1-диаграмма.
Тажрибадаги соғин сигирлар қонининг морфобиокимёвий кўрсаткичлари (n=10)
55
2-диаграмма.
Тажрибадаги соғтн сигирлар қонидаги айрим минерал моддалар миқдори (n=10).
Диспансер текширишлар ўтказиш билан шундай хулосага келдикки Фарғона вилояти Бағдод туманидаги «Ғофуржон Дехқон» фермер хўжалиги силос-концентрат типда озиқлантиришга асосланган қорамолчилик фермер хўжалиги бўлиб, сигирларнинг қиш ва эрта баҳор ойларида А-гиповитаминоз, сурункали кетоз, иккиламчи остеодистрофия, айрим микроэлементозлар ҳамда алиментар бепуштлик касалликлари 60-70% ни ташкил этади. Сигирларнинг минерал моддалар алмашинуви бузилишлари оқибатида озиқалар сарфининг кўпайиши, сут маҳсулдорлигининг камайиши, қисир қолиши ва ветеринария тадбирлари учун харажатларнинг кўпайиши ҳисобига хўжаликлар катта иқтисодий зарар кўради.
Сигирларнинг минерал моддалар алмашинуви бузилиши касалликларининг келиб чиқишида рационнинг такомиллашмаганлиги сигирлар организмининг тўйимли, биологик фаол ва минерал моддаларга нисбатан эҳтиёжларини тўлиқ қондирмаслиги, қанд-протеин ва фосфор-кальций нисбатларининг пастлиги, гиподинамия, гипоинсоляция кабилар асосий этиологик омиллар ҳисобланади.
Сигирларнинг минерал моддалар алмашинуви бузилишлари иштаҳанинг ўзгариши (лизуха) 60-70% ҳайвонда, ташқи таъсиротларга бефарқлик, юрак уриши (ўртача 80,5 марта 1минутда) ва нафас олишнинг тезлашиши, 50-80% ҳайвонларда шиллиқ пардаларнинг оқариши, сутдан чиқарилган сигирларда ошқозон олди бўлимларининг гипотонияси, 30-40% да бўйин терисида бурмаларнинг пайдо бўлиши ва тананинг айрим жойларида жунларнинг тушиши ва ялтироқлигининг пасайиши, кесувчи тишларнинг қимирлаши, 80% ҳайвонларда охирги дум умуртқаларининг сўрилиши каби клиник белгилар билан кечади.
Сигирларда гематологик текширишлар қиш ва эрта баҳор ойларида гипогемоглобинемия, гипогликемия, гипокаротинемия, гипофосфоремия билан характерланади.
57
2.4. Соғин сигирларда минерал моддалар алмашинуви бузилишларини профилактика қилиш бўйича ўтказилган тажрибалар натижалари
Тажрибаларда хўжаликдаги соғин сигирлар голштинлаштирилган қора ола зотли 4-5 яшар сигирлардан 10 бош ўхшаш жуфтликлар тамойили асосида ажратилиб, уларни 5 бошдан икки гуруҳга бўлдик. 1- гуруҳ биринчи тажриба гуруҳи, 2- гуруҳ назорат гуруҳи қилиб белгиланди. Биринчи тажриба гуруҳидаги сигирларга озиқа рационига қўшимча равишда ҳар куни бир бошга 80 гр ЛПП-2 ( витаминли-минералли премикс), 50 гр монокальцийфосфат ва 50 г ош тузи қушиб берилди.
Иккинчи назорат гуруҳидаги сигирлар фақат хўжалик рационида боқилди. Тажрибалар бўғозлик даврининг охирги уч ойида яъни 90 кун давом этди.
Тажриба ва назорат гуруҳидаги сигирлар тажрибаларнинг бошида ва тажрибалар давомида ҳар ойда бир марта клиник текширилиб, улардан олинган қон намуналарида морфобиокимёвий кўрсаткичлари ҳамда қон таркибидаги микроэлементлар (мис, кобальт, марганец ва рух) миқдори таҳлил қилинди. Назорат гуруҳидаги сигирларда тажрибалар давомида умумий ҳолсизланиш, ташқи таъсиротларга жавоб реакциясининг пасайиши, шиллиқ пардаларнинг оқариши, туллашнинг кечикиши каби умумий белгилар билан биргаликда иштаҳанинг ўзгариши (60 % ҳайвонда), шиллиқ пардаларнинг оқариши (80 % ҳайвонда), деярли барча ҳайвонларда кесувчи тишларнинг қимирлаши, охирги дум умуртқаларининг сўрилиши, туёқларнинг нотўғри ўсиши каби макро- ва микроэлементлар алмашинуви бузилишларига хос клиник белгилар кузатилди.
Биринчи тажриба гуруҳидаги соғин сигирларда гематологик кўрсаткичлар тажрибаларнинг бошидаги кўрсаткичларга нисбатан эритроцитлар сонини ўртача 1,2 млн/мкл га, гемоглобинни - 23,1 г/л, глюкозани - 0,98 ммоль/л, каротинни - 0,306 мг%, ишқорий заҳирани - 3,0 ҳажм%СО2 га умумий оқсилни - 4 г/л га кўпайиши, билан тавсифланди.
Сигирлар қонидаги умумий кальций миқдори тажрибаларнинг бошида ўртача 2,06±0,14 ммоль/л ни ташкил этган бўлса, тажрибаларнинг охирига келиб бу кўрсаткичнинг ўртача 2,46±0,21 ммоль/л га кўпайиши характерли бўлди. Анорганик фосфорни шунга мос равишда 1,24±0,47 ммоль/л дан 1,44±0,17 ммоль/л га, мисни - 10,1±0,30 мкмоль/л дан 12,3±0,25 мкмоль/л га, кобальтни - 0,28±0,25 мкмоль/л дан 0,38±0,23 мкмоль/л га, марганецни - 2,27±0,15 мкмоль/л дан 2,71±0,17 мкмоль/л га ва рухни - 33,3±1,6 мкмоль/л дан 43,8±2,1 мкмоль/л гача кўпайиши кузатилди (3-диаграмма).
Назорат гуруҳидаги сигирларда тажрибаларнинг охирига келиб дастлабки кўрсаткичларга нисбатан эритроцитлар сони ўртача 0,42 млн/мкл га, гемоглобин - 4,2 г/л, глюкоза 0,13 ммоль/л, каротин - 0,046 мг, ишқорий заҳира - 3,1 ҳажм%СО2 га камайиб бориши қайд этилди. Қон зардобидаги умумий кальций миқдори тажрибаларнинг охирига келиб, ўртача 0,03 ммоль/л га, анорганик фосфорни - 0,1 ммоль/л, қондаги мисни - 0,52 мкмоль/л, кобальтни - 0,09 мкмоль/л, марганецни - 0,32 мкмоль/л ва рухни - 3,9 мкмоль/л га камайиши билан характерланди. (4-диаграмма).
Тажрибаларнинг бошида тажриба ва назорат гуруҳларидаги сутдан чиқарилган сигирларнинг клиник-физиологик, гематологик кўрсаткичларида сезиларли фарқлар кузатилмаган бўлсада, тажрибаларнинг охирига келиб, тажриба гуруҳидаги сигирларга қўлланилган минерал-витаминли воситаларни организмга ижобий таъсир этиши натижасида моддалар алмашинуви жараёнлари, клиник, гематологик кўрсаткичлари меъёрлар даражасида яхшиланишига олиб келди.
Назорат гуруҳидаги сигирларда эса бу кўрсаткичларнинг салбий томонга ўзгариши яъни ташқи таъсиротларга жавоб реакциясининг пасайиши, иштаҳанинг ўзгариши, шиллиқ пардалар рангининг оқариши, тери қопламаси ва туёқлар ялтироқлигининг пасайиши, кўз ва лаблар атрофида жунларнинг сийраклашиши, охирги дум умуртқаларининг сўрилиши, кесувчи тишларнинг кучли даражада қимирлаши каби белгилар кузатилди.
Do'stlaringiz bilan baham: |