қоидаларига ҳам асосланади.
Васиятноманинг ҳақиқий эмас деб топилишидан мулкий
оқибатларга эга бўладиган шахснинг даъвоси бўйича васиятнома
уни тузиш, имзолаш ва тасдиқлашнинг ушбу Кодексда белгиланган
тартиби бузилиши натижасида ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин.
Васиятномадаги айрим фармойишларнинг ҳақиқий эмаслиги
васиятноманинг қолган қисми ҳақиқийлигига дахл қилмайди.
Васиятнома ҳақиқий эмас деб топилган тақдирда ушбу
васиятномага биноан меросдан маҳрум бўлган меросхўр умумий
асосларда мерос олиш ҳуқуқига эга бўлади.
Васиятнома бўйича мерос олувчи, шунингдек суд қарори билан
васиятноманинг ҳақиқий эмас деб топилишидан манфаатдор бўлган
шахснинг даъвоси бўйича васиятнома суд томонидан қисман ёки
бутунлай ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин.
Олий суд Пленумининг 2011 йил 20 июлдаги 5-сонли қарори
8-бандида васиятномани ҳақиқий эмас деб топишга оид даъволарни
кўришда судлар Фуқаролик кодексининг битимларни ҳақиқий эмас деб
топиш учун асосларни назарда тутувчи нормаларига амал қилишлари
лозимлиги (ФК 113-128 - моддалари) тушунтирилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |