«ветеринария» ихтисослиги бўйича олий ўҚув юртлари учун қЎлланма ички юқумсиз касалликлар фанидан


Мочевинадан (карбомид) заҳарланиш



Download 3,72 Mb.
bet121/136
Sana28.06.2022
Hajmi3,72 Mb.
#717147
1   ...   117   118   119   120   121   122   123   124   ...   136
Bog'liq
Ички юкумсиз касал. практикум (1)

Мочевинадан (карбомид) заҳарланиш. Карбомид - синтетик йўл билан олинадиган препарат бўлиб, таркибида 46 % гача азот сақлайди. Кавшовчи ҳайвонлар рационига оқсил ўрнини қоплайдиган восита сифатида қўшилади. Катта қорин суюқлигининг уреаза ферменти таъсирида мочевинанинг парчаланишидан аммиак ва карбонат ангидрит ҳосил бўлади. Аммиак таркибидаги азот катта қорин шираси таркибидаги микроорганизмлар томонидан ўзлаштирилиб, уларнинг танаси учун керакли бўлган оқсил манбаси бўлиб ҳисобланади. Бир қисм аммиак қонга сўрилиб, жигарда мочевина синтезланади. Бу жараён рационда енгил ҳазмланувчи углеводлар етарли даражада бўлгандагина меъёрида кечади.
Сабаблари. Катта қоринда аммиакнинг ортиқча миқ-дорда тўпланиб қолиши заҳарланишга сабаб бўлади. Бу жараён катта қорин муҳити ишқорий (рН-8) бўлганда жадал кечади. Кавшовчи ҳайвонлар рационида оқсиллар етарли даражада ва енгил ҳазмланувчи углеводлар етишмаганда ҳосил бўлаётган аммиакнинг ҳаммаси микрофлоралар томонидан ўзлаштирил-майди, унинг кўп қисми қонга сўрилади ва жигарда мочевина синтезланади. Қондаги аммиакнинг концентра-цияси жигарнинг мочевина синтезлаш имкониятидан (20 мг/кг) ортиқча бўлганда заҳарланиш келиб чиқади. Аммиак марказий асаб тизими фаолиятига кучли таъсир этувчи заҳар ҳисобланади. Гепатит, гепатоз, жигар циррози билан касалланган ҳайвонларда заҳарланиш оғир кечади.
Белгилари. Заҳарланишнинг бошланғич даврида ҳайвонларда қўзғалган ҳолат, қўрқув белгилари олдинги оёқларни кенг қўйиш, гандираклаб юриш, ҳансираш кучли сўлак оқиши, мускулларнинг қалтираши, терлаш кузатилади. Кўпинча катта қориннинг дамлаши қайд этилади. Кейинчалик қалтироқ кучайиб, ҳайвон ётиб қолади. Ҳайвон танасига таъсир берилганда қалтироқ ва безовталаниш кучаяди. Нафас олиш қийинлашади. Пульс тезлашиб бир дақиқада 100-150 мартагача ётади, тўлиш даражаси пасайиб, ипсимон шаклда бўлади. Тана ҳарорати 360С гача пасайиб, асфиксия ва юракнинг фалажланиши ҳисобига ўлим содир бўлади.
Ташхис. Анамнез маълумотлари (мочевина берилиши), ўлган ва мажбуран сўйилган ҳайвонлар гавдасини ёриб кўриш маълумотлари ва клиник белгилар асосида Ташхис қўйилади.
Даволаш. Оғиз орқали 1 фойизли сирка кислотаси эритмасидан 1 литргача ичириш, 0,5-1 кг қандни 1 литр сувда эритиб ичириш яхши терапевтик самара беради. Сирка кислотаси катта қорин шираси муҳитини кислоталик томонга пасайтиради ҳамда уреаза ферменти фаоллигини пасайтириб, мочевинадан аммаик ҳосил бўлишини камайтиради. Ичирилган қанднинг бижғишидан ҳосил бўладиган сирка, пропион ва сут кислоталари муҳитни кислоталик томонга ўзгаришини таъминлайди. 4-5 л қатиқ ичирилиши ҳам яхши самара беради.
Заҳарланиш оғир кечган ҳолларда вена қон томири орқали глюкоза ва хлоралгидрат эритмаларидан юборилиши нерв марказларининг аммиак таъсирида жароҳатланишининг олдини олади. Катта қоринга троакар гилзаси орқали бир марта формальдегиддан 0,3 мл/кг дозада 1 литр сувга аралаштириб юбориш яхши натижа беради. Формальдегиднинг катта қориндаги аммиак билан бириқишидан заҳарсиз модда-гексаметилентетрамин ҳосил бўлади. У ўз навбатида уреаза ферменти фаоллигини пасайтиради, мочевина гидролизининг сусайиши, рН ни пасайиши ва аммиакни сўрилишининг камайишини таъминлайди.
Профилактикаси. Кавшовчи ҳайвонларнинг рационига мочевинани киритишда ундаги протеиннинг 30 % гача етишмаслиги ва енгил ҳазмланувчи углеводлар, минерал моддалар билан таъминланганлиги эътиборга олинади. Мочевинани рационга қўшишда 15-30 грамдан ўргатилиб бориш билан суткалик дозаси 85-100 г гача етказилади. Мочевинанинг суткалик дозасини озиқаларга яхшилаб аралаштирилган ҳолда бир кунда камида 3 мартагача бўлиб бериш лозим. Агар ўртада узилиш бўлса яна қайтадан кичик дозаларда бериш билан ўргатилади.
31-машғулот. АСАБ ТИЗИМИ КАСАЛЛИКЛАРИ



Download 3,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   117   118   119   120   121   122   123   124   ...   136




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish