3.
Корхона молиясини бошқаришда оператив молиявий
режалаштириш таснифи ва мазмуни.
Корхоналарда молиявий режалар 5 йилга, бир йилга ѐки чорак учун
тузилади. Шунга мое ҳолда режалар истикболли (стратегик шу жумладан 5
йиллик), жорий ва оператив бўлади. Истикболли молиявий режа
ривожланган ишлаб чиқаришнинг суръати ва нисбати каби муҳим
курсаг’ичларини белгилайди. Беш йиллик режа корхонани ривожладтириш
мақсадларини амалга ошириш шаклини, инвестикия стратегиясини ва кўзда
тутилган жамгармани белгилайди. Истикболли молиявий режа, одатда,
корхонанинг тижорат сири ҳисобланади.
Жорий молиявий режа корхонанинг даромад ва харажатларининг
йиллик балансини, пул маблағлари фондларининг ташкил этилиши ва
сарфланиши
сметаларини;
ишлаб
чиқаришни
ривожлантириш
ва
такомиллаштиришга йуналтирилган маблағлар фондларини (жамгарма
фондлари); ижтимоий эхтиѐжларга йуналтирилган маблағлар фондларини;
резерв ва бошқа фондларни ўзида мужассамлаштиради.
Оператив молиявий режалаштириш тўлов календарларини тузиш ва
ундан фойдаланиш хақидаги, яъни корхонанинг пул айланмасини ўзида акс
эттирувчи батафсил молиявий хужжатларни ўзида жамлайди.
Чораклик тўлов календарлар ўзаро таккосланиб, корхона фаолиятидаги
муаммолар ва тенденциялар аниқланади. Таҳлил натижаларига қараб,
навбатдаги жорий молиявий режа ишлаб чикилади.
Бунга қуйидаги мисолни келтирамиз:
136
4-жадвал
№ Кўрсаткичлар номи
сумма, пул
бирлигида
Даромадлар ва маблағ кирими
1.
Маҳсулот,
товар,
ишва
хизмат
реализациясиданоилнадиган даромадалр
38600
2.
Моддий захиралар ва номоддий активларни
кушган ҳолда бошқа активларни сотишдан
тушган фойда
2300
3.
Бошқа
асосий
воситаларни
ҳисобдан
чиқарилиши ва сотилишдан тушган фойда
7800
4.
Бошқа корхоналардаги шериклик фаолиятидан
фойда
2400
5.
Акциялар, облигациялар ва бошқа қимматли
қоғозлардан тушадиган фойда
800
6.
Аукционларда валюта сотиш (харид қилиш) дан,
валюта курслари фарқидан олинадиган фойда
600
7.
Амортизация ажратмалари
9420
8.
Банкнинг ўзок муддатли ссудалари
2700
9.
Лизинг бўйича мулк қийматидан ортик бўлган
ижара тўлови
300
10. Айланма маблағлар усишига ссудалр
1480
11. Бошқа дарамдлар ва маблағлар кирими
500
Жами даромадлар ва киримлар
71400
Корхонанинг молиявий режасига текширув жадвали тузилади. Бизнинг
мисолимизда, корхона даромади йил учун 51900 пул бирлиги миқдорида
режалаштирилади (15 бандлар йигиндиси). Унинг асосий қисмини маҳсулот,
товар сотиш, иш бажариш, хизмат кўрсатишдан тушган фойда (74, 3%)
ташкил килади. Даромаднинг бир қисми (15%) асосий воситаларнинг
сотилиши ор^али олинади. Корхона қўшма Корхонанинг таъсисчиси бўлган и
боисидан, тушум режаси бўйича 4,6% ни ташкил этувчи, устав капиталидаги
шериклик ҳиссасидан фойда кўради. Номоддий активларнинг сотилиши
эвазига
умумий
даромаднинг
4,4%и
миқдорида
фойда
куриш
режалаштирилган. Даромаднинг қолган 2,7%и акциялар, облигакиялар ва
бошқа қимматли қоғозлар ҳисобига олиниши кўзда тутилади. Аукционда
валюта сотишдан олинадиган даромад миедори куп эмас. Асосий фондлар
амортизациясига ажратмалар молиявий режа даромад қисмининг бир мунча
салмокли улушини ташкил этади.
Корхона капитал қуйилмаларни молиялаштириш учун, фойдаланиш
режими бўйича молиявий ресурсларга тенглаштирилган ўзок муддатли
кредитлар жалб этилишини режалаштиришга интилади. Умумий киримдаги
унинг ҳиссаси 4% ни ташкил этади. Шунингдек асосий воситаларни ортикча
қиймати бўйича ўзок муддатли молиявий ижарага бериш орқали олинадиган,
137
корхона балансига киритилувчи ижара хақи хам молиялаштирилади. Корхона
солиқ тўлангунга кадар қопланадиган айланма маблағ усишига ссудаларни
жалб этади. Шунингдек корхона умумий даромадининг 7%ини ташкил
этувчи бошқа даромадлар ва киримларни хам режалаштиради.
Молиявий режанинг харажат қисми молиявий ресурслар ва уларга
тенглаштирилган маблағларни тақсимлайди. Корхона даромадига ва мулкига
солинган солиқ жами 38,7% ни ташкил этади.
Фойданинг бу қисми бюджетга ўтказилиб, корхона ихтиѐрига 31800
пул бирлиги миқдорида соф фойда келади. Бошқа активларнинг, шу
жумладан, моддий зах;иралар ва номоддий активларнинг сотилишидан
олинадиган даромад, асосий воситаларнинг сотилишидан олинадиган
даромадлар дам солиққа тортилади. Маҳсулот сотишдан олинадиган даромад
ставкаси бир мунча паст бўлади. Бунинг сабаби шундаки, корхона айрим
имтиѐзларга эга бўлиб, бунинг эвазига солиққа тортиш базаси камаяди. Чет
корхоналарда шериклик фаолиятини юритишдан ҳамда акциялар,
облигакиялар ва бошқа қимматли қоғозлардан олинган даромадлар 15% ли
ставка бўйича солиққа тортилади. Корхона томонидан чет эл валютасида
олинган фойда валютанинг ҳисоб рақамига тушган кундаги курсларида
солиққа тортилади. Бизнинг мисолда солиқ ставкаси 32%га тенг. Мулк
солиққа тортиш базасининг 1% лик ставкаси бўйича тортилади. Курилаѐтган
корхона мисолида мулк қиймати 400000 пул бирлигига тенг.
Корхона акционерларига 8600 пул бирлигида ѐки соф фойданинг 27 %и
миқдорида дивиденд тўлашни режалаштирган. Корхона узоқ муддатли
инвестикияларга ва бунинг учун зарур пул фондларини яратишга эътиборни
кучайтирмокда. Бу шуни англатадики, инвесторлар даромадни асосан
дивидендлар ҳисобига эмас, балки корхона устав капиталининг усиши
натижасида курс фарқлари ҳисобига олади. Капитал қуйилма 10800 пул
бирлиги миқдорида режалаштирилган.
Корхона
давлат
ва
аккионерлик
жамиятларининг
қимматли
қоғозларини сотиб олиш йўли билан ўзок муддатли молиявий Қуйилмаларни
режалаштиради. Маҳсулот сотиш, банк ссудалари ва барқарор пассивлар
усишининг молиявий манбаи ҳисобланмиш айланма маблағларнинг усишига
катта зътибор каратилади.
Корхона даромад ҳисобидан қуйидаги фондларга маблағ ажратишни
режалаштиради: ишлаб чиқаришни ривожлантириш ва такомиллаштириш;
илмий тадкикот ва тажриба конструкторлик ишларини амалга .ошириш;
ижтимоий эхтиѐжларга йуналтирилувчи маблағлар; моддий ѐрдам.
Корхона умидсиз қарзларни қоплаш ва суғурта (резерв) фондларини
ташкил килади.
Корхона ривожланишининг макбул суръатларини танлаб олиш бозор
иқтисодиѐти шароитида молиявий таҳлил ва режалаштиришнинг асосий
вазифаларидан биридир.
Ғарб мамлакатлари амалиѐти қисқа муддат ичида хаддан зиѐд катта
усиш суръатини танлаш хам мақсадга мувофиқ эмаслигини тасдиқламокда.
Шу боисдан суръат танлашда барқарор усиш коэффикиентини танлаш
138
муҳимдир (Р.О.Охунов, Г.Ч.Федяшева, Бозор, пул ва кредит, 1998 йил,
апрель).
Барқарор
сотишдан
тушган
маблағ
соф фойда
Активлар
умумий
суммаси
усиш
коэффиценти
х активлар
умумий
суммаси
х сотишдан
тушган
фойда
х Қарз мажбуриятлари
умумий суммаси
х
Қарз
мажбуриятлари
умумий суммаси
х (соф фойдадаги двидент фондининг
устав капитали
улуши)
Ушбу моделда биринчи ва иккинчи омиллар (активлар самараси ва
маҳсулот рентабеллиги) ишлаб чиқариш фаолиятини, учинчи ва туртинчи
омиллар (молиявий барқарорлик) молиявий фаолиятни, бешинчи омил
(дивиденд фондининг улуши) дивиденд сиѐсатини кўрсатади.
Do'stlaringiz bilan baham: |