Вазирлиги Самарқанд иқтисодиѐт ва сервис институти



Download 1,43 Mb.
Pdf ko'rish
bet74/86
Sana15.06.2022
Hajmi1,43 Mb.
#674593
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   86
Bog'liq
korxonalar moliyasi

Мувофиқлаштириш.
 
Корхонанинг ҳар бир жавобгарлик маркази бошқа 
жавобгарлик марказлари иш жараѐнига таъсир этади ва уларнинг фаолиятига 
боғлиқ бўлади.
Бюджетларни 
тайѐрлашда 
алоҳида 
фаолият 
турлари 
ўзаро 
мувофиқлаштирилади, бунда барча бўлинмалар келишув асосида, корхона 
умумий мақсадидан келиб чиқиб фаолият кўрсатади. Бу ҳолатда ишлаб 
чиқариш режасини маркетинг бўлими режаси билан мувофиқлаштириш, 
жумладан, ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар миқдорини режалаштирилган 
сотиш ҳажми ва тайѐр маҳсулотлар қолдиғи билан таққослаш асосий 
талаблардан ҳисобланади. Хом-ашѐ ва материалларни сотиб олишни 
режалаштиришда ишлаб чиқариш бюджетида ифодаланган маҳсулот ишлаб 
чиқаришга бўлган талаб таҳлил қилинади.
 
Ишлаб чиқилган режалар барча қатнашчилар уларнинг шартлари билан 
тўлиқ танишиб олмагунча амалга оширилмаслиги лозим.


131 
Режалар қуйидаги бўлимлардан иборат бўлади: 

қанча маҳсулот (товар, иш ва хизматлар) ишлаб чиқарилади; 

ишлаб чиқаришда қатнашадиган ходимлар, фойдаланиладиган усуллар 
ва асбоб-ускуналар тўғрисида маълумотлар; 

қанча хом-ашѐ ва материаллар сотиб олинади; 

сотиш баҳоси қандай белгиланади, келгусида қандай чекловларга риоя 
қилинади ва ҳ.к. 
Ушбу маълумотлар реклама, техник хизмат кўрсатиш, маъмурий ва 
меҳнатга ҳақ тўлаш харажатларини режалаштириш ҳамда маҳсулот сифатини 
самарали бошқаришга имкон беради. 
Рағбатлантириш.
 
Бюджетларни тузиш жараѐни жавобгарлик марказлари 
раҳбарлари мақсадини амалга оширишда муҳим рағбатлантириш воситаси 
бўлиши мумкин. 
Бюджетларнинг рағбатлантириш роли кўпроқ менежерларни ўз 
бўлинмаларида бюджетларни тузиш жараѐнида фаол қатнашишларида намоѐн 
бўлади. 
Назорат.
 
Пухта 
тайѐрланган 
бюджетлар 
ҳақиқий 
эришилган 
кўрсаткичларни таҳлил қилишда муҳим манба ҳисобланади, шунингдек, улар 
бюджетларни тузиш жараѐнида кутилган барча ўзгаришлар натижаларини 
баҳолашни ўз ичига олади. 
Ҳозиргача корхоналар амалиѐтида жорий натижалар ўтган йил 
натижалари билан таққосланиб келинган. Кўпгина корхоналар айни пайтда ҳам 
таққослашнинг асосий воситаси сифатида ушбу усулдан фойдаланмоқда. Аммо, 
бу тарихий усул жорий йил учун режалаштирилган ривожлантириш 
дастуридаги ўзгаришларни акс эттирмайди. 
Ҳақиқий кўрсаткичларни бюджет маълумотлари билан таққослаш 
бошқарув фаолиятида асосий эътиборни қайси жиҳатларга қаратиш 
зарурлигини белгилаб беради.
Ҳақиқий эришилган натижалар билан бюджет маълумотлари ўртасидаги 
четланишлар таҳлили қуйидаги афзалликларга эга: 

корхона фаолиятидаги энг аввал ҳал қилиниши лозим бўлган муаммоли 
жиҳатларни аниқлашга кўмаклашади;
 

бюджетларни тузиш жараѐнида ўрганилмаган янги имкониятларни 
юзага чиқаришга ѐрдамлашади;
 

бош бюджетдаги мавжуд номувофиқликларни очиб беради.
 
Баҳолаш.
 
Ҳар ойда бюджетлардаги четланишларни аниқлаш бутун 
ҳисобот даври учун назорат мақсадларига хизмат қилади. Ҳисобот даври 
ҳақиқий натижалари билан бюджет маълумотларини таққослаш йил охирида 
жавобгарлик марказлари ва улар раҳбарлари фаолиятига таъсир этувчи асосий 
омилларни баҳолаш имконини беради.

Download 1,43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   86




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish