Вазирлиги тошкент фармацевтика институти


 босқич. Ўқув материалини танлаш, аниқлаштириш ва ташкил қилиш



Download 1,62 Mb.
Pdf ko'rish
bet99/158
Sana11.04.2022
Hajmi1,62 Mb.
#543477
1   ...   95   96   97   98   99   100   101   102   ...   158
Bog'liq
kasbiy talim metodikasi

2 босқич. Ўқув материалини танлаш, аниқлаштириш ва ташкил қилиш 
Мавзуни танлаш босқичида ўқитувчи қуйидагиларни амалга ошириши лозим: 

енг асосийси ўқувчига ўзлаштириш учун зарур бўлган энг муҳимини танлаш; 

материални шундай қуриш керакки, диққат марказида унинг асосийси, яъни 
муҳим элементлари жойлашсин; 

материални ўқувчиларга тушунарли ва оммабоп шаклда тақдим этиш; 

дарс ўтиладиган ўқувчиларнинг тажрибасини эътиборга олган ҳолда 
материални ойдинлаштириш; 

зарурият туғилганда ўқув материалига қўшимча киритиш. 
Вазифанинг мазмунини ва ўқув информациясини танлаш ўқув 
жараѐнини оптимизациялашнинг энг зарурий ҳолати ҳисобланади. Ўқув 
материалини малакали танлаш нафақат дидактик вазифаларни самарали 
ечишнинг гарови бўлиб хизмат қилади, балки ўқувчиларнинг таълим 
жараѐнидаги ривожланиши ва тарбиясини ҳам таъминлайди. 
3-босқич. Таълим шакли, усули ва воситаларини танлаш 
Ўқув материали мазмунини яратиш билан бир вақтда амалга 
оширилди. Ўқув жараѐнини ташкил қилиш шаклини танлаш уларнинг 
хусусиятлари билан етарлича қаттиқ шартланган. 
Маъруза
- бу ўқитувчи томонидан ўқув материалини монологик баѐн 
этилиши. Маъруза учун, одатда, фаннинг асосий назарий ҳолатларини, 
қонуниятларини, тамойиллари ва таснифини очиб берувчи материал 
танланади, бу эса қақиқий маълумотларни, амалий тавсияларни ва 
хулосаларни ўрганиш учун асос ҳисобланади. 
Семинар
- бу ўқувчиларнинг мустақил ишлари: илк манбаларни, 
қўшимча адабиѐтларни ўрганиш, илгор тажрибалар ҳақида муҳокама қилиш. 
Семинар адабиѐтлар билан мустақил ишлаш зарурияти бўлган материални 
ўрганиш учунгина қўлланилиши мумкин. 
Екскурсия эса қачонки ҳолатни, жараѐнларни кўрсатиш зарурияти ва 
имконияти бўлганда, ўқув вақти тўлалигича янги ўқув материалини баѐн 
қилишга сарфланганда ва уни объектни намойиш қилиш билан тасдиқлаш 
лозим бўлганда қўлланилиши мумкин. 
Ўқув ва тарбиявий вазифаларни самарали ечиш учун ўқитишнинг 
услуб ва усулларини мақсадга мувофиқ танлаш катта аҳамиятга эга. Шундай 
қилиб, мустақил ақлий меҳнатда малака ва кўникмани шакллантириш 
лозимлигини бошқарган ҳолда, ўқитувчи маълум саволни ўрганиш учун 
китоб билан мустақил ишлаш усулини танлайди, бироқ бунда у материал 
ўқувчиларга ўқитувчининг изоҳисиз қанчалик ҳаммабоп эканлигини 
эътиборга олади. 
Ўқитувчи муаммоли ўқиш усулидан (евристик суқбат, ўқув 
дискуссияси) фойдаланишни режалаштирган ҳолда, муаммоли ҳолатни 
яратиш учун ўқув материалининг мазмунини ва имкониятларини таҳлил 
қилади, ўқувчиларнинг аниқ муаммоли вазифани ечиш қобилиятларини 


баҳолайди, қанча вақт сарфлашлари мумкинлигини, вақт етишмаганлиги 
туфайли ўқув машғулотида берилмаган маълумотларни мустақил 
ўзлаштириш учун ўқувчиларнинг қобилиятини эътиборга олади. 
Худди шундай ўқитиш ваоситаси танланади. Таъкидлаш лозимки, ўқув 
воситасининг мавжудлиги таълим услубига муҳим таъсир кўрсатиши мумкин 
бўлгани каби, ҳатто унинг мазмунига ҳам таъсир қилиши мумкин. 
Масалан, персонал компютер ва дастурларнинг мавжудлиги касбий 
топшириқларни одатдаги таълим амалиѐтига нисбатан сифатли қилиб йечиш 
имконини беради. 
Ўқитувчининг ўқитиш воситасини танлашдаги хатоларидан бири – 
мавжуд қўлланмаларнинг: слайд ва кинофилмлар намойиши, жадвалларни 
кўрсатиш, объектнинг ўзини ѐки уни моделини кўрсатиш кабиларнинг 
барчасидан дарҳол фойдаланишга интилиш. 
Материални тушунтирганда диафилм ва слайдлардан фойдаланиш, 
мустаҳкамлашда – жадваллардан, билимни текширишда – матнсиз ўқув-
кўргазмали қўлланмадан, моделдан, ҳаққоний объектдан фойдаланиш 
мақсадга мувофиқдир. 

Download 1,62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   95   96   97   98   99   100   101   102   ...   158




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish