Viii мавзу: Сайлов ҳуқуқи ва тизими режа


 Сайлов жараёни ва субъектлари



Download 69,53 Kb.
bet4/12
Sana28.04.2022
Hajmi69,53 Kb.
#587435
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
8-Мавзу.

4. Сайлов жараёни ва субъектлари.
1. Фуқаролар. Фуқаролар сайловлар жараёнини деярли барча босқичларида иштирок этади. Улар сайлов жараёнида бевосита ўзлари ёки тегишли тузилмалар, органлар фаолияти орқали иштирок этади. Бошқа барча сайлов жараёнини субъектлари фаолиятида фуқаролар иштирок этади. Фақат у ерда фуқаро сифатида эмас, тегишли тузилма аъзоси, хизматчи сифатида. Фуқаролар сайлов жараёнини ташвиқот-тарғибот ишларида, сайлов олди йиғилишларида, сиёсий партиялар, фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари фаолиятида, турли сайлов комиссиялари таркибида аъзо бўлиб, ишончли вакиллар бўлиб, кузатувчилар таркибида қатнашиб, ваколатли вакил сифатида қатнашиши уларнинг сайлов жараёнини субъекти сифатида бевосита иштирокини кўрсатади.
Оммавий ахборот воситасида, турли давлат органларида иштирок этиши эса фуқароларнинг сайлов жараёнида билвосита иштирокини кўрсатади.
2. Сайлов комиссиялари. Вакиллик органларига сайлов, Президентликка сайлов жараёнида сайлов комиссиялари алохида рол ўйнайди. Олий Мажлиснинг Қонунчилик палатаси ва Президентликка сайловда Марказий сайлов комиссияси, округ сайлов комиссияси, участка сайлов комиссияси тузилса, халқ депутатлари Кенгашларига сайловда тегишли Кенгашга (вилоятга, шаҳарга, туманга) сайлов ўтказувчи сайлов комиссияси, округ сайлов комиссияси, участка сайлов комиссияси тузилади.
Марказий сайлов комиссияси доимий ишлайдиган Марказий муассаса бўлиб, Олий Мажлис томонидан тузилади. Раиси Президент тақдимига биноан аъзолари томонидан сайланади.
Округ сайлов комиссияси Марказий сайлов комиссияси томонидан, участка сайлов комиссияси округ сайлов комиссияси томонидан тузилади. Округ ва участка сайлов комиссиялари сайлов натижалари эълон қилиниб, депутатлар рўйхатга олингач фаолиятини тугатади.
Маҳаллий Кенгашга сайловларда, вилоят, туман, шаҳар Кенгашига сайлов ўтказувчи сайлов комиссияси тегишли Кенгаш томонидан тузилиб, кейинги сайлов кампанияси эълон қилингунга қадар фаолият кўрсатади. Округ сайлов комиссияси тегишли Кенгашга сайлов ўтказувчи комиссия томонидан, участка сайлов комиссияси эса округ сайлов комиссияси томонидан тузилиб, сайлов натижалари эълон қилиниб, депутатлар рўйхатга олингач ўз фаолиятларини тугатади.
Марказий сайлов комиссиясининг фаолияти, “Ўзбекистон Республикасининг Марказий сайлов комиссияси тўғрисида”, округ ва участка сайлов комиссияларини фаолияти “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайлов тўғрисида” маҳаллий Кенгашларга сайлов ўтказувчи сайлов комиссиялар фаолияти “Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов тўғрисида”ги қонунлар билан тартибга солинади.
3. Сиёсий партиялар. Сиёсий партиялар вакиллик органларига сайловда номзод кўрсатиш ҳуқуқига эга субъектдир. Қонунчилик палатаси депутатлигига номзод ва Президентликка номзод кўрсатиш ҳуқуқи, фақат сиёсий партияларга берилган. Сиёсий партиялар номзод кўрсатишдан ташқари, сайлов жараёнида ташвиқот-тарғибот ишларида, овоз бериш жараёни ва овоз бериш натижаларини аниқлашда ўз вакиллари орқали назорат ишларида иштирок этади.
Хорижий мамлакатларда жумладан, Буюк Британияда сиёсий партиялар ҳукуматни сиёсатшунослар ва кадрлар билан таъминлашдан бошқа ҳам бир қатор муҳим вазифаларни амалга оширади. Сайловчилар ҳар бир индивидуал шахс учун овоз беришсада, номзодлар партия томонидан танланади. Жуда камдан кам олатларда бирор бир партияга алоқаси бўлмаган, мустақил шахслар парламентга сайланишади. Бу ҳолат ҳали амалда қўлланмаган. Партиялар Лордлар палатасидаги учрашувларда устуворлик қилишади. Партия ва унинг аъзолари ўртасидаги алоқа бир томонлама шартнома асосида амалга оширалади. Аъзолар ва партия ўртасидаги ўзаро тортишувли ҳолатлар суд томонидан кўриб чиқилади. Баъзи ҳолатларда қонунчилик хоҳлаган пайтда, ҳатто эътироз бўлмаган пайтда партиянинг қарорларини бекор қилиши мумкин. Масалан, барча аёл номзодларнинг алоҳида рўйхатда кўрсатилиши 1975 йилги Парламентнинг жинсий камситилиши актига тўғри келмаслиги сабабли Парламент томонидан бекор қилинган5.
4. Оммавий ахборот воситалари. Сайлов тўғрисидаги қонунларга асосан ОАВ сайловга тайёргарликнинг бориши ва сайлов қандай ўтаётганлигини ёритиб боради. ОАВ сайлов жараёнидаги ҳар бир тадбирни, сайлов кампанияси бошланганлигини эълон қилингандан бошлаб, сайлов натижаларини эълон қилишгача ёритади, маълумотлар беради. Сайловларда ташвиқот-тарғибот ишларини йўлга қўяди, сайловни барча иштирокчилари учун тенг имкониятлар яратади ва сайловларни ошкора этишини таъминлайди.
5. Кузатувчилар иштироки. Сайловларни қонунга асосан ўтиши, адолатли ўтишини таъминлашда кузатувчилар институти муҳим рол ўйнайди. Кузатувчилар миллий – яъни мамлакат ичидаги тузилмалардан тузилган ҳамда халқаро кузатувчилар – халқаро ташкилотлар ва хорижий давлатлар вакилларидан иборат тузилиши мумкин. Кузатувчилар барча сайлов тадбирларида, шунингдек овоз натижаларини аниқлашда иштирок этиши мумкин.
Манфаатдор ташкилотлар ўз кузатувчилари тўғрисида округ сайлов комиссияларига сайловга камида ўн беш кун қолганда маълум қилади. Округ сайлов комиссияси белгиланган намунадаги мандатли ариза тушгандан сўнг беш кун ичида кузатувчиларга беради.
Халқаро кузатувчиларга мандатни Марказий сайлов комиссияси беради.
Кузатувчиларнинг ҳуқуқ ва бурчлари сайлов тўғрисидаги қонунда белгиланган.
6. Вакиллар. Сайлов жараёнида депутатликка, Президентликка номзодларнинг ишончли вакиллари, сиёсий партияларнинг ваколатли вакиллари иштирок этади.
Ўзбекистон Президентлигига номзод 15 тагача, Қонунчилик палатаси депутатлигига номзодлар ўн нафаригача, маҳаллий Кенгаш депутатлигига номзодлар уч нафаргача, ишончили вакилига эга бўлади.
Ишончли вакиллар номзодларга сайлов кампаниясини ўтказишда ёрдам беради, тарғибот-ташвиқот ишларини олиб боради, сайлов кампаниялари, давлат ва жамоат ташкилотлари билан муносабатларда номзодларни манфаатини ифода этади.
Президентликка номзод ишончли вакиллари номзод тақдимига кўра МСКда рўйхатга олиниб, уларга гувоҳнома берилади.
Депутатликка номзодлар ўз ишончли вакилларини ўзи белгилайди ва округ сайлов комиссияларида улар рўйхатга олиниб, тегишли гувоҳнома берилади.
Қонунларда сиёсий партияларнинг ваколатли вакили бўлиши белгиланган. Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгаш депутатлигига номзод кўрсатган сиёсий партиялар овозларни санаб чиқишда иштирок этиш учун МСК томонидан белгиланадиган тартибда ўз аъзолари орасидан ваколатли вакил тайинлашга ҳақли.
Вакиллар фаолияти, ҳуқуқ ва бурчлари, вазифаси сайлов тўғрисидаги қонунларда белгиланган.
7. Фуқароларнинг ўзинии ўзи бошқариш органлари. Фуқароларнинг ўзини-ўзи органлари сайловни ўтказишда фаол иштирок этади. Улар ташвиқот-тарғибот ишларида, номзодлар билан учрашувлар ташкил қилишда, сайловчиларни рўйхатини тузишда, сайлов куни, вақти, жойи ҳақида сайловчиларга маълумотлар беришда тегишли органларга ёрдам беради.
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларини сайлов иштирокчиси сифатида намоён қиладиган энг муҳим нарса, уларни туман, шаҳар Кенгашларига сайловда шу Кенгаш депутатлигига номзод кўрсатиш ҳуқуқига эга эканлигидир.
8. Давлат органлари. Турли давлат органлари сайлов жараёнларида иштирок этади. Улар турли вазифаларни бажаради. Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, сайлов ўтадиган жойлар билан таъминлаш, сайлов участкаларини тегишли ҳолатга келтириш, моддий таъминотига ёрдам бериш, сайлов комиссиялари аъзолигига номзодлар тақдим қилиш, тегишли Кенгашларга сайлов ўтказувчи комиссияларни тузиш билан сайлов жараёнида иштирок этади.
Муҳим жихатлардан яна бири – бу ҳеч қайси партиянинг йирик молиявий ресурслар ҳамда радио ва телевидинияга кўпроқ алоқаси бўлганлиги учун сайловда яхшироқ позицияга эга бўлишига йўл қўймаслик эди. Британия қонунчилигида бугунги кунга келиб сайловдаги ҳолислик ҳамда молиявий тарафларнинг сайловга бўлган таъсирини камайтириш бўйича мукаммал қонун-қоидалар ишлаб чиқилган. Аммо сайлов жараёнида сарф қилинадиган моддий ҳаражатларнинг кўплиги бугунги кунда молиявий таъсирни бутунлай йўқ қилиш имкониятини бермайди.6

Download 69,53 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish