Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қЎмитаси самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар универцитети


Сигирларда минерал моддалар алмашинуви бузилишларининг симтоматикаси ва ташхис қўйиш усуллари



Download 0,75 Mb.
bet5/20
Sana08.07.2022
Hajmi0,75 Mb.
#757222
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   20
Bog'liq
Ўктамов Б

1.2.Сигирларда минерал моддалар алмашинуви бузилишларининг симтоматикаси ва ташхис қўйиш усуллари

Микроэлементозларга гумон қилинган ҳайвонларни клиник текширишда семизлик даражаси ва тери қопламасининг ҳолатига эътибор берилади. Гипокобальтоз ва бошқа эндемик микроэлементозлар пайтида семизлик даражаси кескин пасаяди. Тери қопламаси дағаллашади, синувчан бўлади ёки тушиб кетади. Гавданинг катта қисмларида жунларнинг тушиб кетиши (алопеция) энзоотик остеодистрофия, йод, мис, кобальт ва бошқа микроэлементлар етишмовчилигида қайд этилади (Н.А.Уразаев ва б., 1990).


Йод етишмовчилиги қорамолларда бош ва бўйинда жунлар ўсишининг кучайиши билан характерланади. Пешона ва энса юзасида жунларнинг узунлиги 12-15 см гача етиши оқибатида ўзига хос «кокиллар» ва «ёллар» ҳосил бўлиши мумкин. Мис етишмовчилиги пайтида жунларнинг депигментацияси кузатилади.
Рух етишмовчилиги терининг қуруқлашиши, бурмалар ҳосил бўлиши, паракератоз кузатилиши, энзоотик остеодистрофия, гипокупроз, гипокобальтоз, эндемик буқоқ ва бошқа эндемик касалликлар юрак қон-томир тизимида функционал ва морфологик ўзгаришлар (миокардоз) кузатилиши, иштаҳанинг ўзгариши (лизуха), кўпчилик гипомикроэлементозлар (флюороз, кариес, рахит, остеодистрофия) сулак оқиши, тишлар, лаб, лунж, танглай ва тилда ўзгаришлар кузатилиши, озиқаларни чайнашнинг қийинлашиши билан кечади Исмагилова Э.Р. (2006), Б.М.Эшбуриев (2009).
Кальций, фосфор, мис, марганец ва кобальт алмашинуви бузилишлари суяк тўқимасида патологик ўзгаришлар кузатилиши билан кечади. Қовурға суяклари юмшаб қолади, оёқ суяклари қийшаяди, тишларнинг қимирлаши, охирги дум умуртқаларининг сўрилиши, ҳажмига кичрайиши, баъзан бутунлай сўрилиб кетиши кузатилади.
Энзоотик остеодистрофия ва бошқа микроэлементозлар пайтида жигарда дистрофик ўзгаришлар кузатилиши оқибатида жигар буғиқлиги соҳасининг катталашиши ва оғриқли бўлиши, жигар хужайраларининг ёғли ёки оқсилли дистрофияси, қонда глюкоза, умумий оқсил ва альбуминлар миқдорининг камайиши ҳамда умумий билирубин миқдорининг кўпайиши қайд этилади (Н.А.Уразаев ва б., 1990).
Р.Х. Авзалов, П.Я. Гущин (2005) маълумотларига кўра, сигирларда эндемик микроэлементозлар сервис даврнинг узайиши, репродуктив хусусиятларнинг пасайиши каби абортив белгилар билан кечади.
Гипокобальтоз пайтида тери қопламаси ҳўрпайган, шиллиқ пардалар оқарган, иштаҳа ўзгарувчан (лизуха) бўлиб, ошқозон олди бўлимларининг гипо- ва атонияси, ширдон ва ичакларнинг катарал яллиғланиши қайд этилади. Қонда гемоглобин миқдори ва эритроцитлар сонининг кескин камайиши (47-98 г/л ва 4-2,5 1012/л гача) кузатилади. Қондаги кобальтнинг миқдори 0,43 мкмоль/л дан кам бўлади.
Исмагилова, Эльза Равильевна (2006) хулосаларига кўра йирик шохли ҳайвонларда минерал алмашинуви бузилишини диагностика қилиш учун комплекс тарзда клиник, гематологик, биохимик, гистологик ва иммунологик статусни аниқлаш, суяк ва жигарда тўқимасида гистологик ўзгаришлар аниқланади. Бунинг учун лизосомал-пероксидаза ва лизосомал-катионли тестлар бўйича текширилади.
Я.Т. Хмельковнинг (2006) маълум қилишича, гипомикроэлементозлар билан касалланган бўғоз сигирларда ошқозон олди бўлимларининг 5 дақиқадаги қисқаришлар сони ўртача 7,0± 0,4 мартагача (соғлом ҳайвонларда 9,3±-0,2 марта) камайиши қайд этилган, катта қориндаги рН нинг - 6,30±0,09 бирликгача, инфузориялар сонининг эса соғлом ҳайвонлардагига нисбатан 295 минг/мл гача камайиши кузатилган.
И.П.Кондрахин (2005) тадқиқотларида кобальтнинг организмга талаб этиладиган даражадан кам миқдорда тушиши цианкобальаминнинг микробиал синтезининг камайиши, гемопоэзнинг бузилиши, микроцитар ва мегалобластик гипохром анемия кузатилишига сабаб бўлади. В12 витамини танқислиги кузатилганда фолат кислотасини унинг метаболитик фаол шакли ҳисобланган тетрагидрофолат кислотасига айланиши қийинлашади. Оқибатда қон ҳосил бўлувчи ҳужайраларда, хусусан эритро ва нормобластларда ДНК синтези издан чиқади. Бу ҳужайраларнинг бўлиниши ва етилиши секинлашади. Гемопоэзнинг издан чиқиши тўқима ва аъзоларда оксидланиш – қайтарилиш жараёнларининг секинлашишига олиб келади. Кобальт трансметилланиш реакцияларида қатнашади, оқсилларнинг микробиал синтези учун зурур ҳисобланадиган аргиназа, карбонгидраза, альдолаза, ишқорий фосфотаза каби ферментларни фаоллаштиради. Шунинг учун кобальт етишмаганда озиқалар таркибидаги протеиннинг ўзлаштирилиши ёмонлашиб, манфий азот баланси ривожланади, яъни организмдаги заҳира оқсиллар ишлатила бошлайди ва оқибатда кучли ориқлаш (сухотка) кузатилади.
Ҳайвонларда микроэлементозларнинг диагностикасида қоннинг морфобиокимёвий кўрсаткичларини аниқлаш билан бир қаторда таркибидаги микроэлементлар миқдорини ўрганиш катта аҳамиятга эга.
А.Ж.Рахмоновнинг (2008) маълумотига кўра, минерал алмашинуви бузилишлари ҳайвонларда катта қорин деворининг 2 дақиқадаги қисқаришлари сонининг 2,5 мартагача камайиши, кесувчи тишларнинг қимирлаши, охирги дум умуртқаларининг минералсизланиши, қонда умумий калций – 2,2 ммол/л, анорганик фосфор – 1,5 ммол/л, каротин – 2,78 мг/л, умумий оқсил – 75,5 г/л ва гемоглобинни - 62 г/л. гача камайиши билан кечади.
Я.Т. Хмельковнинг (2006) маълумотларига кўра, сигирлар қонидаги микроэлементлар миқдори турли физиологик ҳолатларда ўрганилганда бошқа даврларга нисбатан сигирлар буғозлигининг 8-9 ойлигида уларнинг камайиши кузатилиб, қон зардобидаги йод миқдори 6,76± 2,03 мкг/100 мл, темир- 151,2±43,9 мг/100 мл, мис- 82,67± 7,98, рух- 170,3±25,89 ва кобальт 2,82±0,55 мкг/100 мл. ни ташкил этган.
И.П. Лигомина (2003) маълумотларига кўра, радиактив зарарланган ҳудудларда парваришланаётган сигирларда йод, кобалт, А ва Д витаминлари етишмовчилиги белгиларидан 86,7% ҳайвонда терининг қуруқлашиши, паракератози, 26,7% ҳайвонда энофталм, 90% ҳайвонда конъюнктиванинг оқариши, 57,8% ҳайвонда брадикардия, 3,35% ҳайвонда қалқонсимон безнинг катталашиши ва мексидема белгиларини аниқлаган. Шунингдек, 92,6% сутдан чиқарилган бўғоз сигирларда камқонлик, 93,8100% ҳайвонларда гипокалциемия, 5092,6 фоизида гипофосфатемия, 90% ҳайвонларда қон зардобидаги мис, кобальт ва рух миқдорларининг камайиши қайд этилган.
Б.М.Эшбуриев (2008) маълумотларига кўра бўғоз сигирлар қонининг айрим морфобиокимёвий кўрсаткичлари тажрибаларни бошлашдан олдин тажриба ва назорат гуруҳларида бир хил кўрсаткичлар билан характерланган бўлса, назорат гуруҳидаги бўғоз сигирларда морфобиокимёвий кўрсаткичларни тажрибаларнинг охиригача ёмонлашиб бориши қайд этилган.
Тажриба гуруҳидаги бўғоз сигирларда тажрибаларнинг охирига келиб, дастлабки кўрсаткичларга нисбатан қонидаги эритроцитлар сонининг 1,2 млн/мкл.га, гемоглобинни – 23,1 г/л, глюкозани – 0,94 ммоль/л, умумий оқсилни – 10,2 г/л, ишқорий заҳирани – 2,1 Ҳажм%Со2 га кўпайиши, назорат гуруҳидаги бўғоз сигирларда эса эритроцитлар сонининг дастлабки кўрсаткичларга нисбатан ўртача – 0,42 млн/мкл, гемоглобинни – 3,2 г/л.га камайиши, глюкозани – 1,67±0,05 ва 1,54±0,06 ммоль/л атрофида бўлиши, умумий оқсил миқдорини – 2,8 г/л, ишқорий заҳирани – 2,4 ҳажм%Со2 га камайиши қайд этилди. Бу гуруҳдаги сигирларда қоннинг морфобиокимёвий кўрсаткичларини бўғозликнинг охирги даврларигача ёмонлашиб боришини сигирлар организмининг тўйимли моддалар, витаминлар ва минерал моддаларга нисбатан эҳтиёжларининг қондирилишини ёмонлашиши, моддалар алмашинувининг издан чиқиши билан изоҳлайди.
Муаллифнинг тадқиқотларидпа бўғоз сигирлар қонининг минерал таркиби тажриба гуруҳида дастлабки кўрсаткичларга нисбатан умумий кальций миқдорининг 2,47±0,09 ммоль/л.дан 2,83±0,09 ммоль/л.га, анорганик фосфорнинг - 1,34±0,06 ммоль/л.дан 1,59±0,05 ммоль/л.га, мисни –11,6±0,13 мкмоль/л.дан 14,0±0,09 мкмоль/л.га, кобальтни – 0,39±0,06 мкмоль/л.дан 0,53±0,05 мкмоль/л.га, марганецни – 2,09±0,07 мкмоль/л.дан 3,05±1,02 мкмоль/л.га ва рухни – 34,3±4,4 мкмоль/л.дан 43,6±3,6 мкмоль/л.гача кўпайиши, назорат гуруҳидаги сигирларда эса умумий кальций миқдорининг ўртача- 0,21 ммоль/л, анорганик фосфорнинг - 0,16 ммоль/л, мисни –0,88 мкмоль/л, кобальтни – 0,27, марганецни – 0,58 ва рух миқдорини – 6,49 мкмоль/л га камайиши қайд этилган.
Г.Е.Григорьева, Г.И.Ивановлар (1990) ғуножинлар буғозлигининг охирги 6-7-8-9 ойларида уларда микроэлементлар алмашинувининг ҳолатини ўрганган. Қондаги рух, мис ва марганец миқдорлари бўғозликнинг 6- ойи охирида физиологик меъёрлар чегарасида бўлган бўлса, буғозликнинг 8- ва айниқса 9-ойи охирларига келиб микроэлементларнинг қондаги кўрсаткичларининг кескин даражада камайиши қайд этилган. Муаллифлар бундай ҳолатни буғозликнинг иккинчи ярмида ҳомила суякларининг зўр бериб ўсиши ҳисобига организмнинг микроэлементларга нисбатан эҳтиёжларининг ортиши билан изоҳлайди.
В.Т.Самохин, Т.Г.Ермолова ва бошқалар (2004) соғин сигирларда қондаги мис миқдорининг - 47, рухни – 50, марганецни – 34 ва оқсилга бириккан йодни 12 фоизга камайиши, яъни сигирларда сурункали гипомикроэлементозлар кузатилишининг гувоҳи бўлишган.
Э.Р.Исмагилованинг (2005) маълум қилишича, йод, кобальт, рух, ва фосфор етишмайдиган ҳамда мис, марганец ва молибден қисман етишмайдиган биогеокимёвий провинцияларда ҳайвонларда гипотиреоз, ўсишдан қолиш, алопеция, гиперкератоз, ёлғон ёлларнинг ҳосил бўлиши каби белгилардан ташқари жигар буғиқлиги соҳасининг катталашуви, жигарнинг оғриқли бўлиши, қондаги билирубин концентрациясининг 4 мг% гача кўпайиши, эритроцитлар сонининг 3,62-4,1 млн/мкл, гемоглобин концентрациясининг 6,6 – 9,9 г% гача камайиши қайд этилган.
Сигирларда алиментар остеодистрофияни эртачи диагностика қилиш учун рационларни таҳлил қилиш, клиник белгилар, қон, сийдик, катта қорин суюқлиги ва сутни лаборатор текшириш натижалари, патологоанатомик ўзгаришлар билан биргаликда тупроқ, сув ва озиқалар таркибидаги кобальт, фосфор, магний, стронций, никел ва бошқа минерал моддалар миқдорини аниқлаш лозим. Касалликни эртачи аниқлаш учун айрим ҳайвонларда рентгеноскопия, рентгенография ва рентгенофотометрия (И.Г.Шарабрин, С.А.Ивановский усули билан) ўтказиш тавсия этилади Севрюк И.З, Макариевич Г.Ф (2000); Илиеш В.Д. (2006).
Ҳайвонларда минерал моддалар алмашинуви бузилишлари ва остеодистрофияни диагностика қилишда рентгенография усулининг алоҳида аҳамиятга эга эканлиги таъкидланади [Рахмонов А.Ж. 2008].
Н.А.Уразаев ва бошқаларнинг (1990) маълум қилишича, марганец эритропоэз ва шунингдек, қон ишлаб чиқаришнинг бошқа звеноларини, гемоглобин синтезини стимуллайди, ҳайвонларнинг ўсишига ижобий таъсир кўрсатади, жинсий аъзолар ўсиши ва ривожланиши ҳамда репродуктив функцияларнинг меъёрида кечишини, сут бериш ва ҳайвонлар ҳаётий тонусининг юқори бўлишини таъминлайди. Рационда калций ва фосфор ортиқча бўлганда ҳайвонларнинг марганецга бўлган эҳтиёжлари ортади. Шунингдек, рационда темирнинг ортиқча бўлиши ҳам марганецнинг ҳазмланишини қийинлаштиради.
Марганецнинг танқислиги жигарда деструктив ўзгаришларнинг кузатилиши ва аъзода ёғларнинг тўпланиб қолиши билан кечади. Катта ёшдаги ҳайвонларда Е витамини етишмовчилигига ўхшаш патология ривожланади, яъни кўпайиш хусуциятлари ёмонлашади, овуляция кечикади ва куйикиш меъёрида кечмайди. Шунинг учун рационда марганецнинг танқислиги кузатиладиган хўжаликларда сигирларнинг қисир қолиши, улардан ҳаётчанлиги паст бола туғилиши, маҳсулдорликнинг камайиши кўп қайд этилади (В.Т.Самохин, 1981).
И.П.Кондрахин ва бошқаларнинг (1985) маълумотларига кўра, йод етишмовчилигига диагноз қўйишда қондаги, қалқонсимон без, сут ҳамда тупроқ, озиқалар ва сув таркибидаги йод миқдорини аниқлаш асосий диагностик тестлар ҳисобланади. Касалланган ҳайвонлар қонида оқсилга бириккан йод (ОБЙ) миқдорининг 3 мкмоль/л, қалқонсимон безда - 0,3-0,7 мг%, сутда - 2-2,5 мкг/л гача камайиши қайд этилади ( Дутова О.Г. 2000).
Б.М.Эшбуриев (2008) эндемик микроэлементозларнинг кечиш хусусиятлари, клиник белгилари ва диагноз қўйиш усулларини ўрганиш мақсадида бўғоз сигирларда клиник текширишлар ва улардан олинган қон намуналарида лаборатор текширишлар ўтказган.
Бўғоз сигирларда гипомикроэлементозларга хос клиник белгилар: мис етишмовчилиги белгилари: иштаҳанинг ўзгариши, юрак тонларининг буғиқлашиши, шиллиқ пардалар рангининг оқариши, кўз атрофида, пастки жағ ва пешонада жунларнинг пигментсизланиши; рух етишмовчилиги: жунлар ўсишининг секинлашиши ва кўз, лаблар атрофида тушиб кетиши (алопеция), буйин ва соннинг ички юзасида терининг қалинлашиши, жароҳатланиши (паракератоз), оёқларни тез-тез алмаштириб туриш; кобальт етишмовчилиги: иштаҳанинг ўзгариши, шиллиқ пардалар анемияси, тез ариқлаш; марганец етишмовчилиги: бўғинларнинг катталашиши ва деформацияси; йод етишмовчилиги белгиси: микседема, буқоқ, «ёлғон ёллар»нинг ҳосил бўлиши аниқланган. Исмагилова, Э.Р (2006).
Организмда рух етишмовчилигига хос белги сифатида кузатиладиган кўз, лаблар атрофида ва танада жунларнинг тушиб кетиши (алопеция) ўртача 16,6- 50 % ҳайвонда, марганец етишмовчилиги белгилари ўртача – 50,0-66,6% сигирларда, мис ва кобольт етишмовчилиги учун потогномоник белгилардан ҳисобланадиган анемия сигирларнинг 66,6 фоизида кузатилди. Шунингдек, 50-66,6% сигирларда кўз атрофида, пешона ва пастки жағда жунларнинг депигментацияси, 66,6 фоизида охирги дум умуртқаларининг сўрилиши, 33,3 фоиз ҳайвонларда туллашнинг кечикиши кузатилган.

Download 0,75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   20




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish