1 боб бўйича хулоса...............................................................................
|
|
2 боб.
|
Хусусий текширишлар……………………………………….............
|
|
2.1.
|
Хўжаликнинг иқтисодий тавсифи……………………………………..
|
|
2.2.
|
Тадқиқотлар жойи, объекти ва услублари………………………….....
|
|
2.3.
|
Соғин сигирлар орасида ўтказилган диспансер тадқиқотлар натижалари ……………………………………………
|
|
2.3.1.
|
Сигирларнинг сақлаш ва озиқлантириш шароитларининг таҳлили
|
|
2.3.2.
|
Сигирларнинг клиник- гематологик кўрсаткичлари………………
|
|
2.4.
|
Соғин сигирларда минерал моддалар алмашинуви бузилишларини профилактика қилиш бўйича ўтказилган тажрибалар натижалари……………………………………………….
|
|
2.5.
|
Ишнинг иқтисодий самарадорлиги………………………………
|
|
3 боб.
|
Олинган натижаларнинг илмий таҳлили ……...................
|
|
|
Хулосалар…………………………………………………………....
|
|
|
Амалий тавсиялар………………………………………..............
|
|
|
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати……………...................
|
|
|
Иловалар ………………………………………………………….....
|
|
Кириш
Республикамизда Қишлоқ хўжалик сохасини ривожлантириш , Хусусан чорвачилик таркибини ислох қилиш орқали мамлакатда озиқ овқат Хавфсизликни таьминлаш аграр сиёсат нинг устувор йўналиши бўлиб хисобланади. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида" 2019 - йил 28-мартдаги ПФ-4254-сон қарори, Ўзбекистон Республикасининг “Ветеринария тўғрисида” да 2015 - йил 29 - декабрда қонунига ўзгариш ва қўшимчалар киритиш хақидаги қонунини қабул қилинди. Ўзбекистон республикаси Президентининг 2018 - йил 8- майдаги "Самарканд Ветеринария медицина институтини ташкил этиш тўғрисидаги" ПК-3703-сонли қарори , Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 - йил 28 - мартдаги "Ветеринария ва чорвачилик сохасида давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-5696-сонли Фармони билан Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси ташкил этилиши ветеринария сохасининг ривожланишига шароит яратиб берди.
Республикамиз аҳолисининг сут, гўшт, тухум ва бошқа озиқ-овқат махсулотларига бўлган талабини янада яхшироқ қондириш кўп жиҳатдан чорвачиликни янада ривожлантириш ва унинг самарадорлигини оширишга боғлиқ. Бунинг учун бошқа соҳалардаги каби чорвачилик хўжаликларида ҳам ислоҳотлар ўтказилиб, Давлат секторидаги ҳамда бошқа кўринишдаги чорвачилик фермалари ўрнига фермер хўжаликлари ташкил этилди ва чорвачилик маҳсулотлари етиштириш асосан фермер хўжаликлари ва хусусий сектор улушига тўғри келмоқда.
Бугунги кунда жамиятимизнинг тубдан янгиланиши, демократик жараёнларнинг ривожланиши кўп жихатдан қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ислоҳотларнинг нечоғли самарали кечаётгани, қишлоқ ҳаётининг барча жабҳаларига фан янгиликларининг мукаммал кириб бораётганлиги билан боғлиқлиги ўз исботини топмоқда.
Шу боис мустақиллигимизнинг биринчи кунларидан бошлабоқ Республикамиз Президенти И.А.Каримов қишлоқ хўжалигини ислоҳ қилишга жиддий эътибор берганлар, жумладан мустақиллигимизнинг дастлабки кунларида қабул қилинган «Ер тўғрисида», «Ижара тўғрисида», «Деққон хўжаликлари тўғрисида» ва бошқа бир қанча қонун ва ҳужжатлар, фармонлар ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари кўп тармоқли иқтисодиётни шакллантириш, тадбиркорликни, фермер хўжаликлари ва шахсий томорқа хўжаликларини ривожлантириш имкониятларини яратди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 23-мартдаги “Шахсий ёрдамчи, деҳқон ва фермер хўжаликларида чорва моллари кўпайтиришни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-308 ва 2008 йил 21 апрелдаги “Шахсий ёрдамчи, деҳқон ва фермер хўжаликларида чорва моллар кўпайтиришни рағбатлантиришни кучайтириш ҳамда чорвачилик маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кенгайтириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-842-қарорларида чорвачиликни жадал ривожлантириш, халқимизнинг тобора ўсиб бораётган чорва маҳсулотларига бўлган талабини қондиришга алоҳида эътибор қаратилган. Ҳайвонларнинг юқумсиз касалликлари бу муаммоларни самарали ҳал этишга катта тўсқинлик қилмоқда. Бу касалликлар орасида сигирларнинг минерал моддалар алмашинуви бузилиши касалликлари салмоқли ўринни эгаллайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |