«ветеринария» ихтисослиги бўйича олий ўҚув юртлари учун қЎлланма ички юқумсиз касалликлар фанидан



Download 3,72 Mb.
bet21/136
Sana28.06.2022
Hajmi3,72 Mb.
#717147
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   136
Bog'liq
Ички юкумсиз касал. практикум (1)

Машғулотнинг мақсади: талабаларга маҳсулдор ҳайвонларни диспансерлашни ўргатиш.
Керакли жиҳоз, реактив ва асбоб-ускуналар: диспансерлаш бўйича жадвал ва плакатлар, ҳайвонларни клиник текшириш асбоблари (фонендоскоп, термометр), қон олиш учун игналар, пробиркалар, гемометр, меланжирлар, гепарин, 0,1 %ли хлорид кислота, физиологик эритма, 3%ли сирка кислотаси, дистилланган сув, Сали гемометри, Горяев саноқ тури, микроскоплар, ёпқич ойначалар, рефрактометр, қорамол, қўйлар, гуруҳли профилактик воситалардан намуналар (Зоомикс, ЛПП-1, ЛПП-2 ва бошқа минерал-витаминли қўшимчалар).
Машғулотнинг бориши: Диспансерлаш (франц. Dispan -ёрдам бериш) - ҳайвонларда режали равишда ўтказиладиган диагностик, терапевтик ва профилактик тадбирлар тизими бўлиб, бу тизимнинг мақсади подадаги касал ва яширин касал ҳайвонларни аниқлаш, касал ҳайвонларни даволаш ва касалликларнинг олдини олиш орқали соғлом, маҳсулдор, мустаҳкам конституцияли, касалликларга чидамли ва модда алмашинув даражаси юқори бўлган ҳайвонлар подасини яратишга қаратилган бўлади.
Кейинги пайтларда диспансерлаш нафақат ички юқумсиз, балки, хирургик, акушер-гинекологик ва бошқа касалликларга қарши кўрашишни ҳам кўзда тутмоқда (уйғун диспансерлаш).
Диспансерлашнинг биринчи диагностик босқичида қуйидаги тадбирлар амалга оширилади:
- хўжалик чорвачилигининг йўналиши (ҳайвонларнинг зоти, маҳсулдорлик кўрсатгичлари, ёши, ишлатилиши); ҳайвонларни сақлаш шароитлари (молхонанинг тури, ёруғлик, ҳаво алмашиниш тизими, полларнинг ҳолати, яйратиш усуллари) аниқланиб, уларга тўлиқ баҳо берилади; агрокимлабораторияларда озиқа наъмуналари текширилиб, унинг натижалари асосида «озиқалар тўйимлилиги картограммаси» тузилади; охирги 2-3 йил бўйича ўртача маҳсулдорлик, касалланиш ва чиқим кўрсатгичлари, сут маҳсулдорлиги, тана вазни, ёш ҳайвонларнинг диспепсия, бронхопневмония, рахит кабилар билан касалланиш даражаси, қисир моллар сони, модда алмашинувининг бузилишидан келиб чиқадиган касалликлар (туғруқ фалажи, йўлдошнинг ушланиб қолиши, остеодистрофия, кетоз, гиповитаминозлар) билан касалланиш даражаси, подани тўлдириш ва молларни подадан чиқариш, насллик буқаларнинг (эйякулят миқдори, сифати) сифатини аниқлаш асосида пода синдроматикаси таҳлил қилинади;
- сурувдаги барча ҳайвонларни клиник кўздан кечириш ва «эталон» гуруҳ сифатида ажратилган (10-20%) ҳайвонларни тўлиқ клиник текширишлардан ўтказиш орқали «клиник статус» аниқланади. Бунда юрак-қон томир ва нафас тизимлари фаолиятидаги меъёрдан четга чиқишлар, ошқозон олди бўлимларининг гипотонияси, жигар соҳасидаги оғриқ, ариқлаш ёки ортиқча семириш, суякларнинг минералсизланиш даражаси (охирги дум умуртқаларининг сўрилиши, қовурға, бел умуртқалари ўсимталаридаги оғриқ) эътиборга олинади;
- «эталон» гуруҳидаги ҳайвонлардан олинган қон намуналарини морфобиокимёвий текширишлар орқали ундаги эритроцит ва лейкоцитлар сони, гемоглобин, умумий оқсил, ишқорий заҳира, каротин, кальций, фосфор, қанд, кетон таначалари миқдорлари аниқланади ва меъёрлар билан солиштирилиб, модда алмашинувининг қайси тури ва неча фоиз ҳайвонда бузилганлиги аниқланади. Яъни «модда алмашинуви даражасининг картограммаси» тузилади;
- шу ҳайвонлардан сут намуналари олиниб, кислоталиги ва таркибидаги кетон таначаларига текширилади;
- сийдикнинг зичлиги ва муҳити (рН), ундаги оқсил, кетон таначалари ва уробилин миқдорлари аниқланади.
Ўтказилган килиник ҳамда лаборатор текширишлар натижасида сурувдаги ҳайвонлар уч гуруҳга ажратилади: 1) соғлом ҳайвонлар; 2) касал ҳайвонлар; 3) яширин касал ҳайвонлар, яъни модда алмашинувининг у ёки бу тури бузилган ҳайвонлар.
Диспансерлашнинг иккинчи - терапевтик босқичида соғлом ҳайвонлар гуруҳида режали равишда умумий профилактик тадбирлар ўтказилади. Касал ҳайвонлар стационарда сақланиб, уларга индивидуал даволаш ўтказилади, модда алмашинуви бузилган, яъни субклиник касал ҳайвонлар гуруҳида гуруҳли профилактик даволаш ўтказилади. Гуруҳли профилактик даволаш викар терапия (ўрин тўлдириш) тамойилига асосланган бўлиб, озиқада етишмайдиган минерал моддалар ва витаминларнинг ўрни уларнинг препаратларини озиқага қўшиб бериш орқали тўлдирилади.
Оқсил етишмовчилиги озиқадаги протеин, қондаги умумий оқсил ва унинг фракцияларини аниқлаш орқали аниқланади ва бу кўпинча, рационда дуккакли ўсимликлар (улар таркибида 13 та алмашинмайдиган аминокислоталар бўлади) миқдори кам бўлганда келиб чиқади.
Оқсил етишмаслиги кузатилганда рициондаги 1 озиқа бирлигида 100-110 г ҳазмланувчи протеин бўлишини таъминлаш учун унга концентратлар, беда ёки бошқа дуккаклилар пичани, ўт уни ва сенаж киритилади. Карбомид, аммоний бикарбонат ва аммоний сульфат препаратлари озиқага қўшиб гуруҳ усулида берилади. Бунда қанд-протеин нисбатининг 0,8:1,1 - 1,2 бўлиши таъминланиши керак.
Углеводлар етишмаслиги озиқа ва қондаги қанд миқдорини лаборатор текшириш орқали аниқланади. Углеводлар етишмаслиги кўпинча рационда қанд ва хашаки лавлаги, илдизмевалилар, карам ва картошка каби ширали озиқаларнинг етишмаслигидан ёки ҳайвонларга чириган, музлаган ва сифатсиз илдизмевалиларнинг берилиши оқибатида келиб чиқади. Углеводлар етишмовчилигининг олдини олиш мақсадида қиш даври учун 1 бош қорамолга ўртача 1,5-2 тонна, бўғоз чўчқага 500-600 кг, совлиқ ва қўчқорларга 100-150 кг ширали озиқа тайёрланади. Кунига бир бош қорамолга 10-15 кг қанд лавлаги ва 10-15 кг ҳашаки лавлаги ёки картошка берилганда углеводлар алмашинуви меъёрида кечади.
Витаминлар етишмаслиги уларнинг препаратларини, минерал моддалар етишмаслиги минерал тузларни гуруҳ усулида озиқага қўшиб бериш орқали бартараф этилади.
Ацидоз пайтида рациондаги концентратлар, барда ва жом миқдори камайтирилади, унга илдизмевалилар ва ачитқилар қўшилади. Яйратиш ва ультрабинафша нурларнидан фойдаланиш тавсия этилади. Таркибида сирка кислотаси 30% дан ошиқ бўлган силосга аммиакли сув билан ишлов берилади. 10 кун давомида омихта ем ёки сув билан кунига 50-100 г натрий гидрокарбонат, шакар ёки глюкоза берилади.
Диспансерлашнинг учинчи - профилактик босқичида тупроқ унумдорлигини ошириш, талабга кўра экин майдонлари структурасини тузиш, табиий яйловлар ва саксовулзорларни барпо қилиш режалари тузилади, ем-хашак тайёрлаш, сақлаш ва ҳайвонларга едиришда ветеринария назоратини ўрнатиш, ёруғлик, иссиқлик, яшил озиқалардан фойдаланиб, қишки озиқлантириш ва сақлаш шароитларини «ёздагига» яқинлаштириш, акушер-гинекологик диспансерлашни ташкил этиш, қисир қолиш ёки сервис даврининг узайиши сабабларини аниқлаш, эндометрит ва мастит касалликларни даволаш, наслчилик ишларини яхшилаш, хирургик ва ортопедик диспансерлаш, туёқ ва буғин касалликларини даволаш ва олдини олиш ишлари амалга оширилади.
Диспансерлаш чорвачилик хўжаликларида йилига 2 марта, наслчилик хўжаликларида эса 4 марта ўтказилади.

6-машғулот. Физиотерапия. Даволашда ёруғлик нуридан фойдаланиш.




Режа:
6.1. Физиотерапия усулларининг моҳияти.
6.2. Ультрабинафша ва инфрақизил нурларининг биологик таъсири,
манбалари, қўллаш қоидалари.

Download 3,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   136




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish