қобилиятларининг етишмаслиги, иш услубиётидан етарлича хабардор эмасликларидан далолат
бериши мумкин. Ҳар хил тарбиявий ишнинг мақсади кутиладиган натижани бериши,гуруx
мураббийларидан жуда катта педагогик ва актёрлик маxоратини, тарбиявий ишлар услубиётини
чуқур билишларини, ўз устларида тинмай меҳнат қилишлари ва бой тажрибага эга бўлишларини
талаб этади. Таълим муассасаларида ўтказиладиган тадбирларга қўйиладиган ўзига
хос талаблар
мавжуд. Гуруx мураббийлари томонидан талабаларнинг дарсдан бўш вақтларини фойдали, қизиқарли
ташкил этишлари бўйича фаолиятларини кузата туриб,улар ўтказаётган тарбиявий ишлар,тадбирлар,
рақс кечалари, оммавий рақслар, ўйинлар имкони ва унинг хилма-хиллиги чегараланганлигини
кўриш мумкин.Бундай тадбирларни ташкил этиш ва ўтказиш вақтида баъзи талабалар кўпинча
зерикиб қоладилар ва шу сабабли, бекорчи бўлиб қолиб, тадбирлар давомида ўзлари хоxлаганларича
юрадилар. Бундай xолатларда гуруx мураббийларинингэскирган тадбирлар, ўйинлар ва рақслардан
фойдаланишлари, уларнинг бажаришга қўйилган талаб ва усулларни билмасликлари, ўз устларида
доимий
равишда ишламаганликлари, ўзларининг шу соҳадаги билим ва малакалари етарли
эмаслиги, шу муносабат билан улар томонидан янги қизиқарли, қувноқ ўйинларни, ижодий
ҳаракатларни изламасликлари ҳамда талабаларнинг қизиқишларни ҳисобга олмасликлари сабаб
бўлиши мумкин. Талабаларни дарсдан бўш вақтларини ташкил этишга йўналтирилган тадбирларни
тайёрлаш ва ўтқазишга қўйиладиган ўзига яраша умумий талаблар мавжуд.
Ҳар қандай тарбиявий тадбир ташкил қилишнинг асосий тамойилларидан бири – катталарнинг
раxбарлиги ва
талабаларнинг ижодкорлик, xаваскорлигининг бирлигидир. Тарбиячи ва
ташкилотчиларининг тадбирда иштироки турлича бўлиши мумкин. Жумладан, Гуруx мураббийси
тадбирда шахсан иштирок этмайдилар, ўзлари xеч қандай роль ижро этмасалар-да, тадбирни ташкил
этишади ва раxбарлик қиладилар; тадбирда қатнашмасаларда, ташаббус гуруxи ва ташкилотчилар
орқали раxбарлик қиладилар ёки xайъат аъзоси сифатида иштирок этадилар. Ҳар
бир тарбиявий
тадбир бошланишидан олдин, унинг мақсадини, мазмунини аниқлаб олиш ва машғулот мазмунини
аниқлаб олиш зарур ва машғулот мақсадинибарча талабалар билиши мақсадга мувофиқ. Ташкилотчи
– раxбарнинг вазифаси- вазифаларни, ролларни тўғри тақсимлаши ва унинг тақсимланишини ва
унинг алмашинувини кузатишдир. Вазифа ва ролларни тақсимлашда талабаларнинг хусусиятини
ҳисобга олиш лозим. Қайсидир талабага берилган вазифа ёки роль ўз обрўсини мустаxкамлашга,
ўзини кўрсатишга ёрдам берса, бошқасига тенгдошлари билан яқинлашишга, дўстлашишга ёрдам
беради, яна бошқа талабаларни эса, уюшқоқ бўлишга ўргатади. Тадбир талабалардан аниқ
куч ва
ғайрат талаб қилади. Агар тадбирнинг боришига, унинг натижасига талабалар осонгина эришсалар,
тадбирга қизиқиш йўқолади ва талабалар бундай тадбирларга иштирок этмай қўядилар. Тадбирларни
тез- тез алмаштириш, хилма -хиллаштириб туриш керак ва уларнинг натижаларини талабалар билан
муxокама қилиш лозим. Бунда талабаларнинг ўзаро муносабатига алоxида эътибор берилиши
мақсадга мувофиқ.
Юқорида келтирилган тарбиявий тадбирларнинг маxорат билан ташкил этилиши, ўтказилиши ва
таҳлил қилиниши бўлажак мутахассисларни жамиятнинг содиқ фуқароси бўлиши билан бир қаторда:
-
мустақил фикр юритишига ўз фаолиятини таҳлил қилиш;
-
ватанга, ҳар бир нарсани қадрлашга, ўқув даргоxига бўлган муносабатини ўрганиш;
-
касб келажаги ва унинг жамиятдаги аҳамиятини англаш;
-
давлат сиёсати, дунё воқеаларини тўғри тушуниш ва талқин этишга ўрганиш;
-
миллий қадриятларимизни чуқур англаш;
-
очиқ мулоқотларда ўз фикрини аниқ баён этишни ўрганиш, яъни оғзаки нутқни
шакллантириш;
-
миллий истиқлол ғоясига асосланган фаол ҳаётий нуқтаи назарига эга бўлиш каби сифатларга
эга бўлишга ёрдам беради.
Do'stlaringiz bilan baham: