Viii мавзу: Сайлов ҳуқуқи ва тизими режа



Download 69,53 Kb.
bet2/12
Sana28.04.2022
Hajmi69,53 Kb.
#587435
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
8-Мавзу.

Биринчи босқич: бир палатали парламентга сайловлар босқичи, яъни бу босқич Собиқ Иттифоқ давридан бошланган бўлиб, то 2004 йилга қадар давом этган. Бу босқичда илк бор Ўзбекистонда муқобил (альтернатив) кўппартиявийлик асосида Президентлик сайловлари бўлиб ўтди ва сайловлар тўғрисидаги бир қатор қонунлар қабул қилинди.
Бу босқичда Конституцияда сайлов тизимининг асослари мустаҳкамланди, сайловлар тўғрисидаги қонунлар асосида, кўппартиявийлик асосида биринчи марта ўзбек парламенти – Олий Мажлис сайланди.
Иккинчи босқич: икки палатали парламентга сайловлар босқичи, яъни 2004 йил декабрдан бошланди. Бу босқичда амалдаги сайлов қонунлари асосан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенатига сайловлар бўлиб ўтди.

Янги сайлов қонунчилиги тизимига қайси қонунлар киради?


Биринчидан, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси киради. Конституция- сайлов қонунчилиги тизимининг ўзагини, ядросини, умуртқасини ташкил этади.
Сайлов қонунчилиги тизимига, иккинчидан, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайлов тўғрисидаги қонун; учинчидан, Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисидаги қонун; тўртинчидан, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгашларига сайлов тўғрисидаги қонун; бешинчидан, Марказий сайлов комиссияси тўғрисидаги қонун; олтинчидан, фуқаролар сайлов ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисидаги қонун; еттинчидан, энг муҳими, 2019 йил қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг Сайлов Кодекси киради.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясида сайлов тизимига бағишланган махсус XXIII боб бор ва у «Сайлов тизими» деб номланади. Бундай боб кўпгина давлатлар Конституцияларида йўқ. Сайлов ҳуқуқига бағишланган Конституциянинг 117-моддаси катта ижодий салоҳиятга эгадир. Бу модда маълум шароитлар етилганда тегишли қонунлар қабул қилиш йўли билан ҳаракатга келтирилмоқда.
Аристотель айтганидек, ҳуқуқ фуқароларнинг етуклигидан олдинда боради, лекин фуқароларнинг етуклиги ҳуқуқни татбиқ қилишни таъминлайди.
Шу ерда бир тарихий фактни эслатиб ўтиш керак.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси лойиҳасини тайёрлаш ва муҳокама қилиш даврида бир қатор чет эллик экспертлар Конституция матнига сайлов тизимига бағишланган махсус бобни қўшмасликни таклиф этган эдилар.
Сайлов тизими барча сайлов ўтказилиши билан боғлиқ тартиблар ва барча тартибларни мустаҳкамловчи, ўрнатувчи ҳуқуқий нормалар йиғиндисидир. Сайлов ҳуқуқий нормалари, фуқароларнинг сайлов ҳуқуқларини, сайлов ташкил қилиш ва ўтказиш, овоз бериш натижаларини аниқлаш масалаларини тартибга солади. Сайлов тизими бу сайлов ўтказилиши тартиби ва шу тартибларни мустаҳкамловчи ҳуқуқий нормалар йиғиндисидир. Сайлов ўтказилиш тартиблари ҳуқуқий нормалар билан белгиланади ва улар биргаликда сайлов тизимини ташкил этади.
Баъзида сайлов тизими тор маънода сайловнинг баъзи жиҳатлари, хусусиятларига ҳам татбиқ қилинади, масалан овоз бериш натижасини аниқлашга қўлланилганда пропорционал ва мажоритар сайлов тизими деган тушунчалар келиб чиқади. Аслида мажоритар ва пропорцоинал сайлов депутатликка номзодлар кўрсатиш ва уларга овоз бериш ҳамда натижаларини аниқлашдаги алоҳида тартибдир.
Пропорционал тизимда овозлар партия рўйхати бўйича берилиб, депутатлик ўрни олинган овозларга нисбатан тақсимланади. Бу тизим Россияда парламент сайловларида қўлланилади.
Мажоритар тизимда сайловчи аниқ бир номзодга овоз беради ва сайловчиларнинг ярмидан кўпчилик овозини олган номзодлар сайланган ҳисобланади. Ўзбекистонда мажоритар сайлов тизими қўлланилади.
Кенг маънода сайлов тизими фақат овоз бериш, унинг натижаларини аниқлаш тартиби билан чекланмай, сайлов тизими сайлов ҳуқуқи принциплари, қоидалари, сайлов ўтказиш тартиби йиғиндиси ҳисобланади. Унда фуқароларнинг сайлаш ва сайланиш ҳуқуқлари; сайлов ҳуқуқининг асосий принциплари; турли даражадаги ҳокимият органларига сайлов ўтказиш; сайлов белгилаш; сайлов иштирокчилари (субектлари), кимлар сайловда иштирок эта олмаслиги каби масалалар белгиланади.
Сайлов ҳуқуқи – сайлов қонунчилигидан кенгроқ тушунчадир.
Сайлов ҳуқуқи – бу ҳуқуқнинг комплекс соҳаси бўлиб, конституциявий ҳуқуқ нормаларидан ташқари, маъмурий, жиноий ва бошқа ҳуқуқ соҳалари нормаларини ўз ичига олади. Сайлов ҳуқуқининг ривожланиши ўзбек миллий ҳуқуқий тизимининг тараққиёт қонунларига тўла мос келади.
Сайлов ҳуқуқи – атамаси бир неча маънода ишлатилади. Сайлов ҳуқуқи деганда биринчидан, мамлакатда сайловларни ташкил этувчи ҳуқуқ нормалари тушунилса, иккинчидан, фуқароларни сайлаш ва сайланишга бўлган ҳуқуқлари тушунилади (актив ва пассив сайлов ҳуқуқи). Сайлов билан боғлиқ муносабатлар, масалалар фақат Конституция нормалари билан тартибга солиш билан чегараланмайди, бошқа махсус қонунлар билан ҳам тартибга солинади.
Ўзбекистон Республикасида “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайлов тўғрисида”, “Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида”, “Халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгашларига сайлов тўғрисида” қонунлар бўлиб, биринчи қонун Олий Мажлисга депутат ва сенаторлар сайлаш, иккинчи қонун Ўзбекистон Республикаси Президентини сайлаш, учинчи қонун маҳаллий вакиллик органларига депутатлар сайлаш масаласини тартибга солади.
Бундан ташқари, “Марказий сайлов комиссияси тўғрисида”, “Фуқаролар сайлов ҳуқуқларини кафолатлари тўғрисида”ги қонунлар ҳам сайлов ўтказиш, фуқароларнинг сайлов ҳуқуқларини қўшимча ҳимоя қилиш, таъминлашга қаратилгандир.
Хорижий мамлакатларда жумладан, Буюк Британияда овоз бериш ҳуқуқи барчага яъни, мамлакат фуқаролари ва Британия мустамлакаларининг фуқароларига берилди, шунингдек Ирландия фуқароларига ҳам ўзлари хоҳлаган сайлов округида овоз бериш ҳуқуқи берилган бўлиб, меҳнатга лаёқатсиз ва 18 ёшга тўлмаганлар овоз бериш ҳуқуқига эга эмас. 1983 йилги Актга 1985 йилда ўзгартириш киритилиб, Буюк Британиядан ташқари истиқомат қилиувчи аҳолига овоз бериш ҳуқуқи берилган. Шунингдек, 1983 йилги Актга кўра шахс ўзи яшаб турган сайлов округида рўйхатдан ўтган тақдирдагина овоз бериш ҳуқуқига эга эди. Сўнгги тузатишларга кўра энди фуқаролар сайлаш ҳуқуқига эга бўлиш учун маълум сайлов округида аниқ бир муддатга қадар рўйхатда туриши шарт эмас қилиб ўйилди. (2000 йилга қадар бу муддат 10 октябрга қадар деб кўрсатилган эди.)1.
1832 йил Ислоҳотлар Қонунига қадар франшиза фақатгина 40 йиллнинг йиллик даромади бўлган шахслар томонидан амалга оширилинарди. Район ва шаҳарларда франшиза микдори район уставига ёки маҳаллий одатларга таянган ҳолда белгиланар эди. Ҳақиқатдан, парламентдаги кўп жойлар 1832 йилга қадар аристократия қўлида бўлган ва улар овозлар сотиб олиб орқали яхши номзодларни тайинлашар эдилар. Шотландияда қадимий қонунларда “вакиллик тамойили” тўғри солиқ тўлаш билан боғлиқ эди ва вакиллик учун овоз беришда иштирок этмаган шахс ёки сайланишга ҳақли бўлган инсон, ҳукумат томонидан ҳимояланган ва уларга устунликлар берилган эди. Франшизани кенгайтириш учун Қонунлар 1832, 1867, 1884, 1918, 1928, 1948, ва 1969 йилларда қабул қилинган ва олдинги Қонунлар тафсилотлари тарихга кетган. 1918 йилда битта франшиза тузилган бўлиб, у район сайлов округлари учун яратилган. Аёллар учун 30 ёшдан сўнг овоз бериш хуқуқи 1918 йилдан ва 21 ёшдан ошган аёллар учун 1928 йилдан бошлаб амал қилинган. Ҳозирги кунда сайлов ёши ҳам еркак ҳам аёллар учун 18 ёш, фақат уни 16 ёшгача туширишни таклиф қилишган. 2
Ҳозирги замон Ўзбекистон сайлов қонунчилиги халқаро андозаларга тўла мос келади. Ўзбекистон сайлов қонунчилигининг энг биринчи ва асосий хусусияти – бу унинг умум эътироф этилган халқаро андозаларга мослигидир.

Сайловлар тўғрисидаги жаҳон андозалари (стандартлари) қайси халқаро ҳужжатларда ўз аксини топган?



Download 69,53 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish