Vi-боб валикли жинлар § Валикли жинларга қўйиладиган технологик талаблар ва уларнинг классификацияси



Download 2,02 Mb.
bet3/14
Sana24.02.2022
Hajmi2,02 Mb.
#252031
TuriЛекция
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14
Bog'liq
Китоб 6-боб

Кўрсатгичлар

Валикли жин

ХДГ

ХДВ2М

Тола бўйича унумдорлик, кг/соат

45

95

Майда ифлослик бўйича тозалаш самарадорлиги, %

35-50

45-70

Игначали барабан диаметри, мм

-

280

Игначали барабан тезлиги, айл/мин.

-

87

Текисловчи валик диаметри, мм

-

118

Текисловчи валик тезлиги, айл/мин.

-

235

Тезлаштирувчи валик диаметри, мм

-

118

Тезлаштирувчи валик тезлиги, айл/мин.

-

550

Ишчи валик диаметри, мм

180-140

180-140

Ишчи валик тезлиги, айл/мин.

115

220

Урувчи валик диаметри, мм

-

76

Урувчи валик тезлиги, айл/мин.

-

2000

Электродвигательнинг урнатилган қуввати, квт:







Ишчи валик ва таъминлагич узатмалари учун

3.5

5.0

Урувчи валик узатмаси учун




1.5



§ 3. Валикли жиннинг технологик кўрсаткичлари
Валикли жинни технологик баҳолаш, жинланган тола таркибидаги тугунчалар миқдори ва толанинг ифлослик даражаси, жиннинг ифлосликлардан тозалаш самарадорлиги, чигит шикастланиши ва тола таркибидаги бурамлар миқдорига асосан амалга оширилади.
Жинланган тола таркибидаги ифлос аралашмалар ва бурамларнинг миқдори улар оғирлигининг барча тола оғирлигига нисбатида олинади.
Чигитни эркин ҳолатида ёки сиқилганида ядроси кўриниши механик шикастланиш категорияси сифатида қаралади. Чигитнинг шикастланиши (3.7) формула орқали аниқланади.
Толанинг буралиб қолишлари толанинг ташқи кўриниши орқали аниқланади. Бу ҳолат узун толалар учун мумкин бўлмаган ҳолатдир, бу толани кейинги ишловларида нуқсон хосил бўлишига олиб келади.
Толанинг буралиб қолишига асосан тозалаш машинасининг технологик ҳолати, валикли жиннинг таъминлаш ва тозалаш бўлимлари таъсир қилади.


§ 4. Валикли жин конструкцияси ва элементларини хисоблашнинг назарий асослари
Валикли жин қуйидаги қисмлардан ташкил топган: пахтани таъминлаш, ифлос аралашмалардан тозалаш, пахтани жинлаш валигига узатиш, жинлаш, толани, чигитни ва ифлосликларни олиб чиқиш учун қўшимча қисмлар.
Пахтани таъминлаш ва тозалаш бўлими.
Таъминлаш бўлими 108 расмда келтирилган, у қуйидаги қисмлардан иборат: пахта шахтаси 1, таъминлаш валиклари 2, қозиқчали-планкали барабан 3, пахта бўлакларини илиб олувчи барабан 4, тўрли юза 5 ва ифлосликни олиб кетадиган потрубкали бункер 6. Таъминлагич валикли жиннинг станинасига ўрнатилади ва болт ёрдамида махкамланади, пахта шахтаси пастки қисмидаги валиклар пахта хом-ашёсини жинлаш жараёнига бир меъёрда узлуксиз етказишни таъминлайди ва жин унумдорлигини белгилаб беради.

108.-Расм. Валикли жиннинг пахтани таъминлаш бўлими
Таъминлаш валикларида штампланган парраклар валга пайвандланган бўлиб, улар 0 дан 3 айл/мин ҳаракатни импульс вариаторидан олади. Таъминлаш валиклари устидаги шахта кенглиги s = 345 мм қилиб олинади. Таъминлаш валиклари диаметри Dтв = 140 мм, валиклар орасидаги тирқиш парраклар қиррасидан бошлаб S = 65 мм. ни ташкил қилади.
Қозиқчали барабан пахта хом-ашёсини титиб алоҳида бўлакларга ажратади. Пахта бўлаклари тўрли юза орқали олиб ўтилганда ифлосликлардан тозаланади.
Қозиқчали барабанларни лойиҳалаш майда ифлосликлардан тозалаш машинаси қозиқчали барабанини лойиҳалангандек амалга оширилади, айланишлар тезлиги пахта бўлакларининг буралиб қолишини инобатга олиб кичикроқ қилиб олинади. Қозиқчали барабан диаметри D0 = 300÷350 мм, айланишлар тезлиги v6 = 4 - 5 м/сек.ни ташкил қилади.
Қозиқчаларни алмаштиришини хисобга олиниб, қозиқчалар махкамланадиган қисм ечиладиган қилиб лойиҳаланган. Қозиқчалар учи билан тўрли юза орасидаги тирқиш 12—16 мм қилиб белгиланган.
Тўрли юзани тозалаб туриш учун таъминлаш бўлимининг орқа қисмига очиладиган эшик қўйилган. Тўрли юза штамплаш асосида тайёрланган бўлиб, 4,5-5х50 ўлчамли тешиклар очилган ва тешикнинг узун ўқи пахта хом-ашёси ҳаракатига перпендикуляр қилиб бажарилган.


109-расм. Пахтани жинлаш қисмига узатиш бўлими
Пахта таъминлаш бўлимидан сўнг узатиш бўлимига йўналтирилади, бу бўлимда пахта қўшимча титилади, майда ифлосликлардан тозаланади ва пахта бўлакчалар жинлаш қисмига узатиб берилади. Узатиш бўлимининг яъна бир вазифаси толаси тўлиқ ажратилган чигитларни ишчи қисмдан олиб кетиш, уларни регенерация қилиш ва қайта жинлашга узатиб беришдан иборат.
Узатиш бўлими (расм.109) тушиш латоги 1, игначали барабан 2, текисловчи валик 3, тезлаштирувчи валик 4 ва тўрли юзадан 5 иборат.
Игначали барабан пахта тушиш латогидан кейин ўрнатилади ва улар орасида хом-ашё валиги ҳосил бўлади. Игначали барабаннинг вазифаси: қўшимча титиш, майда ифлосликлардан тозалаш бўлиб, унинг игначалари пахта бўлакларини илиб олади, юзасидаги ортиқча пахталарни текисловчи валик туширади ва тезлаштирувчи валик барабан юзасидаги пахтани жинлаш жараёнига узатади.
Игначали барабанда (расм 110) валга 1, иккита четки диск 2 ва битта ўртадаги диск 3 ўрнатилган, дискларга игначали планкалар 4 секторлар бўйича махкамланган. Игначалар барабан уринмасига нисбатан α = 30° бурчак остида ўрнатилган. Игначали барабан диаметри 280 мм, айланишлар тезлиги vu = 0,9 ÷ 1,0 м/сек қилиб белгилаб олинган; игначали барабан ва тўрли юза орасидаги тирқиш 12—15 мм. га тенг. Барабан айланаси бўйлаб игначалар қадами 20 мм бўлган 20 та планка ўрнатилган.
Игначали барабан орқали жинлаш валигига узатиладиган пахта улуши қуйидаги формула орқали аниқланади
, (6.1)
бу ерда П - тола бўйича жиннинг иш унумдорлиги кг/соат;
В - толанинг чиқиши %;
к - нотекслик коэффициенти, хисоблаш жараёнида қуйидагича қабул қилинади к = 1,3 ÷ 1,4.
Q нинг қийматини қуйидаги формула орқали ҳам аниқлаш мумкин;
Q = 60znq1η1 (6.2)
бу ерда z —барабандаги игначалар сони;
п — игначали барабаннинг бир минутдаги айланишлар сони;
q1 — битта игнанинг пахта хом-ашёси билан юкланиши; тажриба натижаларига кўра q1 = 0,0007 кг:
η10,5 — ишлаётган игналар коэффициенти.
Шунга кўра, барабандаги игналар сонини аниқлаймиз
. (6.3)
Текисловчи валик игначали барабан юзасидаги пахта хом-ашёсини бир текисда узатилишини таъминлаш учун ўрнатилади. Унинг конструкциясида Ст3 маркали пўлатдан олти қиррали қилиб ишлов берилган вал ишчи юзасига олтита тасмасимон парраклар болт билан махкамланган. Валикнинг диаметри парраклар юқори қисмидан 118 мм қилиб қабул қилинган. Текисловчи валикнинг минимал айланиш тезлиги игначали барабанникидан 1,5 баробар катта бўлади.

Расм 110. Игначали барабан

Текисловчи валикнинг таъсир коэффициенти ηв = 1,05÷1,1. Текисловчи валик парраклари билан игначали барабан орасидаги тирқиш 12—15 мм.


Парраклар сони қуйидаги формула орқали хисобланади(4.101) ни (4.102) га қуйиб.

Тезлаштирувчи валик игначали барабан юзасидаги пахта бўлакларини ажратиб олиб жинлаш валигига узатиб бериш учун ўрнатилади. Тезлаштирувчи валикнинг конструкцияси текисловчи валик конструкцияси билан бир хил қилиб тайёрланади. Тезлаштирувчи валикнинг минимал айланишлар тезлиги v = 3,5 м/сек, ηв = 1,6 ÷ 1,8 қилиб белгиланган.


Тезлаштирувчи валикнинг ўрнатилиш жойи шундай танланадики, игначали барабан юзасидан ажратиб олинган пахта бўлаклари жинлаш валигининг очиқ қисмига узатилиб берилиши керак булади. Тезлаштирувчи валик ва игначали барабан орасидаги тирқиш 0-2 мм гача қилиб олинади.
Урувчи ва игначали барабанлар остига ўрнатилган тўрли юзанинг вазифаси тўлиқ толаси ажратилган чигитларни чиқиб кетишини таъминлайди. Тўрли юза материали қалинлиги 3 мм, урувчи барабан остидаги тўрли юза тешигининг диаметри 10 мм, игначали барабан остидагида эса 13 мм ни ташкил этади. Урувчи барабан билан тўрли юза орасидаги тирқиш 11-14 мм қилиб қабул қилинган.
Тўрли юзани тозалаш ва таъмирлаш учун унинг каркаси игначали барабан томонидаги речагли тизим орқали чиқариб олинади.

Download 2,02 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish