Раҳбар учун ходимнинг фикри зарур. - Узоқ ва қийин ечиладиган муаммоларни ўзибўларлик ва юзакилик билан қараб, зудлик билан ҳал этадиган раҳбар билан гаплашиш оғир ва ёқимсиздир. Раҳбар қўйилган масалага омилкорлик ва хабардорликка асосланиб, тезкорлик билан жавоб беришидан қониқиш ақлга мувофиқдир. Ҳар бир фикрни сўраб баҳслашмаслик лозим, чунки сиз ходимингизни фикрини тўғри баҳоламайсиз, унинг фикр - мулоҳазаларига ва изланишларига жиддий эътибор бермайсиз, деган тассурот ҳосил бўлади.
Раҳбарнинг энг катта муваффақияти тўғри қарор қабул қила олишдир. - Қарор қабул қилишнинг энг қадимий усулларидан бири - синов ва хатолар усулидир. Бу усулнинг устунлиги – ижодий тафаккурнинг қониқарсиз, муваффақиятсиз чиққан синовларининг оддийлиги ва ишончлилиги рағбатлантириши, қизиқтиришидир. Бу методнинг ютуғи, кишиннинг ўқишга лаёқати ва унинг хотирасига боғлиқ , у доимо синов натижаларини ишончли тарзда қайд этиб бориши керак. Ҳозирги даврда ҳаётнинг барча соҳаларига компьютерлар кириб келгач, ишнинг турли вариантларини тезкорлик билан ҳисоблаб, натижаларига таяниб, оптимал, энг маъқул қарорлар қабул қилишга ишонадилар.
3. Баҳслашиш маҳорати ва ҳақиқат. Бошқарув ҳақидаги барча тадқиқотларда одатда ташкилотнинг яхши ташкиллаштирилгани, йўлга солингани ва уйғунликда фаолият олиб бориши муҳим деб таъкидланади - Низо, баҳс умуман бўлмаган жамоада ривожланиш бўлмайди, бундай жамоанинг ўзи ҳам йўқ. Бу ҳақда академик Капица шундай дейди: “Бирор бир илмда қарама-қарши фикрлар йўқ экан, бу илм қабристонга, ўзини кўмишга кетяпти деяверинг”
Кўпгина вазиятларда баҳс-мунозара фойдали қарашларни аниқлаб беради, янги конструктив ахборотларга йўл очади, альтернатив ечимларни топишга ёрдам беради. Баҳсда одам ўз фикрини ифодалай олади, бошқалар фикри билан солиштиради, шу орқали ҳурматга бўлган эҳтиёжини қондиради. - Кўпгина вазиятларда баҳс-мунозара фойдали қарашларни аниқлаб беради, янги конструктив ахборотларга йўл очади, альтернатив ечимларни топишга ёрдам беради. Баҳсда одам ўз фикрини ифодалай олади, бошқалар фикри билан солиштиради, шу орқали ҳурматга бўлган эҳтиёжини қондиради.
- Аммо бир одам бирор нарсани таъкидлаб турса, бошқаси худди шуни инкор этиб турсада, ҳар иккаласи ҳам ўзларини ҳақ деб билишади.
- Бу ҳолда “учинчиси мустасно” мантиқ қонунига кўра, уларнинг баҳси маънога эга бўлмай қолади. Фақат таъкид ёки фақат инкоргина тўғри бўлиши мумкин.
- Баъзилар учун баҳсдаги ҳақиқат эмас, балки ғолиб бўлишлик муҳим (софистика). Баҳс албатта конструктив ва альтернатив бўлиши лозим. Шунда баҳсда ҳақиқат туғилади деган гап ўз исботини топади.
Do'stlaringiz bilan baham: |