Мавзунинг долзарблиги. Фарғона вилояти фермер хўжаликларида қорамолар орасида минерал моддалар алмашинувининг бўзилиши билан боғлиқ бўлган касалликлар юқумсиз касалликлар орасида салмоқли ўринни эгаллайди.Бу касалликлар оқибатида озиқалар сарфининг ортиши, махсулдорлик ва чорвачилик махсулотлари озиқавий қимматининг пасайиши, она ҳайвонлар репродуктив хусусиятларининг ёмонлашиши, улардан нимжон, ҳаётчанлиги ва наслий хусусиятлари паст бўзоқларнинг туғилиши хўжаликларга катта иқтисодий зарар етказмоқда.
Фаргона вилояти шароитида Соғин сигирларда минерал моддалар алмашинуви бузилиши касалликларининг тарқалиши, иқтисодий зарари, сабаблари, эртачи аниқлаш усулларини ўрганиш, касалликни олдини олишнинг самарали усулларини ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш ветеринария фани ва амалиёти олдидаги долзарб муаммолардан ҳисобланади.
Тадқиқот объекти ва предмети. Тадқиқотнинг объекти - Фарғона вилояти, Боғдод туманининг қорамолчилик фермер хўжаликлари шароитидаги 4-5 ёшли соғин сигирлар, улардан олинган қон намуналари, минерал ва витаминлардан иборат профилактик озиқа аралашмаси.
Тадқиқотнинг предмети - сигирларнинг клиник, гематологик, кўрсаткичлари, рацион тўйимлилиги.
Тадқиқот методлари. Тадқиқотларда клиник, морфологик, биокимёвий, микроскопик, атомли-абсорбцион спектрофотометрик текшириш усуллари ва озиқа намуналарини зоотехникавий таҳлил қилиш усулларидан фойдаланилди.
Ишнинг мақсад ва вазифалари. Фаргона вилояти шароитида соғин сигирларда минерал моддалар алмашинуви бузилиши касалликлари иқтисодий зарари, сабаблари, клиник белгилари, қоннинг морфобиокимёвий кўрсаткичларидаги ўзгаришларни ўрганиш, ҳамда самарадорлиги юқори бўлган олдини олиш усулларини ишлаб чиқиш ишнинг мақсадини ташкил етади.
Шу мақсадда қуйидаги вазифалар режалаштирилди:
- Соғин сигирларда минерал моддалар алмашинуви бузилиши касаллигининг тарқалиши ва хўжаликларга келтирадиган иқтисодий зарарини ўрганиш;
- Соғин сигирларда минерал моддалар алмашинуви бузилиши касалликларининг сабабларини ўрганиш мақсадида диспансер тадқиқотлар ўтказиш билан рационлар туйимлилиги ва сигирлар организмининг туйимли моддалар ва макро- ва микроэлементларга нисбатан эҳтиёжларининг қондирилиш даражасини ўрганиш;
- Соғин сигирларда минерал моддалар алмашинуви бузилиши касалликларининг симптом ва синдромлари ҳамда қоннинг морфобиокимёвий кўрсаткичларидаги ўзгаришларни аниқлаш;
- Соғин сигирларда минерал моддалар алмашинуви бузилиши касалликларини олдини олиш усулларини ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий қилиш.
Do'stlaringiz bilan baham: |