Vi-боб валикли жинлар § Валикли жинларга қўйиладиган технологик талаблар ва уларнинг классификацияси


Валикли жиннинг тола ажратиш бўлими



Download 2,02 Mb.
bet4/14
Sana24.02.2022
Hajmi2,02 Mb.
#252031
TuriЛекция
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14
Bog'liq
Китоб 6-боб

Валикли жиннинг тола ажратиш бўлими. Жинлаш бўлими (расм 111) - толани чигитдан ажратиб олишга мўлжалланган. У жинлаш валиги 4, урувчи валик 3, дека 1 билан махкамланган қўзғалмас пичоқ 2 ва стол 5 дан ташкил топган.

111 Расм. Жинлаш элементи
Жинлаш деталлари ёнбош детал 6 билан бирга таянч юзага махкамланган булиб, у ёнбош корпусни йўналиши бўйича ҳаракатланувчи кареткага ўрнатилган.
Жинлаш қисмларининг сифатли ишлаши жинлаш валиги ва қўзғалмас пичоқ юзаси, қўзғалмас пичоқнинг жинлаш валигига сиқиш қучи, жинлаш валигининг айланишлар сони ва диаметри, урувчи валикни конструкцияси ва ишлаш тартиби, тола узунлиги ва унинг чигитга ёпишиш кучи билан характерланади. Тери билан қопланган жинлаш валиги тери қопламали валик деб юритилади.
Қўзғалмас пичоқ толани жинлаш валиги билан бирга сиқиб олади ва урувчи валик чигитни уриб олаётган вақтда толани орқага чиқиб кетмаслигини таъминлайди. Қўзғалмас пичоқнинг хар доимги вертикал холидан ташқари жинлаш валигига нисбатан бошқа ҳолатда ҳам ўрнатиш мумкин. расм 112 да қўзғалмас пичоқни жинлаш валигига сиқиш майдонида таъсир қилувчи кучлар келтирилган [26].
Контак майдонида урувчи валиксиз толани чигитдан ажратиб олишга ҳаракат қилувчи кучни қуйидаги формула орқали аниқлаш мумкин:
Р0 = -Р2 + Т1-Т2, (6.4)
бунда Р2 - толани қўзғалмас пичоқ остига тортувчи кучга қарши таъсир этувчи Nни ташкил этувчи куч;
P2=N sinβ; (6,5)
N - қўзғалмас пичоқни жинлаш валигига сиқувчи куч;
Т1 ва T2 - толанинг жинлаш валиги ва қўзғалмас пичоқ орасидаги ишқаланиш кучи;
Т1 = µ1N cos β; (6.6)
T2 = µ2N cos β; (6.7)
µ1 ва µ2 - толанинг жинлаш валиги қопламаси кесим юзаси ва қўзғалмас пичоқ юзасидаги ишқаланиш коэффициенти.

112-расм. Ишчи валик ва қўзғалмас пичоқ орасидаги контакт майдонида таъсир этувчи кучлар схемаси.

(6.4) формуладаги Р2 ва Т2 ни (6.5) ва (6.7) формулага алмаштириб, қуйидагини хосил қиламиз


Р0=N(sinβ+µ1 cosβ-µ2 cosβ). (6.8)
Қўзғалмас пичоқ шундай ўрнатиладики, бунда β ≈ 0 тенг булади ва формулани қуйидагича ёзиш мумкин:
P0=N12). (6.9)
(6.9) тенгликдан куриниб турибдики, толани узиб олиш кучи қўзғалмас пичоқни сиқиш кучи N ва ишқаланиш коэффициентлари орасидаги фарққа боғлиқ. Агар P0 нинг қиймати толанинг илашиш кучидан катта бўлса, унда пахта хом-ашёсини жинлаш жараёни амалга ошади. Қўзғалмас пичоқ ва жинлаш валигини орасидаги ишқаланишда шунга интилиш керакки, ишқаланиш коэффициенти µ1 иложи борича каттароқ, µ2 эса кичикроқ бўлиши керак.
Юқорида келтирилганидек узилиш кучи Р0 га қўзғалмас пичоқни жинлаш валигига сиқувчи куч таъсир кўрсатади ва унинг ошиши билан ишқаланиш коэффициентлари µ1 ва µ2 лар ҳам ўзгаради. Уларнинг ўзгариш характери тажриба йўли билан аниқланади.
N нинг қиймати ҳаддан зиёд ошиб кетиши жинлаш валиги юзасини қўзғалмас пичоқ тиғи билан кесилиб кетишига олиб келиши ва уни тез ейилишига сабаб бўлади. Қўзғалмас пичоқни сиқиш кучи N хисобига пичоқ жинлаш валигини юзасида h чуқурликкача ўзгариши мумкин.

Удельное давление на единицу площади контакта


н/мм2, (6.10)
бу ерда L — қўзғалмас пичоқ узунлиги;
b — ўзгариш эни.
Терили дисклардан йиғилган жинлаш валиги учун тажрибавий изланишлар орқали аниқланган
, (6.11)
бу ерда S — дискнинг қалинлиги мм.
h нинг рухсат этилган қийматини билган холда, жинлаш валигининг рухсат этилган келтирилган босимини аниқлаш мумкин бўлади. Пичоқ қирраси радиуси белгиланаётганда ишлаш режимини инобатга олиш керак.
Тажриба натижаларига кўра, тери вопламали валик қўзғалмас пичоқни сиқиш кучининг оптимал қиймати N = 72 ÷ 75 н/см га тенг [52]. Қўзғалмас пичоқни ўрнатишда жинлаш валиги марказидан 3-4 мм пастроқда ўрнатиш тавсия этилади.
Сиқиш кучи N нинг ошиши билан чигит синиши камаяди, валикли жин иш унумдорлиги ошади ва чигитнинг тукдорлиги камаяди. Аммо сиқиш кучи N нинг қиймати 75 н/см дан ошиши эса ишчи валикнинг ейилишини тезлаштириб юборади ва унинг ҳаддан ортиқ қизишига ва ишдан чиқишига олиб келади.

Download 2,02 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish