Вазирлиги абу райхон беруний номидаги тошкент давлат техника



Download 1,58 Mb.
bet37/65
Sana31.03.2022
Hajmi1,58 Mb.
#522129
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   65
Bog'liq
2 5337273837748754136

Синов саволлари

  1. Электр тармоқда ва системасида реактив қувват баланси дейилганда нима тушунилади?

  2. Реактив қувват баланси қандай қурилмалар ёрдамида таъминланади?

  3. Юкламанинг ростлаш эффекти нима?

  4. Реактив қувват балансининг бузилиши қандай оқибатларга олиб келиши мумкин?

  5. Нима сабабдан электр тармоқда реактив қувват баланси таъминлаб турилади?

  6. Электр тармоқда кучланиш исрофи ундаги реактив қувват миқдорига қандай боғлиқ?

  7. Электр истеъмолчиси учун критик кучланиш нима? Агар унда кучланиш критик кучланишдан кичик бўлиб қолса қандай ҳодиса юз беради?

  8. Реактив қувват истеъмолчиларига нималар киради?

  9. Сарф қилинувчи реактив қувватнинг тахминан қандай қисми электр тармоқларидаги исрофлар улушига тўғри келади?

  10. Электр тармоқларда реактив қувват исрофини қандай йўллар билан камайтириш мумкин?



13 – маъруза .
Маъруза режаси
1. Электр тармоқда реактив қувватни компенсациялашнинг вазифалари.
2. Реактив қувватни компенсациялашнинг энергия ва кучланиш исрофларига таъсири.
3. Реактив қувват компенсаторлари.
Таянч сўзлар: Кучланишнинг оғиши; кучланишнинг тебраниши; реактив қувватни компенсациялаш; ростлаш эффекти; компенсатор.
(Адабиётлар: 1-4, 6-9, 12-14).


13.1. Реактив қувватни компенсациялаш
Электр тармоғи актив қувватни фақатгина электр станциялардаги ягона актив қувват манбаъи бўлган генераторлардан олади. Реактив қувват ишлаб чиқариш реактив қувватдан шу билан фарқ қиладики, улар фақатгина генераторларда эмас, балки компенсацияловчи қурилмаларда - конденсатор, синхрон компенсатор ёки реактив қувватнинг статик манбаъларида ишлаб чиқарилади. Бу қурилмаларни электр тармоғининг нимстанцияларида ўрнатиш мумкин. Тармоқда номинал юклама бўлганда талаб қилинаётган реактив қувватнинг тахминан 60% ни генераторлар ишлаб чиқаради, 20% и 110 кв дан юқори кучланишли линияларда, 20% эса компенсацияловчи қурилмаларда ишлаб чиқарилади.
Реактив қувватни компенсациялаш деб уни компенсацияловчи қурилмалар ёрдамида ишлаб чиқариш ёки истеъмол қилишга айтилади. Электр системаларида реактив қувватни компенсациялаш муаммоси қуйидаги сабабларга кўра катта аҳамиятга эгадир:
1) саноат ишлаб чиқаришида истеъмол қилинувчи актив қувватга нисбатан реактив қувват истеъмол қилинишининг кўпроқ ўсиши кузатилмоқда;
2) шаҳар электр тармоқларида маиший хизмат юкламаларининг ўсишига боғлиқ ҳолда реактив қувват истеъмол қилиш ҳам ўсди;
3) қишлоқ электр тармоқларида реактив қувват истеъмол қилиш ўсмоқда;
Реактив қувватни компенсациялаш қуйидаги мақсадларда қўлла- нилиши мумкин:
1) реактив қувват балансини таъминлаш учун;
2) тармоқдаги энергия исрофини камайтириш учун;
3) кучланишни ростлаш учун.
Компенсацияловчи қурилмаларни қўллашда қуйидаги техник ва ҳолат талаблари бўйича чекланишларни ҳисобга олиш керак:
1) юклама тугунларида зарурий қувват резерви бўйича чекланиш;
2) реактив қувват манбаларининг шиналаридаги мавжуд бўлган реактив қувват бўйича;
3) кучланиш оғишлари бўйича;
4) электр тармоғининг ўтказиш қобилияти бўйича чекланишлар.
Линия ва трансформаторларда жуда катта реактив қувват оқими ҳосил бўлишининг олдини олиш учун реактив қувват манбалари истеъмолчиларга яқин жойлаштирилиши керак. Бунда тармоқнинг узатувчи элементларида реактив қувват камаяди, натижада кучланиш ва актив қувват исрофлари камаяди. 10.1-расмда линия охирида компенсацияловчи қурилма ўрнатилганда унинг эффекти алмаштириш схемалари ва вектор диаграммалар орқали тасвирланган.
Компенсацияловчи қурилма қўлланилмаганда линиядан оқувчи ток ва юклама қуввати (4.8,а- расм):
Iю=I’ю-jIю ; Sю=Pю+jQю;
Компенсацияловчи қурилма қўлланилганда линиядаги ток ва реактив қувват компенсацияловчи қурилмада ишлаб чиқарилган ток ва реактив қувватнинг қийматига камаяди. Линияда модули бўйича олдингига нисбатан кичик ток ва қувват оқади:
Iю=I’ю-j(Iю-Iк); Sл=Pю+j(Qю-Qк) ;



10.1-расм. Компенсацияловчи қурилмаларни қўллашдан кўриладиган эффектни тушунишга доир. а, б – компенсациягача ва компенсациялангандан кейинги токлар ва қувватлар; в – токларнинг вектор диаграммаси; г – қувватлар учбурчаги.

Шундай қилиб, юклама қуввати ўзгармас бўлган нимстанцияларда компенсацияловчи қурилмалар қўлланилганда линиядан оқувчи реактив қувват ва ток камаяди. Натижада линиядаги қувват ва кучланиш исрофлари камаяди, чунки:


Рл = Uл=





Download 1,58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   65




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish