Вазирлиги Самарқанд иқтисодиѐт ва сервис институти



Download 1,43 Mb.
Pdf ko'rish
bet11/86
Sana15.06.2022
Hajmi1,43 Mb.
#674593
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   86
Bog'liq
korxonalar moliyasi

Коммандит ўртоқлиги
бир нечта фуқаролар ѐки ҳуқуқий шахсларнинг 
ўзаро хўжалик фаолияти юритиш мақсадидаги шартномалар асосида 
бирлашуви натижасида пайдо бўлади. 
Жамиятларнинг кўпчилигида капиталлар бирлаштирилган бўлади. 
Масъулияти чекланган жамият (МЧЖ) бир ѐки бир неча шахс томонидан 
таъсис этилиб, Низом жамғармаси ҳужжатларда (Низом ва таъсис шартномаси) 
белгилаб қўйилган улушларга бўлинган бўлади. 
Бундай жамият муассислари жамиятнинг мажбуриятлари учун жавобгар 
бўлмайдилар ҳамда жамият фаолиятида ўзлари киритган улушлар доирасида 
зарар кўришлари мумкин. 
3.Акционерлик жамиятлари молияси 
 
Акциядорлик жамиятларда молияни ташкил этишда аввало мазкур 
шаклдаги корхоналарнинг ташкилий-ҳуқуқий жиҳатлари ва улардаги молиявий 
муносабатларнинг ўзига хос хусусиятларига эътибор қаратиш лозим бўлади. 
Акциядорлик жамиятларини тузиш ва фаолиятини ташкил қилиш тартиби 
Ўзбекистон Республикасининг «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг 


16 
ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонунда ифодаланган. Ушбу 
қонуннинг 2-моддасига мувофиқ: 
Устав жамғармаси муайян миқдордаги акцияларга бўлинган ҳамда 
жамиятнинг акциядорлар олдидаги мажбуриятлари аниқ белгиланган хўжалик 
юритувчи субект-
акциядорлик жамияти деб аталади.
Акциядорлик жамияти мавжуд корхоналарни қайта ташкил этиш ѐки 
янгисини барпо этиш йўли билан таъсис этилиши мумкин. Акциядорлик 
жамияти ҳуқуқий шахс бўлиб, «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорлар 
ҳуқуқларини ҳимоялаш тўғрисида»ги ва бошқа қонунлар, шунингдек таъсис 
ҳужжатлари асосида иш олиб боради. 
Юридик ва жисмоний шахслар акциядорлик жамиятининг муассислари 
бўла оладилар. Жамиятнинг устав фонди улар томонидан тузилган таъсис 
шартномаси асосида шакллантирилади. Шартномада акциядорлик жамиятининг 
барпо этиш юзасидан биргаликдаги фаолият тартибини. иштирокчиламинг 
акцияларга ѐзилган шахслар ва учинчи шахслар олдидаги маъсулиятлари 
белгилаб қўйилади. 
Жамият жамланган капиталига қараб махсус қимматли қоғоз - акция 
чиқаради. Акцияни сотиб олганлар ҳиссадорларга айланишади ва фойдадан ўз 
ҳиссаси - диведендни олиб турадилар. Акциядорлик жамияти ўз 
мажбуриятлари бўйича ўзига тегишли бутун мол-мулк билан жавобгар 
ҳисобланади. Акциядорлар жамияти мажбуриятлари бўйича жавобгар эмас ва 
унинг фаолияти билан боғлиқ зарарлар учун фақат ўзларига тегишли акциялар 
қиймати доирасида жавобгар ҳисобланади. 
Акциядорлик жамиятининг устав фонди акциядорлар сотиб олган 
акцияларнинг номинал қийматларидан ташкил топади. Жамият чиқарадиган 
барча акцияларнинг номинал қиймати бир хил бўлиши лозим. Акция бўлинмас 
ҳисобланади. 
Акциядорлик жамиятини таъсис этишда унинг жами акциялари 
таъсисчилар орасида тарқатилиши керак. 
Акция фонд биржаларида муомалада бўлади, бир шахсдан бошқасига 
эркин ўтади ва акциялар учун унинг ҳиссаси тўғрисидаги ҳужжат ҳисобланади. 
Акциядорлик жамиятини: 

акциядорнинг умумий мажлиси: 

кузатув кенгаши; 

ижро органи бошқаради. 
Акциядорларнинг умумий мажлиси олий бошқарув органи ҳисобланади. 
Агар қонун ҳужжатларида бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, у акциядорлик 
жамияти фаолияти билан боғлиқ барча масалаларни ҳал қилиш ҳуқуқига эга. 
Акциядорлик жамиятида умумий йиғилишлар ўртасидаги муддатда 
ҳиссадорлар манфаатларини ифодалаш ва уставда кўзда тутилган вазифаларни 
бажариш учун акциядорлик жамиятининг кенгаши (кузатув кенгаши) тузилади. 
Кузатув кенгашининг аъзолари акциядорлик жамияти ижроия органининг 
аъзолари бўла олмайдилар. 
Уставда кўзда тутилган бошқарув органи акциядорлик жамиятининг 
ишини ташкил этади. умумий йиғилишга йиллик ҳисоботини тақдим этади. 


17 
Акциядорлик жамиятининг бошқаруви бевосита умумий йиғилиш ва 
кенгаши (кузатув кенгаши) ваколатига тааллуқли масалалардан ташқари барча 
масалаларни ҳал қилади. 
Бошқарув ишига унинг раиси раҳбарлик қилади. Раис акциядорлик 
жамияти Уставига биноан тайинланади ѐки сайланади. Раис жамият номи- дан 
ҳаракатларни ишонч қоғозисиз бажара олади. 
Жамият бошқарувининг молия-хўжалик фаолияти устидан назоратни 
тафтиш комиссияси амалга оширади. Активлар қиймати 1 миллиард сўмдан 
ортиқ жамиятда ички аудит хизмати ташкил этилади. Молия-хўжалик фаолия-
тининг ташқи аудити манфаатлари жамияит ва унинг акциядорлари билан 
боғланмаган мустақил аудитор томонидан бир йилда камида бир маротаба 
ўтказилиши керак. Молиявий ҳисобот тафтиш комиссияси ва ташқи аудит 
томонидан тасдиқлангач, очиқ матбуотда эълон қилиниши лозим. 
Акциядорлик шаклидаги тадбиркорликнинг қуйидаги афзалликлари бор: 
-акциядорлик жамияти-бу бизнеснинг кўпроқ демократик шаклидир. Унга 
хоҳлаган киши бевосита ѐки обуна бо
;
лиш йўли билан акцияни сотиб олиб. аъзо 
бўлиши ва мулк эгасига айланиши мумкин; 
-вақтинча бекор турган сармоялар марказлашувига эришилади; 
-нисбатан самарали соҳаларга капитал оқимини ташкил қилиш имконияти 
туғилади; 
-давлат мулкини хусусийлаштириш имкониятлари кенгаяди; 
-молиявий барқарорликка эришилади; 
-тадбиркорликда таваккалчилик хавфи камаяди (ҳиссадор ўз акцияси 
миқвосида зиѐн кўрса. корхона эгаси бутун мулкидан ажралади); 
-бир вақтнинг ўзида ишлаб чиқарувчи лар, товар етказиб берувчилар. 
ҳаридорлар ва маҳаллий давлат органлари манфаатларининг ўзаро 
мувофиқлашувига эришилади. 
Дивиденд фойданинг солиқлар ва мажбурий тўловлар тўланганидан, 
қайта инвестиция амалга оширилганидан сунг акциядорлар жамияти 
ихтиѐридаги акциядорлар ўртасида тақсимланиши керак бўлган қисми. 
Жамият акцияларининг хар бир тури бўйича эълон қилинган 
дивидендларни тўлаши шарт. 
Акциядорлар жамиятининт умумий йиғилиши қарорига биноан дивиденд 
пул маблағлари ѐки бошқа қонуний тўлов воситалари билан тўланиши мумкин. 
Дивиденд акциядорлар ўртасида уларга тегишли акцияларнинг сони ва 
турига мутаносиб равишда тақсимланади. 
Жамият йилнинг хар чорагида, хар ярим йилда ѐки йилига бир марта 
жойлаштирилган акциялар бўйича дивидендлар тўлаш туғрисида, агар ушбу 
қонун ва жамият уставида ўзгача қоида белгиланмаган булса, қарор қабул 
қилишга хақлидир. 
Йиллик дивидендларнинг миқдори жамият кўзатув кенгаши тавсия этган 
миқдордан кун ва тўланган оралик дивидендлардан кам булиши мумкин 
эмас.Акциядорларнинг умумий йиғилиши акцияларнинг муайян турлари 
бўйича дивиденд тўламаслик туғрисида шунингдек имтиѐзли акциялар бўйича 


18 
тулик булмаган миқдорда дивидендлар тўлаш хақида қарор қабул қилишга 
хакли, бундай акциялар бўйича девиденд миқдори уставда белгилаб қуйилади 
Дивидендлар жамиятнинг жорий йилдаги соф фойдасидан тўланади. 
Дивидендлар тўлаш вакгида биринчи навбатда имтиѐзли акциялар 
бўйича, сўнгра оддий акциялар бўйича дивидендлар тўланади.

Download 1,43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   86




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish