Клизмаларнинг турлари. Тўғри ичак орқали юборилаётган суюқликнинг миқдорига қараб микро- ва макроклизмалар фарқланади. Микроклизмада юборилаётган суюқликнинг миқдори 50 мл.дан ошмайди. Макроклизмаларга тозаловчи, тезаклантирувчи, ювувчи-сифон, сурги, озиқлантирувчи, чуқур ва субаквал клизмалар мисол бўлади. Макроклизмалар пайтида катта ҳайвонларга 20, қўйларга-3, чўчқаларга 1-2 ва итларга 1 литргача суюқлик тўғри ичак орқали юборилади. Клизма учун резервуарлар сифатида Эсмарх кружкаси, баклар, ёки пастида шланг учун тешик бўлган метал идишлар олинади. Суюқликни босим остида юбориш учун тампонатордан фойдаланилади.
Тозаловчи клизма барча турдаги клизмалардан олдин тўғри ичакни тезакдан тозалаш мақсадида қўлланилади. Бунинг учун катта ҳайвонларга 7-10, майда ҳайвонларга эса 0,5-1 литр атрофида ҳарорати ҳайвон ҳароратидаги суюқлик тўғри ичак орқали юборилади.
Тезаклантирувчи клизма ўтказиш ҳайвонда тезаклаш акти бўлмаганда тавсия этилиб, совунли сув ёки глицерин қўшилган сув билан ўтказилади. Бунда ичак деворининг қитиқланиши унинг перстальтикасини тезлаштиради. Ҳайвон парасимпатикатоник ҳолатда бўлса, сувнинг ҳарорати 35оС, симпаикатоник ҳолатда эса 18-24 оС бўлиши керак.
Ювувчи-сифон клизмада тозаловчи клизмадан кейин бир неча марта 1%ли ош тузи эритмаси ёки калий перманганат эритмасидан юборилиб, ичак девори шиллик пардасидаги шилимшик модда ва экссудат ювиб чикарилади.
Сурги клизмалар ичаклар персталтикаси ва секрециясини кучайтириш мақсадида ўтказилиб, бунинг учун ўсимлик мойлари, вазелин ёғи, глицерин ёки ўрта тузларнинг 2-3%ли эритмалари қўлланилади.
Озиқлантирувчи клизма касал ҳайвонда узоқ муддат иштаҳа бўлмаганда, оғиз орқали озиқлантириш ёки зондларни қўллаш мумкин бўлмаган ҳолларда тавсия этилади. Бунинг учун тозаловчи клизма ўтказилади ва 1 соатдан кейин озиқавий суюқлик тўғри ичакка юборилгач, ҳайвоннинг думи билан анал тешиги 15 дақиқа давомида ёпиб турилади. Бир суткада 2-3 марта озиқлантирувчи клизма ўтказиш керак.
Чуқур клизма тампонаторларни қўллаш билан ўтказилади ва бунда суюқликларни юғон ичакнинг орқанги ва олдинги бўлимларига ўтишини таъминлаш мумкин.Чуқур клизмадан кейин ҳайвонлар юргизилади.
Субаквал клизма ҳазм тизимини бошидан охиригача ювиш мақсадида ўтказилиб,тўғри ичак орқали юборилаётган суюқлик ошқозонга ва қайд қилиш билан оғиздан тиниқ суюқлик чиқгунга қадар давом эттирилади. Одатда субаквал клизмадан кейин 20-3 соат ўтгач ҳайвоннинг иштаҳаси тўлиқ тикланади.
13-машғулот. ҚОРАМОЛЛАРДА ҚИЗИЛЎНГАЧ ТИҚИЛИШИНИНГ
Do'stlaringiz bilan baham: |