«ветеринария» ихтисослиги бўйича олий ўҚув юртлари учун қЎлланма ички юқумсиз касалликлар фанидан


Режа: 9.1. Перикардит билан оғриган сигирни қабўл қилиш 9.2. Миокардоз билан оғриган отни қабўл қилиш Машғулотнинг мақсади



Download 3,72 Mb.
bet31/136
Sana28.06.2022
Hajmi3,72 Mb.
#717147
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   136
Bog'liq
Ички юкумсиз касал. практикум (1)

Режа:
9.1. Перикардит билан оғриган сигирни қабўл қилиш
9.2. Миокардоз билан оғриган отни қабўл қилиш
Машғулотнинг мақсади: Студентларга перикардит ва миокардозга диагноз қўйиш, касалликларни даволаш, олдини олиш тадбирларини ва юрак қон-томир тизими касалликларини даволашда қўлланиладиган восита ва препаратларни ишлатиш ва уларга рецептлар ёзишни ўргатиш.
Керакли асбоб-ускуна ва жихозлар: Перикардит билан касалланган сигир, миокардоз билан касалланган от. Клиник текшириш, дориларни ичириш ва парентерал инъекциялар учун асбоб-ускуналар, антибиотиклар, юрак гликозидларидан намуналар, 20% ли кофеин эритмаси, 20% ли камфора ёғи ва бошқа препаратлар.
Машғулотнинг бориши: Ҳар бир студент ўқитувчидан касал ҳайвонни клиник текшириш ва даволаш бўйича маълум топшириқ олади. Ҳамма талабалар юракни унг ва чап томондан аускультация усулида текширади. Икки студент қон ва сийдикда лаборатория текширишлари ўтказади. Ўқитувчи раҳбарлигида текшириш натижалари таҳлил қилиниб, даволаш тартиби тузилади.
Навбатчи талаба касал ҳайвонни текшириш ва даволаш учун керакли жиҳоз ва препаратларни тайёрлагач, ўқитувчи ва врач ординатор раҳбарлигида касал ҳайвонни даволаш ишлари бажарилади.
Клиник текшириш натижалари, лаборатория текширишлари, қўйилган диагноз, касаллик прагнози, даволаш ва профилактикаси тўғрисида ҳар бир студент индивидуал равишда жавоб беради.
Юрак кон-томир тизими аъзолари организмни кислород, озиқа моддалар ва сув билан таъминлайди ҳамда тўқималардан метаболизм маҳсулотларини чиқарув аъзоларига етказиб беради. Тизим касалликлари пайтида иш қобилияти ва маҳсулдорликни пасайиши, ҳолсизланиш, ҳароратни кўтарилиши ва иштаҳани пасайиши каби умумий белгилар билан биргаликда аритмия, хансираш, цианоз, юрак шовқинлари ва шишлар пайдо бўлиши каби патогномоник белгилар кузатилади.
Аритмиянинг асосий белгилари юрак қисқаришлари частотаси, кетма- кетлиги ва кучининг ўзгариши ҳисобланади. Аритмияларнинг келиб чиқиши кўпинча юракни ўтказувчи системасининг функционал ёки анатомик жароҳатланиши оқибатида кузатилади.
Ўпкада қон ҳаракатининг сусайиши ва натижада қонда карбонат ангидрит миқдорининг ошиб кетишидан тўқималарда кислород танқислиги кучаяди ва компенсатор жараён сифатида ҳансираш пайдо бўлади. Юрак иш ритми бузилади (аритмия). Қонда кислород миқдорининг кам бўлиши шиллиқ пардаларнинг кўкимтир буялишига (цианоз) сабаб бўлади.
Юрак шовқинлари перикард, миокард ва эндокард қаватларининг жароҳатланишидан келиб чиқади. Перикарднинг жароҳатланишидан келиб чиқадиган шовқинларга - перикардиал; юрак клапанларининг етишмовчиликлари оқибатида кузатилганда - эндокардиал; плевра ва перикард қаватлари жароҳатланиши оқибатида кузатилганда плевроперикардиал шовқинлар деб аталади.
Вена қон томирларида қоннинг димланиши ва қон ҳаракатининг сусайиб, қон босими ва қон томирлар ўтказувчанлигининг ортиши шишларни пайдо қилади. Шишлар кўпинча тананинг пастки қисмларида пайдо бўлиб, транссудат тери ости ёғ клетчаткасида ва бўшлиқларда тўпланган бўлади. «Юрак шишлари» хамирсимон консистенцияда, оғриқсиз ва маҳаллий ҳарорати кўтарилмаган бўлади.
Юрак қон-томир тизими касалликлари қуйидагича таснифланади:

Download 3,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   136




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish