Ошқозон олди бўлимларининг гипо- ва атонияси - улар деворининг нерв- мускул аппаратининг қўзғалувчанлик ва қисқарувчанлик хусусия-тининг қисман йўқолиши ҳамда ошқозон олди бўлимларида ферментатив жараёнларнинг издан чиқиши билан тавсифланади. Кўпинча қорамоллар, кам даражада қўй ва эчкилар касалланади. Кечишига кўра, ўткир ва сурункали, келиб чиқишига кўра, бирламчи ва иккиламчи гипотониялар фарқланади.
Сабаблари. Бирламчи гипотониялар одатда озиқалар турининг тез алмаштирилиши, озиқа тайёрлаш технологиясининг бузилиши, сифатсиз ва туйимлиги паст озиқалар берилиши ва фаол мацион берилмаслиги оқибатида келиб чиқади.
Иккиламчи гипотониялар кўпчилик касалликлар пайтида уларнинг асорати ёки белгиси сифатида кузатилади. Масалан, иситма билан ўтадиган касалликлар, ошқозон олди бўлимларининг озиқа билан тўлиб қолиши, травматик ретикулит, озиқалардан заҳарланиш ва модда алмашинуви касалликлари.
Клиникаси. Касалликнинг бошида иштаҳа пасаяди, кейинчалик йўқолади ва узгаради. Кавш кайтариш сийраклашади ёки йўқолади. Катта қорин ҳаракати кучсиз, тўлиқсиз бўлиб, унинг 5 дақиқадаги сони 3-5 мартадан ошмайди (меъёри 3-5 дақиқада 8-12 марта).
Катта қорин суюқлигидаги инфузориялар ва микроорганизмлар сони кескин камаяди, пропион, мой ва сирка кислоталарининг миқдори ортади. Уларнинг ўзаро нисбатлари ўзгаради, яъни сирка ва мой кислоталарининг кўпайиши ҳамда пропион кислотасининг камайиши кузатилади. рН - 6,3- 5,8 атрофида бўлади. Умумий интоксикация, ҳолсизланиш, тахикардия, маҳсулдорликни кескин камайиши кузатилади.
Даволаш. Касалликка сабаб бўлган озиқалар рациондан чиқарилади, ўрнига сифатли пичан, илдизмевалилар, донлар ёрмасидан тайёрланган атала, ачитилган озиқалар, сифатли силос кабилар киритилади. Даволашнинг 1-2 кунларида оч қолдириш диетаси тавсия этилиб, сув бериш чегараланмайди.
Медикаментоз даволаш руминатор дорилар, бижғишга қарши, сурги дорилар, иштаҳа очувчи доиларни қўллаш билан ошқозон олди бўлимларининг моторикасини тиклаш, қориндаги заҳарли озиқаларни чиқарилишини яхшилаш ва мухитини меъёрлаштиришга қаратилган бўлиши лозим.
Бунинг учун катта қорин 1%-ли натрий сульфат ёки натрий гидрокарбонат эритмаси билан ювилади. Чемерица настойкасидан 2-3 кун давомида: қорамолларга – 10-15 мл, қўй ва эчкиларга – 3-5 мл 200-300 мл сувга аралаштирилиб ичирилади. Вена қон томири орқали 5-10%-ли натрий хлорид эритмаси: сигирга – 300 мл.гача юборилади. Катта ҳайвонларга 400-600 г натрий сульфат ёки магний сульфат 8-10%-ли эритма ҳолида ичирилади. Чемерица настойкасидан қорамолларга 5-12, қўйларга 2-4 мл оғиз орқали ичирилади, ёки сигирларга 2-3 мл тери остига юборилади. Қорамолларга -300-500 мл, майда ҳайвонларга 30-60 мл пахта ёғи ичирилади. Бўғоз бўлмаган сигирларга 0,1%-ли карбохолин ёки прозерин эритмасидан 1-3 мл тери остига юборилади.
Иштаҳа очувчи воситалар сифатида сигирларга 20-30 г аччиқ шувоқ, 30-50 г карловар тузи тавсия этилади. Бир кунда 2 марта, 2-3 кун давомида қорамолларга 100-150 мл, қўй ва эчкиларга 30-50 мл ароқ бериш мумкин.
Катта қорин микрофлораси фаолиятини яхшилаш учун спирт-ачитқи эритмасидан кунига 50-100 мл ичириш мумкин. Бу эритмани тайёрлаш учун 100г қуруқ ачитқи, 200 г шакар ва 200 г ароқ олиниб, 2 литр илиқ сувга аралаштирилади ва иссиқ ўраб қўйилади. 2 соатдан кейин эритма ишлатишга тайёр бўлади.
Сут кислотаси – қорамолларга: 25-75 мл, қўй ва эчкиларга: 5-7 мл 0,5-1 литр сув билан ичирилади.
Хлорид кислотасидан 1 литр сувга 1-2 ош қозиқ аралаштириб ичирилади. Қорамолларга сирка кислотасидан 20-40 мл 1-2 литр сувга аралаштириб ичириш ҳам мумкин.
Катта қоринда рН 6,5-6,0 гача ва ундан ҳам пасайганда кунига 1-2 марта, 2-3 кун давомида 50-200 г натрий гидрокарбонат, 300-500 г шакар бериш тавсия этилади. Кунига 2-3 марта 20-30 дақиқа давомида юргизиш, катта қорин соҳасини массаж қилиш ёки соллюк лампаси қўйиш яхши натижа беради.
Модда алмашинуви жараёнларини маромлаштириш мақсадида глюкоза, ош тузи, аскорбин кислотаси ва кофеиндан иборат гипертоник эритма, витамин ва минерал моддаларнинг препаратлари қўлланилади.
24. Сигирга
Rp.: Sol. Ichthyopli 1%-1000,0
D.S.Оғиз орқали. Резина бутилка ёрдамида ичириш учун.
25. Сигирга
Rp.: T-rae Veratri albi 10,0
D.S. Оғиз орқали. 500 мл сув билан ичириш учун.
26. Сигирга.
Rp.: Ol. Helianthi 800,0
M.D.S. Оғиз орқали. Резина бутилка ёрдамида 1 марта ичириш
учун.
27. Сигирга.
Rp.: T-rae Veratri albi 2,0
D.S. Тери остига 6 мл физиологик эритмага аралаштирилган
ҳолда бир марта инъекция учун.
28. Эчкига
Rp.: T-rae Veratri albi 2,0
D.S. Оғиз орқали. 200 мл сув билан ичириш учун.
29. Сигирга
Rp.: Sol. Carbacholini steril. 0,1%-3,0
D.S.Тери остига 1 марта инъекция қилиш учун.
30. Сигирга
Rp.: Sol. Natrii chloridi steril. 10%-300,0
D.S. Вена қон томирига 1 марта инъекция учун.
31. Сигирга
Rp.: Sol. Proserini 0,05%-1,0
D.t.d.N. 10 in ampullis
S. Тери остига. Бир марта инъекция учун.
32. Сигирга
Rp.: Coffeini-natrii bensoatis 2,0
Natrii chloridi 30,0
Sol.Glukosi 20%-300,0
M.f. solutio steril.
D.S. Вена кон томирига. Бир марта инъекция учун.
15-машғулот. САНЧИҚ БИЛАН КАСАЛЛАНГАН ОТЛАРНИ
Do'stlaringiz bilan baham: |