4. ХУЛОСАЛАР
1. Бағдод туманидаги қорамолчилик фермер хўжаликларида парваришланаётган сигирларда минерал моддалар алмашинуви бузилишларининг келиб чиқишида рационнинг такомиллашмаганлиги сигирлар организмининг тўйимли, биологик фаол ва минерал моддаларга нисбатан эҳтиёжларини тўлиқ қондирмаслиги, қанд-протеин ва фосфор-кальций нисбатларининг пастлиги, гиподинамия, гипоинсоляция кабилар асосий этиологик омиллар ҳисобланади.
2. Тадқиқотларда сигирларда қиш ва эрта баҳор ойларида алиментар остеодистрофия, сурункали кетоз, гипокупороз, гипокобалътоз, гиповитаминоз А ва гиповитаминоз Д ларнинг аралаш холатда кечиши характерли бўлиб, бу касалликлар оқибатида озиқалар сарфининг кўпайиши, сут маҳсулдорлигининг камайиши, қисир қолиши ва ветеринария тадбирлари учун харажатларнинг кўпайиши ҳисобига хўжаликлар катта иқтисодий зарар кўриши аниқланди.
3. Сигирларда витамин ва минерал моддалар алмашинуви бузилишлари иштаҳанинг ўзгариши (лизуха) 60-70% ҳайвонда, ташқи таъсиротларга бефарқлик, юрак уриши (ўртача 78,73 марта 1минутда) ва нафас олишнинг тезлашиши, 30-50% ҳайвонларда шиллиқ пардаларнинг оқариши, ошқозон олди бўлимларининг гипотонияси, 30-40% да бўйин терисида бурмаларнинг пайдо бўлиши ва тананинг айрим жойларида жунларнинг тушиши ва ялтироқлигининг пасайиши, кесувчи тишларнинг қимирлаши, 80% ҳайвонларда охирги дум умуртқаларининг сўрилиши каби клиник белгилар билан кечиши аниқланди.
4. Соғин сигирларда витамин ва минерал моддалар алмашинуви бузилишларини олдини олиш мақсадида таркиби: 80 г ЛПП (витаминли минералли премикс) , 50 г монокалъсийфосфат ва 50 г ош тузидан иборат поливитаминли минералли озиқа аралашмаси ЛПП ни 90 кун давомида соғин сигирларга омухта емга қўшиб берилиши, уларда умумий ҳолатнинг яхшиланиши, клиник ва қоннинг морфобиокимёвий кўрсаткичларининг меъёрлар даражасида яхшиланишига, катта қорин девори ҳаракатининг кучайишига, кесувчи тишлар қимирлашининг камайишига, охирги дум умуртқаларида минералсизланиш жараёнининг пасайишига ва иштаҳа ўзгаришининг йўқолишига олиб келади.
5. Соғин сигирларда минерал моддалар алмашинуви бузилишларини гуруҳли профилактика қилиш мақсадида витаминли минералли озиқа аралашмаси (ЛПП) ни сигирларда бўғозликнинг охирги икки ойи ва лактация даврининг биринчи ойида жами 90 кун давомида қўллашнинг иқтисодий самарадорлиги юқори бўлиб, уларда минерал моддалар алмашинуви бузилиши касалликларининг олдини олади, туғилган бузоқлар кунлик тана вазнининг 18,2-22,5 фоизга кўпайишини таъминлайди ва бир бош сигир ҳисобига самарадорлик 417336 сўмни, 1 сўм ҳисобига қилинган харажатлар қоплами 4,62 сўмни ташкил этади.
Do'stlaringiz bilan baham: |