«ветеринария» ихтисослиги бўйича олий ўҚув юртлари учун қЎлланма ички юқумсиз касалликлар фанидан



Download 3,72 Mb.
bet119/136
Sana28.06.2022
Hajmi3,72 Mb.
#717147
1   ...   115   116   117   118   119   120   121   122   ...   136
Bog'liq
Ички юкумсиз касал. практикум (1)

Даволаш. Ўткир заҳарланишда ўпка шишини йўқотиш учун қон оқизиб юборилиб, вена орқали глюкоза эритмалари, аскорбин кислотаси ва 10 % ли кальций хлорид эритмаси, тери остига кофеин ёки вена орқали наперестянка настойкаси даволовчи дозаларда юборилади. Симптоматик даволаш, рационни углеводлар, витаминлар билан бойитиш тавсия этилади. Сурункали заҳарланишда даволаш самарасиз бўлади.
Профилактикаси. Кампирчопон ўсимлиги йилига икки марта, яъни гуллаган ва донлаётган пайтида йиғиштирилиб, йўқотилади. Донли озиқалар махсус механизмлар ёрдамида тозаланади ёки донлар 30 % ли ош тузи эритмасида ювилади.
30-машғулот.Ош тузи ва карбомиддан заҳарланиш
Режа:
1. Ош тузидан заҳарланган ҳайвонни қабўл қилиш ва даволаш.
2. Мочевинадан заҳарланган ҳайвонни қабўл қилиш ва даволаш.
Машғулотнинг мақсади: талабаларга ош тузи ва карбомиддан заҳарланишларга ташҳис қуйиш ва уларни даволаш усулларини ўргатиш.
Керакли жиҳоз, реактив ва асбоб-ускуналар: мочевина, ош тузи намуналари, даволаш тартиби бўйича слайд ва жадваллар, заҳарланган ҳайвон турлари, фониндоскоп, термометр, 10%ли кальций хлорид эритмаси, 1%ли сирка кислотаси эритмаси, эритма қуйиш тизими, стерил шприц ва игналар.
Ош тузидан заҳарланиш. Паррандалар, баъзан отлар ва йирик шохли ҳайвонлар ва қўйлар касаллнади. Заҳарланишнинг учраши ва кечиш даражаси минерал озиқлантиришга ҳам боғлиқ бўлади. Ош тузининг ўлдирувчи (летал) дозаси қорамоллар учун 3-6 г/кг, отлар учун 2-3 г/кг чўчқалар учун эса 1,5-2 г/кг ни ташкил этади. Рационда минерал моддалар етишмаганда бу миқдор камайиши мумкин.
Сабаблари. Омихта емлар таркибида ош тузининг миқ-дори меъёрдан ортиқча бўлганда ва ҳайвонларга узоқ муддат минерал қўшимчалар берилмаган ҳолларда ҳамда суғориш чегараланганда ош тузидан заҳарланиш кузатилади. Чўчқа ва мўйнали ҳайвонларга тузланган маҳсулотлар ва ошхона қолдиқлари берилиши заҳарланишга сабаб бўлади.
Ривожланиши. Ош тузининг организмга ортиқча миқдорда тушиши қон таркибини бузади. Ундаги бир валентли ионлар (Na+, K+) кўпайиб, асаб тизимининг қўзғалишига сабаб бўлади. Заҳарланиш чўчқаларда кўпинча ўлим билан тугайди. Қондаги натрийнинг миқдори 1,5-2 марта, эритроцитлардаги моқдори эса 3-5 марта (1500-2000 мг/л гача) ортади. Натрий ионлари гемоглобин таркибидаги калий ионларининг ўрнини эгаллайди ва кўплаб метгемоглобин ҳосил бўлади, оқибатда кислород танқислиги (тўқима гипоксияси) ривожланади.

Download 3,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   115   116   117   118   119   120   121   122   ...   136




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish