Вазирлиги тошкент фармацевтика институти


Асосий тушунча ва иборалар



Download 1,62 Mb.
Pdf ko'rish
bet110/158
Sana11.04.2022
Hajmi1,62 Mb.
#543477
1   ...   106   107   108   109   110   111   112   113   ...   158
Bog'liq
kasbiy talim metodikasi

 
Асосий тушунча ва иборалар:
Суҳбат, Суҳбат ўтказиш методикаси,
Суҳбат методининг вазифаси, 
Суҳбат методига қ ўйиладиган талаблар. 
Суҳбатдан к ўзланадиган мақсад.
уқувчиларни илгари олинган 
билимлар, к ўзатишлар, хаѐтий ва ишлаб чиқариш тажрибасини 
такрорлашга, ҳодисаларни солиштириш, таккослашга, ўз фикрини баѐн 
этишга ундаш.
Агар Суҳбатдан к ўзланадиган мақсад янги билимларни 
билдиришдан иборат б ўлса, ўқитувчи ўрганилиши керак б ўлган 
масалани уртага ташлайди ва мантикий мулохазалар юли билан
ўқувчиларни муайян хулосага олиб келади. Бунда ўқитувчи
ўқувчиларни илгари олинган билимлар, к ўзатишлар, хаѐтий ва ишлаб 
чиқариш тажрибасини такрорлашга, ҳодисаларни солиштириш, таккослашга,
ўз фикрини баѐн этишга ундайди. Суҳбатнинг асосий аломати – ўқув 
материалин мухокама қилишда ўқувчиларнинг бевосита иштирок этиши 
Суҳбатнинг ўзига хос хусусиятларини белгилайди. Бундай Суҳбат 
жараѐнида ўқувчиларнинг билимлари ва тажрибаси с ўзлаб 
беришдагига караганда анча самарали аниқланади ва фойдаланилади, 
материални ўзлаштириш жараѐни туларок ҳамда оперативрок назорат 
қилинади, илгари олган билимлари анча чуқурлашади, мустахкамланади. 
Жамоа Суҳбат умумий манфаатдорлик вазиятини яратади, ўқувчиларнинг 
эътибори ва кизкишини оширади, мушохадасини активлаштиради ташаббус 
ҳамда мустақилликни ривожлантиради, дарсда билимларнинг онгли равишда
ўзлаштирилишини таъминлайди ва уй ишини осонлаштиради. 
Ил ғор ўқитувчилар Суҳбатининг гоявий мазмунига катта аҳамият 
берадилар, унинг имкониятларидан ўқувчиларнижамоалилик рухида 
тарбиялаш, ўқувчилар билимини эътикодга айлантириш учун, билиш ва 
ижодий кучларини ривожлантириш учун кенг фойдаланадилар. 
Суҳбат ўқувчиларнинг янги билимларини идрок этишини таъминлабгина 
қолмай, балки бу билимларни тушуниб олиши ва системага солишга имкон 


беради ҳам. Аммо янги материални баѐн этиш методи б ўлган Суҳбат, бир 
қанча афзалликларга эга б ўлишига қарамай, педагогикада ―соф ҳолда‖ 
нисбатан кам кулланилади. Бунинг асосий сабаби шуки, ўқувчиларни янги 
материални ўзлаштиришга секин-аста олиб келиш жараѐни куп вақт олади 
ва ўқитувчинингг махсус тайѐргарлик к ўришини: саволларни ўқув 
материалининг мантикига мувофик танлаш, таърифлаш, жойлаштиришни,
ўқувчилардан к ўтилиши мумкин б ўлган жавоблар ҳамда асосий 
хулосаларни ўйлаб олишни, шунингдек анчагина вақтни талаб қилади.
Ўқувчилар ўрганиладиган материал юзасидан бир катор тайѐргарликка эга 
б ўлишлари кераклиги ҳам Суҳбатдан фойдаланишни кийинлаштиради: 
Суҳбатни ―б ўш жойда‖ ўтказиб б ўлмайди. ўқувчиларнинг айни 
фан ѐки бошқа фанлардан олган билимлари, к ўзатишлар, дарсликларнинг, 
справочникларнинг материалини, журналлардаги маколаларни, техникавий 
ва технологик ҳужжатларни ўрганиш, ўқувчиларнинг ишлаб чиқариш 
таълими жараѐнида ортирган тажрибаси, хаѐт тажрибаси Суҳбат манбаи б
ўлади. 
Юқорида айтиб ўтилганлар асосида янги материални баѐн этиш 
методи б ўлган Суҳбатдан фойдаланишнинг баъзи шартларини аниқлаш 
мумкин: 
енг муҳим, принципиал аҳамиятга эга б ўлган материални Суҳбат 
методида ўрганган маъкул; 
Суҳбат методида ўрганиш учун мазмуни аниқ мантикий изчилликка 
эга б ўлган материални танлаш зарур; 
Суҳбатда ўқувчилар билимни муайян системага келтириш, 
фанлараро бо ғланишни амалга ошириш, ўқувчиларнинг назарий 
билимлари билан ишлаб чиқариш тажрибалари уртасида бо ғланиш 
урнатиш учун фойдаланиш энг катта самара беради; 
Суҳбатни бошқа методлари: тушунтириш, китоб билан ишлаш,
ўқувчиларнинг мустақил к ўзатишлари, намойиш қилиш, маш ғлар, 
лаборатория – амалий ишлар билан бирга қ ўшиб ўтказган маъкул. 
Суҳбатнинг мувафакиятли ўтиши куп жихатдан шу Суҳбат 
темасининг т ў ғри танланишига ва конкрет ўқув вазифасига бо ғлиқ. 
Суҳбат темасини аниқ ифодала бериш, ўқувчиларга билимларни
ўзлаштириш учун яна нималар қилиш лозимлигини к ўрсатиб бериш жуда 
муҳимдир. 
Янги билимлар бериш мақсадида ўтказиладиган Суҳбат индуктив ва 
дедуктив усул билан олиб борилиши мумкин. 
Ўқитувчилар индуктив усулни ўқувчиларни ўзларида бор 
билимларга ва ишлаб чиқариш тажрибасига таяниб, мустақил хулосалар 
чиқаришга ва умумлаштиришлар қилишга олиб келадиган холлларда 
куллайдилар.
Ўқитувчи келтириб чиқарган ѐки баѐн этилган қоида, шарт, талабни
ўқувчилар бошқа холларга татбик эта бошлаган, ўқитувчи саволига жавоб 
бериб ва унинг топшири ғини бажариб, янги ҳодисаларни анализ қила 
бошлаган, мазкур қоидани ана шу ҳодисаларга татбик этиш мумкинлиги т


ў ғрисида мулохаза юрита бошлаган вақтда дедуктив усулдан 
фойдаланилади.
Суҳбатнинг самарали чиқиши учун ўқувчиларга бериладиган 
саволни т ў ғри танлаш, таърифлаш ва куйиш хал қилувчи аҳамиятга эга. 
Эвристик, излаш Суҳбатида саволларни ўқитувчи фаолиятининг формаси 
дебгина карамаслик керак. Ўқитувчи уртага ташлаган ҳар бир савол
ўқувчилар онгида тегишли савол тугдириши, пайдо б ўлган 
ноаниқликларга барҳам бериш истаги хосил қилиши, янги ассоциацияга 
ундаши зарур. 
Шу нуктаи назардан караганда, савол фикрнинг билиш билан 
билмаслик уртасида турадиган, янги мулохаза ҳамда тушунчалардан олдин 
келадиган ва айни вақтда уларнинг хосил б ўлишига ѐрдам берадиган 
алохида формасидан иборат, деб айтиш мумкин. 
Ана шу асосланилганда, саволга нисбатан куйиладиган асосий талаб
ўқувчиларнинг актив фикрлаш фаолиятини, зехнини устиришдан иборат. 
Бундан ташкари, саволларга нисбатан куйиладиган талабларни айтиб
ўтиш зарур: қисқалик ва аниқлик; мақсадга мувофиклик; мантикий 
равшанлик ва оддийлик; Суҳбатнин бундан олдинги саволлари ва мавзуси 
билан бо ғлиқлиги; мазмун ва шаклининг аниқлиги; амалий юналганлик;
ўқувчиларнинг ишлаб чиқариш тажрибасини ҳисобга олиш. 
Асосий қ ўшимча, ѐрдамчи саволлар б ўлади. Асосий саволлардан 
к ўзда тутиладиган мақсад – энг муҳим материални очиб бериш; қ
ўшимча саволлардан к ўзланган мақсад – асосий материални 
аниқлаштириш, унга аниқлик киритиш; ѐрдамчи саволлардан к ўзда 
тутиладиган мақсад – таниш маълумотларни ўқувчилар эсига туширишга 
ѐрдам бериш, ўқувчилар фикрини зарур томонга каратиш. 
Янги материални Суҳбат методида баѐн этишда ўқувчиларга 
бериладиган саволлар Ниҳоятда хилма хилдир. Саволларнинг қуйидаги 
гурухларини ажратиб к ўрсатиш мумкин: 
нарсаларни, уларнинг тасвирларини, ҳодисалар, жараѐннлар, фактлар ва шу 
кабиларни солиштириш ҳамда таккослашга оид саволлар; 
ўрганилаѐтган фактлар, ҳодисалар, жараѐнларни умумлаштириш ва 
уларнинг муҳим аломатларини ажратиб к ўрсатишга доир саволлар; 
билимлардан бир хил вазиятларда фойдалана билишни аниқлаш учун 
бериладиган саволлар; 
сабаби изоҳлашга оид саволлар; 
исботлашга оид саволлар, ―Ҳа‖ ва ― й ўқ‖ эканлигига исботлар 
келтириш; 
фанлараро бо ғланишни урнатишга оид саволлар; 
тушунчааларни таърифлашга оид саволлар. 
Ўқувчиларнинг жавобларига нисбатан куйиладиган талаблардан, 
аввало, онглилик ва асосланганликни айтиб ўтиш керак. Ҳар бир жавоб
ўқувчининг фикрлаш мустақиллигини акс эттириши лозим. Ўқитувчи
ўқувчилардан техника жихатидан ва адабий жихатдан саводли ифодаланган 
аниқ 
ҳамда 
равшан 
жавоб 
қайтаришни 
талаб 
қилиши 
шарт.


Ўқувчиларнинг нутқ маданиятини тарбиялашга фикрлаш маданиятини 
тарбиялашнинг таркибий қисми деб карамок лозим. 
Суҳбатни ташкил этишга нисбатан куйиладиган талаблар, биринчи 
навбатда, саволлар куйиш усулларига ва ўқувчиларни жавоб қайтариш 
учун ундашга таалуклидир. Саволларни бутун гурухга бериш, сунгра
ўқувчилар жавоб беришга тайѐрланиши учун бир оз танаффус қилиш, 
шундан кейингина бирор ўқувчининг фамилиясини аташ тавсия қилинади. 
Суҳбатнинг мантикий режасига катъий амал қилиш жуда муҳим. Саволлар 
билан жавоблар шундай тартибда келиши керакки, ўқувчилар мавзунинг 
изчиллигини ҳамма вақт сезиб турадиган булсин. Суҳбат жараѐнида
ўқувчилар эътиборини бутун ўрганилаѐтган материални тушуниш учун 
асосий б ўлган факт ва хулосаларга каратиш алохида аҳамиятга эга. 
Ўқитувчи Суҳбат ипининг учини ҳамиша ўз кулида тутиб туриши 
керак. Шу билан бирга саволлар куйишнинг ва уларни таърифлашнинг 
илгари белгилаб куйилган тартибига кур-курона амал қилиш ярамайди. 
Саволларни ўқувчиларнинг жавобларига қараб ҳар қила билиш, 
фикрларнинг боришини тартибга солиш, ҳар кайси ўқувчининг кучли ва 
кучсиз томонларини ҳисобга олиш зарур. Агар ўқувчи саволга жавоб 
қайтаришга кийналса, бошқа ўқувчини чакиришга шошилиш ярамайди, 
саволни ўқувчига тушунарлирок б ўлган янги варинатда бериш ва т ў
ғри жавоб юналтириш мумкин б ўлган бирор фактни эслатиб ўтиш 
лозим. Аммо жавобни очик ойдин берувчи саволлар бериш ярамайди. 
Суҳбатни якунлар ясаш билан тугаллаш зарур: ўқитувчи Суҳбат 
жараѐнида ўрганилган масалаларга аниқ таърифлар беради.
Хозиргача гап Суҳбат олиб бориш усули т ў ғрисида борди, бунда 
саволларни ўқитувчи берди, ўқувчилар эса бу саволларга жавобларни 
уйлаб курдилар ва ўқитувчи раҳбарлиги остида маълум хулосага 
келдилар. Суҳбатнинг бундай т ўзилиши энг типикдир. Лекин Суҳбат 
жараѐнида ўқувчилар ҳам савол бериши мукин; ўқувчилар саволни
ўқитувчига ҳам, гурухдаги ўртоқларига ҳам бериш мумкин. бундай 
методик усулнинг афзаллиги шундаки, биринчидан, ўқитувчи, саволнинг 
ҳарактерига қараб, ўқувчилар билимининг қанчалик чуқур эканлиги, 
уларнинг билиш активлиги, қизиқувчанлиги ва ўрганилаѐтган 
ҳодисаларни тушуниш даражаси т ў ғрисида бир фикрга келади; 
иккинчидан, к ўпинча чуқур, асосли савол бир-бири билан кетма-кет бо
ғланган бошқа саволларнинг ўзлуксиз занжиридан иборат б ўлади; 
биринчи саволнинг хал қилиниши иккинчи, учинчи саволни келтириб 
чиқаради ва, шундай қилиб, ўқувчилар актив ишга жалб этилади. Бу ҳолда 
саволлар ўқувчилар билимлари ва қизиқишларининг чуқурлик мезонигина 
эмас, балки бу қизиқишни қувватлаб турувчи восита ҳам б ўлиб колади.
Ўқитувчининг вазифаси саволарнинг мураккаблигини ва педагогик 
қимматини доимо ошира бориб, ўқувчиларни саволлар беришга ундашдан 
иборат. Ўқувчиларни савол беришга ундаш усулларидан қуйидагиларни 
таъкидлаб ўтиш мумкин: ўқитувчининг укиб чиқилган матн, расм, к
ўрсатма қ ўлланмага оид саволлар т ўзиш т ў ғрисида ўқувчиларга 


берадиган топшири ғи; жавоб қайтараѐтган ўқувчига, ўқитувчига 
саволлар беришни таклиф этиш; ўқувчиларни атайлаб муайян 
кийинчиликларга т ўқнаштириш ва хоказо.

Download 1,62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   106   107   108   109   110   111   112   113   ...   158




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish