«ветеринария» ихтисослиги бўйича олий ўҚув юртлари учун қЎлланма ички юқумсиз касалликлар фанидан



Download 3,72 Mb.
bet39/136
Sana28.06.2022
Hajmi3,72 Mb.
#717147
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   136
Bog'liq
Ички юкумсиз касал. практикум (1)

Ч
Катта қоринни ювиш
ўчқа, ит ва мушукларга
зонд оғиз оркали юборилади. Бунинг учун оғизга ўртасида зонд утиши учун тешик бўлган махсус зевник ўрнатилади. Чўчқалар учун отларга ишлатиладиган зонд, ит ва мушукларга тиббиёт зондлари ишлатилиши мумкин.

12-машғулот. МАГНИТЛИ ЗОНДЛАРНИ ИШЛАТИШ ТЕХНИКАСИ. КЛИЗМАЛАР


Режа:
12.1. Магнитли зондлар ва халқаларни ишлатиш техникаси.
12.2. Клизмалар.
12.3. Касал ҳайвон қабўл қилиш.
Машғулотнинг максади: Ҳазм тизими касалликларининг тарқалиши, таснифи ва асосий синдромлари тўғрисидаги маъруза материаллари такрорлангач, озиқа травматизмининг сабаблари, диагностикаси, магнитли зондлар ва халқаларни қўллаш тартиби, клизмалар ва уларнинг турлари ҳамда касал ҳайвонларда клизма ўтказиш тартиблари студентларга тушунтирилади. Студентлар ўқитувчи раҳбарлигида ана шу терапевтик техникаларни қўллаш куникмасини орттиради.
Керакли асбоб-ускуна ва жихозлар: Травматик ретикулит тўғрисидаги жадваллар, патматериаллар, Меликсетян ва Коробов зондлари, магнитли халқалар, қорамол, Эсмарха кружкаси, спринцовка, Жанэ шприци, дармтампонатор ва клиник текшириш учун асбоблар ва б.
Машғулотнинг бориши: Гуруҳдаги талабалар кичик гуруҳларга бўлиниб, касал ҳайвонларга магнитли зондларни ва халқаларни ишлатиш техникаларини бевосита бажариб кўрадилар. Клизмалар ўтказиш тартиби билан танишгач, касал ҳайвонда клизма ўтказилади.
Озиқа травматизмининг сабаблари. Озиқа тайёрлаш, сақлаш ва уни молларга бериш техналогиясидаги камчиликлар, яъни уларнинг металл парчалари билан ифлосланиши озиқа травматизмининг келиб чиқишидаги асосий сабаблардан биридир. Шелуха, омихта ем, кунжара каби саноат чиқиндилари металл парчалари билан кўпроқ ифлосланиши мумкин.
Табиий яйлов ва пичанзорларнинг сим, мих ва бошқа турли хилдаги металл парчалари билан ифлосланиши ва у жойларда молларнинг боқилиши касалликнинг кўплаб пайдо бўлишига сабаб бўлади. Чиқиндиларнинг шаҳар ва қишлоқлар атрофидаги яйловларга чиқарилиши, ем-хашакларни симлар билан ифлосланиши, молхоналар атрофини ўз вақтида тозаланмаслиги озиқа травматизмига сабаб бўлиши мумкин.
Асосан қорамоллар кўп касалланади, чунки улар озиқаларни тили билан бураб олади ва яхши чайнамасдан ютади, уларнинг тилидаги сўрғичлар томоқ томонга қараб жойлашган бўлади. Бундан ташқари қорамолларда минерал моддалар алмашинувлари бузилиши касалликларида иштаҳанинг ўзгариши оқибатида касалланиш даражаси кўпаяди.
Меликсетян магнитли зондидан қорамоллар катта қоринида эркин ҳолда ётган феррометал жисмларни чиқариб олиш ва диагностик мақсадларда фойдаланилади.
Зондни қўллашдан олдин 10-12 соат оч қолдирилган ҳайвонга 1-2 литр сув ичирилади. Зонднинг магнитли бошчаси темир занжир ва резина манжети билан биргаликда зонддан ажратилади ва зонднинг учки томони вазелинланади. Зонд буруннинг пастки йўли орқали томоққача тиқилади, оғиз зевник ёрдамида очилиб, илмоқ ёрдамида зонд оғиздан ташқарига чиқариб олинади ва зонднинг магнитли бошчаси унга уланиб илмоқ ёрдамида томоқ ва қизилўнгачга ўтказилиб, илмоқдан ажратилади, ҳайвон зондни ютиб юбориши осон бўлиши учун бироз сув ичирилади. Профилактик мақсадда зондни катта қоринда 20-45 дақиқага, даволаш мақсадида эса бир сутка давомида қолдириш мумкин.
Зондни чиқариб олишдан олдин ҳам 2-3 литр сув ичирилади, ҳайвоннинг оғзи зевник ёрдамида очилиб, илмоқ ёрдамида зонд оғиздан чиқариб олинади ва магнитли бошчаси ажратилиб олингач, зонднинг ўзи бурундан чиқариб олинади.
Коробов магнитли зондининг(ЗМУ-1) юк кутариш кучи 3-12 кг бўлиб, резина найча ичига жойлаштирилган мустаҳкам ипдан иборат зонд, ғилоф, магнитли бошча ва найсимон метал зевник қисмлари бўлади. Бу зондни афзаллик томони шудан иборатки, у оғиз орқали юборилади ва кўп юк кўтариш қобилиятига эга бўлганлиги учун қорин деворига санчилиб турган ёт жисмни ҳам суғириб олиши мумкин.
Коробов зондини қўллашдан олдин ҳам ҳайвон 8-12 соат оч қолдирилади ва ҳайвонга 3-5 литр сув ичирилади. Зонднинг ишга яроқли эканлиги текширилгач, ҳайвоннинг оғзи очилиб, зонднинг магнитли қисми зевник билан биргаликда томоққача тиқилади ва ҳайвон магнитли бошчани ютиши билан зонд қўйиб юборилади. Зондни профилактик мақсадда 1-2 ва терапевтик мақсадда 10-24 соатгача катта қоринда қолдириш мумкин. Бу вақт довомида ҳайвонга сув ичирилиб турилади.
Магнитли халқаларнинг оғирлиги 35 г, узунлиги 6,5 см бўлиб, озиқа травматизмининг олдини олиш мақсадида уларни тилнинг асосига қўйиб, устидан бироз сув ичириб юбориш мумкин. Магнитли халқалар тўрқоринга тушган ферромагнит жисмларни ўзига бириктириб олади ва қорин деворини тешиб ўтишига қўймайди. Магнитли халқаларни магнитли зондлар ёрдамида чиқариб олиб, тозалаш ва қайтадан ишлатиш мумкин.

Download 3,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   136




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish