3-жадвал
"Ғофуржон Дехқон" фермер хўжалигидаги соғин сигирларнинг қишки рациони
Озиқа-лар тури
|
Миқдори,
кг
|
Озиқа бирлиги
|
Ҳазмланувчи протеин, г
|
Қуруқ модда, кг
|
Қанд , г
|
Кальций, г
|
Анорганик фосфор, г
|
Каротин,
мг
|
Клетчатка,
г
|
Макка силоси
|
18
|
3,6
|
232
|
5,4
|
165,5
|
52,2
|
4,6
|
227
|
1728
|
Буғдой сомони
|
4
|
0,8
|
56
|
3,52
|
2,4
|
20
|
3,2
|
-
|
1316
|
Пахта шелухаси
|
3
|
0,84
|
64
|
2,47
|
-
|
3,3
|
2,7
|
-
|
1299
|
Пахта шроти
|
3
|
2,82
|
565
|
2,6
|
65
|
7,8
|
23,0
|
-
|
423
|
Омухта ем
|
1
|
0,9
|
90
|
0,9
|
55
|
2,0
|
3,2
|
|
59
|
Ош тузи
|
0,068
|
|
|
|
|
|
|
|
|
Жами рационда
|
29
|
8,96
|
1107
|
14,8
|
287,9
|
85,3
|
36,7
|
227
|
4825
|
Меъёр бўйича талаб этилади
|
|
10,00
|
1000
|
12,5
|
900
|
68,0
|
48,0
|
450
|
3380
|
-
|
|
-1,04
|
|
|
- 612,1
|
|
-11,3
|
-223
|
|
+
|
|
|
+7
|
+2,30
|
|
+17,3
|
|
|
+1445
|
қанд - протеин нисбати 0,29; фосфор-кальций нисбати 0,43
4-жадвал.
Озиқаларнинг кимёвий таркиби (1 кг қуруқ моддада)
Кўрсаткичлар
|
Макка
силоси
|
Буғдой
сомони
|
Пахта шелухаси
|
Пахта
шроти
|
Омухта
ем
|
Озиқа бирлиги
|
0,2
|
0,2
|
0,28
|
0,94
|
0,9
|
Ҳазмланувчи
протеин, г
|
12,8
|
14,0
|
21,3
|
188
|
90
|
Қуруқ модда, кг
|
0,3
|
0,88
|
0,825
|
0,86
|
0,9
|
Каротин, мг
|
12,6
|
-
|
-
|
-
|
-
|
Қанд,г
|
9,19
|
0,6
|
-
|
21,6
|
45
|
Клетчатка, г
|
96
|
329
|
433
|
141
|
59
|
Кальций, г
|
2,9
|
5,0
|
1,1
|
2,6
|
2,0
|
Фосфор, г
|
0,25
|
0,8
|
0,9
|
7,6
|
3,2
|
Мис, мг
|
1,0
|
2,5
|
5,0
|
19,0
|
14,8
|
Кобальт, мг
|
0,40
|
0,45
|
0,10
|
0,35
|
0,493
|
Марганец, мг
|
40,5
|
39,0
|
31,0
|
30,0
|
44,1
|
Рух, мг
|
10,8
|
8,3
|
15,0
|
32,5
|
14,19
|
2.3.2.Сигирларнинг клиник- гематологик кўрсаткичлари
Фарғона вилояти, Бағдод тумани “Ғофуржон Дехқон” фермер хўжалигида пода синдроматикасини таҳлил қилиш уларда модда алмашинуви, шу жумладан, микроэлементлар алмашинуви ҳолати қониқарсиз даражада эканлигини кўрсатди.
Тажрибадаги соғин сигирларни клиник-физиологик текшириш ва улар қонини лаборатор текширишлар тадқиқотларнинг бошида ва ҳар 30 кунда бир марта ўтказилди.
Соғин сигирларда умумий қабул қилинган клиник текшириш усуллари ёрдамида иштаҳа, тана ҳарорати, пульс ва нафас частотаси, ошқозон олди бўлимларининг ҳолати аниқланди, шунингдек, минерал моддалар алмашинуви бузилишларига хос клиник белгиларнинг бор-йўқлигига ҳам эътибор берилди.
Текширишлар натижасида мис микроэлементи етишмовчилиги учун хос белгиларидан ҳисобланган иштаҳанинг ўзгариши, юрак тонларининг бўғиқлашиши, шиллиқ пардалар рангининг оқариши, кўз атрофида, пастки жағ ва пешонада жунларнинг пигментсизланиши; рух етишмовчилиги белгиларидан жунлар ўсишининг секинлашиши, кўз ва лаблар атрофида тушиб кетиши, буйинда ва соннинг ички юзасида терининг қуруқлашиши, бурмаларнинг ҳосил бўлиши, қалинлашиши ва жароҳатланиши, оёқларни тез-тез алмаштириб туриш; кобальт етишмовчилиги учун хос белгилардан иштаҳанинг ўзгариши, шиллиқ пардалар анемияси, қисқа вақт ичида ориқлаш; марганец етишмовчилиги белгиларидан бўғинларнинг катталашиши ва деформацияси, миокардиодистрофия белгилари; йод етишмовчилиги учун специфик ҳисобланган белгилардан микседема, буқоқ, “ёлғон ёллар”нинг ҳосил бўлиши; кальций-фосфор алмашинуви бузилишларига хос белгилардан иштаҳанинг ўзгариши (лизуха), туллашнинг кечикиши, ошқозон олди бўлимларининг гипотонияси, охирги дум умуртқаларининг сўрилиши, кесувчи тишлар ва шох ўсимталарининг қимирлаши, умуртқа поғонасининг деформацияси (лордоз, кифоз) каби белгиларга борлиги қайд этилди.
Текширишларни бошлашдан олдин соғин сигирларда клиник кўрсаткичлар физиологик меъёрлар чегарасида бўлса, бу кўрсаткичларни текширишларнинг охиригача ёмонлашиб бориши қайд этилди.
Текширишлар давомида хўжаликдаги соғин сигирларнинг тана ҳарорати физиологик меъёрлар чегарасида бўлиб, бир дақиқадаги нафас сони текширишларнинг бошида ўртача 22,2±1,16 мартани ташкил этган бўлса бу кўрсаткич текширишларнинг охирига келиб ўртача 27,2±3,7 мартагача кўпайганлиги (Меъёр 1 дақиқада 12-25 марта) аниқланди. Юрак уриши сонининг дастлаб физиологик меъёрларнинг юқориги чегарасида (ўртача 1 дақиқада 72,1±5,5 марта) текширишларнинг охирига келиб, (ўртача 1 дақиқада - 80,5±3,5 марта) бўлиши (меъёр - 1 дақиқада 60-80 марта) қайд этилди.
Ошқозон олди бўлимларининг 2 дақиқадаги қисқаришлари сони текширишлар бошида ўртача - 3,1±2,2 мартани (меъёр 2 дақиқада марта), ташкил этиб, охирида ўртача 2,8±3,6 мартага камайиши ва шунингдек, ҳолсизланиш, ташқи таъсиротларга бефарқлик, иштаҳани ўзгариши, шиллиқ пардаларнинг оқариши, кўз, лаблар атрофида ва қулоқ супрасининг ички юзасида жунларнинг сийраклашиши ёки тушиб кетиши, деярли барча сигирларда охирги дум умуртқаларининг турли даражада сўрилиши, кесувчи тишларнинг қимирлаши, тери қопламаси, шох ва туёқлар ялтироқлигининг пасайиши каби макро- ва микроэлементозларга хос клиник белгилар кузатилиши характерли бўлди.
Хўжаликдаги соғин сигирларда ошқозон олди бўлимларининг гипотонияси кузатилишини хўжаликдаги сигирларнинг йил давомида бир жойда сақланиши ва бир томонлама силос-концентрат типида озиқлантириш ҳамда мис, кобальт, марганец, рух, йод каби микроэлементларнинг етишмаслиги оқибатида катта қориндаги микрофлоралар фаоллигининг пасайиши билан изоҳлаш мумкин. Адабиётларда гипомикроэлементозлар билан касалланган сигирларда ошқозон олди бўлимларининг 5 дақиқадаги қисқаришлари сонининг 7,0±0,5 мартагача камайиши маълум қилинади [178].
Соғин сигирлар клиник кўрсаткичлари. M±m, n-10. 5- жадвал
Текшириш-лар вақти
|
Тана ҳарорати,
оС
|
Пульс,
1
дақиқада
|
Нафас,
1
дақиқада
|
Руминация,
2
дақиқада
|
Охирги дум умуртқа-ларининг сўрилиши.
|
Кесувчи тишларни қимирлаши.
|
Иштаҳанинг ўзгариши,
% ҳайвонда
|
Анемия, %
ҳайвонда
|
10.01.2022й
|
38,9±0,19
|
72,1±5,5
|
22,2±1,16
|
3,1±2,2
|
+
|
+
|
60
|
60
|
10.02.2022 й
|
38,7±0,20
|
75,6±7,2
|
24,2±1,16
|
2,8±2,4
|
++
|
++
|
70
|
70
|
10.03.2022 й
|
39,0±0,20
|
80,5±3,5
|
27,2±3,7
|
2,8±3,6
|
+++
|
+++
|
80
|
80
|
Соғин сигирлар қонининг айрим морфобиокимёвий кўрсаткичлари текширишларни бошлашдан олдин ҳамма гуруҳларда ўхшаш кўрсаткичлар билан характерланган бўлса, назорат гуруҳидаги сигирларда бу кўрсаткичларни текширишларнинг охиригача ёмонлашиб бориши қайд этилди.
Текширишларнинг бошида соғин сигирларда қондаги эритроцитлар сони ўртача 4,88±0,02 млн/мкл, гемоглобин–101,34±5,1 г/л, глюкоза – 2,16±0,20 ммоль/л, умумий оқсил – 79,3±5,3 г/л, каротин 0,340±0,30 мг%, умумий кальций – 2,20±0,10 ммоль/л, анорганик фосфор - 1,26±0,01 ммоль/л, мис – 9,43±0,41мкмоль/л, кобальт – 0,26±0,02, марганец – 2,24±0,22 ва рух миқдори – 31,6±1,2 мкмоль/л ни ташкил этган бўлса, текширишларнинг охирига келиб, қондаги эритроцитлар сони ўртача 4,74±0,03млн/мкл, гемоглобин – 78,0±6,0 г/л, глюкоза – 1,98±0,21 ммоль/л, умумий оқсил – 68,4±5,0 г/л, каротин 0,240±0,32 мг%, умумий кальций – 2,19±0,14 ммоль/л, анорганик фосфор - 1,24±0,02 ммоль/л, мис – 8,2±0,40 мкмоль/л, кобальт – 0,16±0,03, марганец – 2,16±0,23 ва рух миқдори – 26,4±1,6 мкмоль/л ни ташкил этди (1-диаграмма). Бу кўрсаткичлар сутдан чиқарилган сигирларда уларнинг организмини тўйимли моддалар, витамин ва минерал моддаларга нисбатан эҳтиёжларининг тўлиқ қондирилмаслиги оқибатида модда алмашинувларининг издан чиқиши, қонни морфобиокимёвий кўрсаткичларининг меъёрий кўрсаткичларга нисбатан камайиб бориши билан изоҳлаш мумкин.
54
Do'stlaringiz bilan baham: |