Вариант №1-22 Қурилиш ашёларининг архитектурадаги ўрнини таърифлаб беринг. Безакли -бадиий пардозбоп қопламалар нима? Қурилиш ашёларида стандартлашни асослаб беринг. Безакли пардозбоп полимер композитларни тахлил қилиб беринг



Download 382,53 Kb.
bet6/11
Sana25.01.2023
Hajmi382,53 Kb.
#902864
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
Ashyoshunoslik

10.11.Портланцемент
Портланцемент- бу клинкерни майда қилиб туйиб олинган маҳсулотдир. Клинкер ҳом ашё аралашмасини (75% СаСО3- оҳактош ва 25% гил тупроқ) пишгунича қиздириб, таркибида калций силикат (70...80%), алюминат ва алюмоферрит фазалари (20...30%) ҳосил бўлгандаги донадор маҳсулотдир. Майдалаб туйиш вақтида клинкерга 3...5% миқдорида гипс қўшилади ва уни бирикиши натижасида ҳосил бўлган гидросулфоалюминатцементни қотишини 3-5 соатгача секинлаштиради.
Хош ашё. Ўзбекистондаги цемент заводларида ҳом ашё сифатида асосан оҳактош ва гилтупроқ ишлатилади.
Пардозбоп рангли темирлар ва қотишмалар
Таркиби бир хил элементдан ташкил топган кимёвий тоза эритмага метал дейилади. Бунга олтин, кумуш, мис, алюмин, вольфрам, ваннадий, қўрғошин, қалайларни мисол қилиш мумкин.
Металлар кимёвий тоза ва аралашмалар эритмасидан олинган хилларга бўлинади. Тоза металлар атомлардан ташкил топган бир жинсли бўлади. Аралашмали эритмалардан олинган темирлар таркибида ҳар хил темир ёки нотемир қўшилмалар бўлади.
Алюмин ва унинг қотишмалари. Алюмин енгил, кумушсимон оқиш рангли металл. Унинг афзаллиги зичлигининг кичиклигида, мустаҳкамлигининг етарли даражада юқорилигидадир. Алюминнинг зичлиги 2700 кг/м3 (пўлатга нисбатан 3 баробар кичик) чўзилишдаги мустаҳкамлик чегараси тоза алюминники 10 МПа, қўшилмали конструкциябоп алюминники 62 МПа гача бўлиши мумкин. Чўзилиш даражаси 20-30%. Демак алюмин билан пўлат га бир хил юк қўйилса, алюминнинг деформацияси анчагина катта бўлади. Алюмин боксид, нефелин, алюмин тоғ жинсларидан олинади.
Магнийанчагина енгил металлдир. Зичлиги 1730 кг/м3 эриш ҳарорати 649°C. Тоза магнийнинг чидамлилиги кичик. Магний денгиз остидаги оддий ош тузи чокиндисидан ҳосил бўладиган карналлит ва магнезитдан олинади. Магний маҳсус енгил қотишмадан ишланган қисм ва буюмлар учун қўпланилади.
Рух- осон суюқланадиган (419°C), зичлиги 7000 кг/м3 гача бўлган оқ ялтироқ металл. Рух, асосан қотишма таркибида бўлиб, мих, болт ва томбоп пўлат ва бошқаларни рухлашда ишлатилади. Оддий ҳароратда рух мўртбўлади. 150°C гача қиздирганда пластик ҳолатга ўтади. Рух, рух сульфидли (ZnS) тоғ рудасидан олинади.
Қўрғошин- юмшоқ, пластик оғир металдир. Зичлиги 11400 кг/м3 эриш ҳарорати 327°C. Суюқ қўрғошин сув сингари қуйилиб ёйилади. Сульфат кислота таъсирига чидамии. Чўзилишдаги мустаҳкамлиги 2,1 МПа. Ренген нурларини ўтказмайди. Гамма нурлари қисман отади. Қурилишда қўрғошин маҳсус қувурларни занглашдан сақловчи қатлам сифатида ҳамда товуш ва сувдан муҳофаза қилишда ишлатилади. Қўрғошин сульфидли тоғ жинси рудасидан олинади.
Қалай - юмшоқ, занглашга чидамли метал. Зичлиги 7230 кг/м3, эриш ҳарорати 232°C. Осон эрувчан қотишмалар олишда, пўлатни мис билан ёпиштиришда ишлатилади. Чўзилишдаги мустаҳкамлик чегараси 3,5-4,5 МПа. Чозилиш даражаси 40%, қаттиқлиги 12 га тенг. Саноатда тоғ жинси қалай тоши рудасидан олинади.
Мис ва унинг қотишмалари. Пардозбоп мис қизил, жигаррангли рангли, зичлиги 8800 кг/м3, эриш ҳарорати 1083°C бўлганметалдир. Чўзилишдаги мустаҳкамлик чегараси 2,0 МПа, чўзилувчанлик даражаси 30-60% га тенг. Мис юмшоқ ва пластик темирбўлиб, электр ва иссиқликни ўзидан тез ўтказади. Мис мисли, сульфидли ва оксидланган рудалардан олинади. Асосан электр симлари ва ҳар хил пардозбоп қотишмалар олишда қўшилма сифатида ишлатилади.
Мис билан рухни қўшиб олинган қотишма латун деб аталади. Латуннинг мустаҳкамлиги ва занглашга чидамлилиги юқори, шунингдек, уни совуқ ёки қизиган ҳолатда болғалаш мумкин. Айрим ҳолларда латунга қўрғошин, қалай, алюмин,кремний сингари металлар қўшиб. олинади. Латундан пардозбоп латун тахтаси, сим, қувурлар, шунингдек. меъморий қисмлар ишланади.
Агар мисга 10% гача қалай қўшилса қалай бронзасиолинади. Бронза иншоотларнинг ички қисмида сантехника ускуналари, шамоллатиш ускуналари, карниз (қўш) фарнитуралар ва пардозбоп бронза тахта сифатида ишлатилади.
Ҳозирги вақтда мис ва унинг қотишмалари қиммат бўлганлиги туфайли уларнинг орнига шиша, пластмассалар, кимёвий қайта ишланган ёғочлар кўплаб ишлатилмоқда.
Саноат қурилишида шундай обектлар борки, у ердаги шароит учун катта талаблар қойилади вашу боис маҳсус хоссаларга эга бўлган металларни ишлатиш керак бўлади. Ишлатиладиган қотишмаларнинг асосий қисмини титан, цирконий, ванадий, гафний, ниобий, тантал, молибден, вольфрам, германий ва бошқалар ташкил этади.
Титан кўринишидан пўлатга ўхшайди. Зичлиги 4500 кг/м3 эриш ҳарорати 1725°C.Титан легирланган металл бўлиб, унинг мустаҳкамлигини ва ўтга чидамлилигини янада ошириш мақсадида титан эритмасига пўлат қўшилади. Титаннинг нодирлиги шундаки. унинг мустаҳкамлиги, қаттиқлиги, ўтга бардошлиги пўлатга нисбатан юқори, шу билан бирга зичлиги пўлатдан икки баробар кичик. Алюминдан бироз оғир, аммо мустаҳкамлиги 5-6 баробар катта, ҳарорат - 200°C гача совитилганда ҳам, унинг кислотага ишқорга, тузга, хлорга ва олтингугуртга чидамлилиги камаймайди.
Ванадий- оқиш кумушсимон металл, зичлиги 6020 кг/м3, эриш ҳарорати 1720°C га тенг бўлган, тузли сувда зангламайдиган нодир металлдир. Ванадий пўлат эритмасига қўшилган легирланган металл. Ванадий билан мис эритмасидан аъло сифатли бронза олинади.
Вольфрам- кумушсимон оқиш рангдаги, жуда қаттиқ, зичлиги 19000-20000 кг/м3эриш ҳарорати 3370±50°C га тенг бўлган нодир металлдир. Маҳсус хусусиятга эга бўлган юқори сифатли пўлат лар ҳамда қаттиқ қотишмалар олишда ишлатилади.

Download 382,53 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish