Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қЎмитаси самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар универцитети


Соғин сигирлар орасида ўтказилган диспансер тадқиқотлар натижалари



Download 0,75 Mb.
bet10/20
Sana08.07.2022
Hajmi0,75 Mb.
#757222
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   20
Bog'liq
Ўктамов Б

2.3. Соғин сигирлар орасида ўтказилган диспансер тадқиқотлар натижалари
2.3.1.Сигирларнинг сақлаш ва озиқлантириш шароитларининг таҳлили
Соғин сигирларда минерал моддалар алмашинуви бузилиши касаллигининг этиологияси кўп жиҳатдан озиқлантириш типи, рационларнинг тўйимли моддалар, биологик фаол моддалар ва минерал моддалар ва айниқса микроэлементлар билан таъминланиш даражасига боғлиқ бўлади.
Хўжаликдаги сутдан чиқарилган сигирлар организмининг тўйимли моддалар ва шунингдек макро ва микроэлементларга бўлган эҳтиёжларининг қондирилиш даражасини ўрганиш мақсадида соғин сигирлар рациони таркиби ва тўйимлиги бўйича зоотехникавий таҳлил қилинди. Озиқалар тўйимлиги, таркибидаги ҳазмланувчи протеин, қанд, каротин, кальций, фосфор, клетчатка ва микроэлементлар миқдорларини аниқлашда адабиёт маълумотлари (Далакьян В.П., Рахманова Ш.Т., 1986), СамДУ микроэлементлар муаммовий лабораторияси ва Фарғона вилоят ветеринария лабораторияси маълумотларидан фойдаланилди.
Хўжаликда соғин сигирлар асосан бир жойда боғлаб сақланади. Сигирлар учун фаол мацион, қуёш нурлари етишмайди, ваҳоланки бўғоз сигирлар кунига 3-4 соат очиқ ҳавода яйратилиши керак. Сигирлар бир кунда уч марта қўлда озиқлантирилади. Суғориш сув охирлари ёрдамида амалга оширилади. Гўнг чиқариш ҳам қўлда амалга оширилади.
Соғин сигирлар қишки рациони силос-концентрат типда бўлиб, рацион таркибининг 62,0 фоизини макка силоси, 13,8 фоизини буғдой сомони, 10,4 фоизини пахта шелухаси ва 10,4 фоизини пахта шроти, 3,4 фоизини омихта ем ташкил этади. Рационнинг умумий тўйимлилиги 8,96 озиқа бирлигини ташкил этиб, озиқлантириш меъёрларига нисбатан 1,04 озиқа бирлигига камлиги, қандни 632,1 г, фосфорни - 11,3 г, каротинни - 223 мг га етишмаслиги ва кальцийни - 17,3 г, ҳазмланувчи протеинни - 107 г, қуруқ моддани - 2,30 кг, клетчаткани - 1445 граммга ортиқчалиги аниқланди.
Рациондаги ҳазмланувчи протеин 1107 граммни, у билан таъминланиш 110,7 фоизни ташкил этди. Рационнинг бир озиқа бирлигига 124 г ҳазмланувчи протеин тўғри келди. Озиқлантириш меъёрлари бўйича 1 кг озиқа бирлигига 100-110 г ҳазмланувчи протеин тўғри келиши энг оптимал миқдор ҳисобланади [91].
Соғин сигирлар организми эҳтиёжларининг қондирилиши рационнинг туйимлилиги бўйича 89,6 - фоиз, ҳазмланувчи протеин - 110,7 фоиз, қуруқ модда - 118,4 фоиз, қанд - 29,7 фоиз, каротин - 50,4 фоиз, кальций - 125,4 фоиз, фосфор - 76,4 фоиз ва клетчаткага нисбатан 142,7 фоизни ташкил этди. Рационнинг углеводли қисми қанднинг танқислиги ва клетчатканинг ортиқчалиги билан тавсифланади. Шунингдек, рационнинг оқсилли ва энергетик қисмларининг ҳам бир-бирига номутаносиблиги аниқланди, яъни рациондаги қанд-оқсил нисбати меъёрдаги 0,8:1 ўрнига 0,24 ни ташкил этди. Рационда қанд-оқсил нисбатининг пасайиши озиқаларнинг катта қоринда ҳазмланишининг ёмонлашиши, катта қорин суюқлиги муҳитининг ўзгариши ва учувчи ёғ кислоталари ўзаро нисбатларининг бузилиши, ҳамда организмда ацидоз ҳолатининг вужудга келишига сабаб бўлади [132].
Рационда кўп энергия сарфи билан қийин ҳазмланадиган клетчатканинг миқдори меъёрдаги 3380 г ўрнига 4825 граммни, у билан таъминланиш 142,7 фоизни ташкил этди. Рациондаги клетчатканинг асосий қисми 35,8 фоизи макка силоси ва 26,9 фоизи пахта шелухаси ҳиссасига тўғри келиб, шелуха таркибидаги клетчатка лигнинланганлиги сабабли қийин ҳазмланади. Бу ўз навбатида ҳайвонлар организмида энергия танқислигининг кучайишига сабаб бўлади [88, 117].
Сигирлар рационидаги каротиннинг миқдори меъёрдаги 450 мг ўрнига 227 мг ни ташкил этди. Рационда каротинни меъёрий кўрсаткичлардан кам бўлиши ичакларда, қорамолларда шунингдек, жигарда ҳам ретинол синтезининг камайиши оқибатида витамин етишмовчилиги билан боғлиқ модда алмашинувлари бузилишига сабаб бўлади.
Рационнинг минерал таркибини таҳлил қилиш натижаларига кўра, ундаги кальцийнинг физиологик меъёрларга нисбатан 17,3 граммга ортиқчалиги, фосфорни 2,7 граммга камлиги маълум бўлди. Соғин сигирлар организмининг кальций билан таъминланиши 125,4 фоиз, фосфор билан таъминланиши эса 76,4 фоизни, фосфорнинг кальцийга нисбати меъёрдаги 1:2 ўрнига 0,43 ни ташкил этди.
Макроэлементларнинг бундай нисбатларда бўлиши уларнинг ичакларда сўрилишининг ёмонлашиши ва суяклардаги заҳираларининг камайиши ҳамда ҳайвонларда остеодистрофия касаллигининг ривожланиши тўғрисида адабиётларда бир неча маълумотлар келтирилган [64, 2, 7].
Рацион таркибидаги микроэлементлар миқдори бўйича таҳлил қилинганда ундаги миснинг миқдори меъёрдаги 140 мг ўрнига 103,96 мг ни, кобальт - 20 мг ўрнига 5,27 мг ни, марганец - 700 мг ўрнига 574,3 мг ни ва рух - 700 мг ўрнига 212,4 мг ни ташкил этди. Бу кўрсаткичлар соғин сигирлар организмининг микроэлементларга нисбатан эҳтиёжларининг қондирилиш даражаси қониқарсиз ҳолатда эканлигини кўрсатади.

Download 0,75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   20




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish