«ветеринария» ихтисослиги бўйича олий ўҚув юртлари учун қЎлланма ички юқумсиз касалликлар фанидан



Download 3,72 Mb.
bet24/136
Sana28.06.2022
Hajmi3,72 Mb.
#717147
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   136
Bog'liq
Ички юкумсиз касал. практикум (1)

Соллюкс лампаси. Минин лампаси.
Минин лампаси теридан 50-70 см узоқликда ўрнатилади, даволаш сеанси 15-20 дақиқа бўлиб, бир кунда 2-3 мартадан, жами 20-25 сеанс ўтказилади. Бунда куввати 50-100 Вт бўлган лампалар ишлатилади.
Инфраруж лампасида лампочка ўрнига қуввати 300-500 Вт бўлган спиралли керамик патрон ўрнатилади, унинг чўғланишидан 500оС дан юқори иссиқлик ҳосил бўлади. Инфраруж лампаси теридан 40-80 см узоқликда ўрнатилиб, даволаш сеанси 15-30 дақиқа давом этади. Даволаш курси 20-25 сеансдан иборат бўлади.
Инфрақизил нурлар билан даволаш сурункали гайморит, фронтит, пневмония, плеврит, ошқозон олди бўлимларининг гипо- ва атонияси, катарал гастроэнтерит, спастик коликлар, айириш тизими касалликлари, ревматик ва травматик миозитлар ва бошқа касалликларда тавсия этилади.
Ўткир босқичда кечаётган йирингли яллиғланишлар, кўп миқдорда қон тўпланиши, компенсацияланмайдиган юрак нуқсонлари, ҳавфли ўсмалар, геморрагик диатез, иссиқ элтиши, офтоб уриши ва септикопиемик жараёнлар пайтида инфрақизил нурларни қўллаш тавсия этилмайди.
Даволашда қуёш нурларидан фойдаланиш. Қуёш нурининг организмга ижобий таъсири қадимдан маълум бўлиб, унинг таъсирида терида биологик фаол моддалар ҳосил бўлади, организмга гуморал ва нерв-рефлектор йўллар билан таъсир кўрсатади. Қўёш нурлари таъсирида ҳайвоннинг тана вазни ва унинг касалликларга нисбатан чидамлилиги ошади, кальций ва фосфор тузларининг суякларда тўпланиши, жуннинг ўсиши, тер ва ёғ безларининг функцияси, қоннинг сифатий таркиби, гемопоэз, газлар алмашинуви, гликоген ҳосил бўлиши ва организмдан тўлиқ оксидланмаган моддаларнинг чиқарилиши яхшиланади. Жинсий фаоллик ошади. Қуёш нурларининг узоқ муддатли таъсири натижасида, айниқса шамолсиз ҳаво ва юқори намлик шароитида организмнинг қизиб кетиши оқибатида иссиқ элтиши ёки офтоб уриши касалликлари пайдо бўлиши мумкин.

7-машғулот. Даволашда электр токидан фойдаланиш.




Режа:
7.1. Электротерапия усулларининг моҳияти.
7.2. Гальванотерапия, ионогалванизация.
7.3. Дарсонваллаш, фарадизация, диатермия, УЮЧ терапия

Download 3,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   136




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish