20
бошқа азоларининг нотариал тасдиқланган розилиги бўлган тақдирда амалга
оширилади.
Жисмоний шахслар фақат якка тартибдаги тадбиркорлар тариқасида
давлат рўйхатидан ўтганларидан кейин улар биргаликдаги тадбиркорлик
фаолиятини амалга ошириш учун тузиладиган оддий ширкат шартномаси
тарафлари бўлишлари мумкин.
Деҳқон хўжалиги ва оддий ширкатни тузиш, уларнинг фаолият юритиши
ва фаолиятини тугатиш билан боғлиқ муносабатлар қонун ҳужжатлари билан
тарлибга солинади.
Юридик шахс ташкил қилмай, ўз фаолиятини амалга оширадиган
тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтказилган жисмоний шахсга давлат рўйхатидан
ўтказилганлиги ҳақидаги гувоҳнома берилади ва
у жисмоний шахсларни
рўйхатдан ўтказиш реестрида қайд қилинади. Ушбу гувоҳнома банкда ҳисоб-
китоб варағи очиш, солиқ органларидан рўйхатдан ўтиш, .рнуҳр ва бошқа
реквизитларни тайѐрлаш учун асос бўлиб ҳисобланади.
Ўзбекистон
иқтисодиѐтини
ривожлантириш
жараѐнида
хусусий
корхоналар
асосий
ўринлардан
бирини
эгаллайди.
Ўзбекистон
Руспубликасининг «Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари
тўғрисидаги»ги Қонунга мувофиқ тадбиркорлик даромад ѐки фойда олиш учун
ўз мулкий жавобгарлиги асосида, амалдаги қонунлар доирасида амалга
оширилувчи ташаббускор хўжалик фаолиятини англатади.
Хусусий тадбиркорликнинг мулки унинг ўз мол-мулки асосида ѐки
давлат, кооператив ѐхуд бўлак корхона мулкининг ҳаммаси ѐхуд бир қисми
фуқаронинг мулки сифатида унга ўтиши ѐки сотиб олиниши,
ижара мулкини
сотиб олиш ѐҳуд уни қонунда кўзда тутилган бошқа усуллар билан шахсий
жамғармалар, банк қарзлари асосида, давлат мулки важамоат ташкилотлари
мулкидан тадбиркорликнинг фойдаланиш ѐҳуд юқорида кўрсатилган
усулларини ўйғунлаштирилган ҳолда қўлга киритиш оқибатида юзага келади.
Хусусий корхоналар юридик шахс ҳисобланади, ўз мустақил балансига,
муҳрига ва ҳисоб рақамига эга бўлади. Узи жойлашган ердаги туман шаҳар ва
шаҳардаги туман ҳокимлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бослилаб
юридик шахс мақомини олади. Юридик шахс мақомини олмасдан фаолият
юритиш истагини билдирган тадбиркор ўз
турар жойидаги туман, шаҳар ва
шаҳардаги туман ҳокимлигига ариза беради. Хусусий корхоналар ўз
фаолиятларида тармоқ корхоналарига ва ваколатхоналарига эга бўлиши
мумкин. Хусусий корхонани давлат рўйхатидан ўтказиш Ўзбекистон
Республикаси ҳудудида жойлашган корхоналарни давлат рўйхатидан ўтказиш
тўғрисидаги Низом асосида амалга оширилади.
Хусусий корхоналар ходимларни ѐзма равишда ўзаро тузилган ҳамда
томонларнинг ҳуқуқ, мажбуриятлари баѐн этилган меҳнат шартномаси асосида
ишга ѐллайди. Меҳнат шартномаси қуйидаги маълумотларни ўз ичига олади:
-малака ѐки муайян мутахасислик, лавозим бўйича вазифаларини
бажариш мажбурияти:
—
шартнома амаи қиладиган муддат:
21
-меҳнат шароитлари ва иш ҳақи. ижтимоий ва тиббий суғурта ижтимоий
таъминот тартиби;
-ходимни ижтимоий жиҳатдан ҳимоялаш;
-меҳнат шартномасини бузганлик учун жавобгарлик:
—
томонлар розилиги билан белгиланадиган бошқа маълумотлар.
Асосий ва айланма маблағлар, шунингдек корхонанинг мустақил
балансида қиймати ифодаланган бошқа бойликлар хусусий корхона мулкини
ташкил этади.
Мулкдорнинг пул ва моддий ажратмалари, хўжалик фаолиятидан олинган
даромадлар, банклар ва бошқа қарз берувчидан олинган қарзлар, қимматбаҳо
қоғозлар ҳаракатидан ѐхуд уларни сотишдан олинган даромадлар;
мерос
тариқасида. алмаштириш ва совға қилиш йўли билан. шунингдек Ўзбекистон
Республикаси қонунлари билан таъқиқианмаган бошқа манбалардави тушган
мол-мулк хусусий корхона мулкини- шакллантириш манбалари бўлиши
мумкин.
Хусусий корхона ўз мажбуриятлари бўйича мулкдорга хусусий ва шахсий
мулк ҳуқуқида тегишли бўлган мулк билан жавобгар бўлади.
У ўз ишлаб чиқариши ва капитал қурилишини иҳтисослашган таъминот-
савдо ташкилотлари. биржалар. ярмаркалар. ким ошди савдолари хизматидан
фойдаланиб ѐки бевосита ишлаб чиқарувчилар билан муносабатга киришиб.
шунингдек четдан келтириш йўли билан моддий-техника жиҳатидан мустақил
таъминлайди.
Давлат хусусий тадбиркорликнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига
риоя этилишини кафолатлайди, эркин ҳолда рақобат
учун шарт-шароитларни
яратади, моддий-ашѐвий. молиявий, ахборот ва бошқа ресурсларга эришувнинг
тенг имкониятларини таъминлайди, бунда уларнинг бозорга якка эгалигига йўл
қўймайди. Давлат ѐки бошқа идоралар томонидан ўз ваколатига ѐхуд қонун
талабларига номувофиқ қарорлар қабул қилинган ва бу хусусий тадбиркор ҳақ-
ҳуқуқларини чеклашга сабаб бўлган ҳолларда у бундай ҳужжатлар ҳақиқий
эмас деб эътироф этилишини сўраб судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга. Давлат
идоралари ѐхуд уларнинг мансабдор шахсларининг кўрсатмаларини амалга
ошириш ва унинг ҳуқуқларига дахл қилиш натижасида тадбиркорга етказилган
зарарлар бу идоралар томонидан қопланиши керак.
Банк билан хусусий корхона ўртасидаги муносабатлар шартномавий
характерга эга. Хусусий корхона мижоз сифатида ўзига кредит ҳисоб-китоб ва
касса хизматини кўрсатадиган банкни мустақил танлайди.
Банклар кредитнинг ўз вақтида қайтарилишини таъминлаш борасида
мижозларнинг гаровларини, кафолатларини, ишончномаларини ва бошқа
шаклдаги мажбуриятларни қабул этади.
Хусусий корхона ва якка тартибда фаолият кўрсатаѐтган
шахслар
Ўзбекистон Республикасининг Солиқ Кодекси асосида солиқлар тўлайдилар.
Do'stlaringiz bilan baham: