«ветеринария» ихтисослиги бўйича олий ўҚув юртлари учун қЎлланма ички юқумсиз касалликлар фанидан



Download 3,72 Mb.
bet14/136
Sana28.06.2022
Hajmi3,72 Mb.
#717147
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   136
Bog'liq
Ички юкумсиз касал. практикум (1)

Гемотерапия - носпецифик стимулловчи терапия усулларидан бири бўлиб, қон зардоби билан даволашга нисбатан кенгроқ таъсирга эга. Чунки бунда қон зардоби оқсилларининг парчаланиш маҳсулотларидан ташқари, организмга фибрин, эритроцит ва лейкоцитларнинг аутолизи маҳсулотлари ҳам стимулловчи таъсир кўрсатади.
Аутогемотерапияда бундан ташқари касал ҳайвоннинг қонида бўладиган бактериялар ёки заҳарли моддалар ҳам таъсир этади. Агар аутоқон тенг миқдорда новокаиннинг 4%-ли эритмаси билан аралаштирилиб юборилса, биринчи даврдаги реактивлик ҳолати кузатилмайди. Катта ҳайвонларга аутоқон аввал 25 мл, кейин 30, 40 ва 50 мл гача юборилади. Бузоқларга 0,1-0,2 мл/кг ҳисобида юборилади.
Гетероген яъни бошқа турга мансуб ҳайвон қони ва шу турга мансуб бошқа ҳайвон қони (изоген қон) 1%-ли хлорамин эритмаси билан 3:1 нисбатда аралаштирилиб юборилганда анафилактик шокнинг олди олинади. Қоннинг ивиб қолишини олдини олиш мақсадида 4%-ли цитрат натрий билан 10:1 нисбатда аралаштирилади.
Юрак-қон томир етишмовчиликлари, ички аъзолардаги ўткир яллиғланиш жараёнлари, менингит, энцефалит ва ўткир юқумли касалликлар пайтида гемотерапия тавсия этилмайди.
Гистолизатотерапия - соғлом ҳайвон тўқималарини кислоталар, ишқорлар ёки тўқима ферментлари таъсирида эритиш, парчалаш йўли билан олинган препаратлардан фойдаланишдир. Бу усулнинг асосчиси М.П.Тушнов (1879-1935) ҳисобланади.
Гистолизатотерапияда асосан оқсилларнинг гидролизи маҳсулотларидан пептонлар, альбумозлар, полипептид ва аминокислоталар организмга умумий носпецифик стимулловчи таъсир кўрсатади ва шунингдек, специфик таъсири ҳам мавжуд. Масалан, овариолизат тухумдонлар ривожланишини жадаллаштиради.
Цитотоксинотерапияда организмга цитотоксинлар юбориш йўли билан биостимуляторлар ҳосил қилиш тушунилади. Ветеринария амалиётида АЦС (антитоксин зардоб) сурункали яллиғланишларини даволашда (бронхопневмония, плеврит, дерматит, тез битмайдиган яралар ва б.) қўлланилади. Цитотоксин зардоблар ҳайвонларни турли тўқима ёки аъзоларнинг хужайравий элементлари билан эмлаш ҳисобига олинади.

Download 3,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   136




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish