«валеология асослари»


§ 1.3. Валеология фанининг текшириш усуллари



Download 0,7 Mb.
bet7/47
Sana09.01.2023
Hajmi0,7 Mb.
#898532
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   47
Bog'liq
валеология китоб

§ 1.3. Валеология фанининг текшириш усуллари
Валеология фани сифатида илмий – тадкикот ишларини олиб боришда, социологик текширувларда хамда соглом турмуш тарзини шакллантиришни амалий жихатдан ташкил этишда ва бошкаришда, гигиена, санитария статистикаси, социология ва шу каби бошка фанларнинг текшириш усулларидан фойдаланади. Бундан кузланган максад, ижтимоий вокеа ва ходисаларни, шунингдек, саломатликнинг турли курсаткичлари уртасида узаро диалектик алокадорлик ва богликликни аниклаш, окибатларни келтириб чикарувчи сабабларни билиб олиш, жумладан, одамлар зарарли одатларнинг салбий томонларини билгани холда, нима учун носоглом турмуш тарзида яшашларининг туб мохиятига етиб боришдир. Ижтимоий – гигиеник тадкикотларда статистика усули кенг кулланилади. Бу усул куйидаги боскичларни уз ичига олади:
Биринчи боскичда – статистик текширувларни утказиш режаси тузилиб, тахлилий жадвалларнинг намуналари ишлаб чикилади;
Иккинчи боскичда – белгиланган режа ва тузилган жадваллар асосида текширув утказилаётган объект тугрисида статистик маълумотлар тупланади;
Учинчи боскичда тупланган маълумотлар уз таркиби ва текшириш максадига кура гурухларга ажратилади ва кайта ишлаб чикилади;
Туртинчи боскичда – тупланган ва жамланган маълумотлар санитария статистика усуллари ёрдамида тахлил этилиб, зарур курсаткичлар хисоблаб чикарилади;
Бешинчи боскичда – статистик курсаткичларда уз ифодасини топган маълумотлар тахлил килиниб, тегишли хулосалар чикарилади ва амалиётга куллаш учун тавсия килинади;
Олтинчи боскичда – килинган тавсияларни амалиётга тадбик килиш ва олинган натижаларни соглом турмуш тарзини шакллантириш ва мутахассислар томонидан оммавий ахборот воситалари: радио, телевидение, даврий матбуот оркали таргибот ва тарбиявий ишлар олиб борилади.
Тадкикот натижалари асосида бошкарув идоралари томонидан мутасадди объектлар ижро этишлари учун буйруклар чикарилиши, услубий кулланмалар ва хизмат хатлари тайёрланишлари мумкин.
Социологик усул – кенг таркалган булиб, у шу куннинг долзарб масалаларини киска вакт ичида урганиб чикиш ва тегишли хулосалар чикариш максадида кулланиладиган усулдир.
Жамиятимизнинг хукукий демократик давлат куриш, фукаролик жамиятини шакллантириш йулидан бораётганлиги социологик тадкикотларга булган талабни ошириб юборди. Социологик тадкикотларнинг сифати мутахассис социологларнинг билим савияларига ва тажрибаларига боглик булиб, ундан кузда тутиладиган максад эса жамиятимизда содир булаётган ижтимоий, иктисодий ва сиёсий узгаришларни сезгирлик билан илгаб олиш ва уларнинг йуналишига маълум даражада таъсир курсатиш оркали вокеа ва ходисаларга кишиларнинг муносабатларини шакллантиришга ёрдамлашишдан, хамда жамиятдаги мавжуд камчиликлардан боскичма – боскич холос булишга олиб келишдан иборатдир. Мазкур усулдан соглом турмуш тарзини шакллантиришда кенг кулланиш кутилмокда.
Тиббий социологик тадкикот усули – соглом турмуш тарзини шакллантириш билан боглик тарзда утказиладиган тадкикотлар ичида кенг кулланилиши кутилаётган ва ишлаш учун бирмунча кулайликларга эга булган усул булиб, бунда энг аввало саломатлик институти ва унинг вилоят филиаллари таркибидаги тиббий социологик тадкикотлар утказиш булимлари иштирокида суровномалар (анкеталар) ишлаб чикиш зарур. Анкета саволларини шакллантиришда шошма – шошарликка йул куйиб булмайди. Бундай анкеталар намунасини малакали мутахассислар ва мухокамалардан утказиш ва барча манфаатдор томонларнинг розилигини олгандан сунггина керакли нусхада купайтиришга киришиш лозим.
Тиббий социологик тадкикотлар натижасида олинган маълумотлар ахоли уртасида соглом турмуш тарзини шакллантиришда, согликни саклаш ташкилотлари рахбарлари томонидан эса соглом турмуш тарзини бошкариш максадларида фойдаланилади. Куйилган вазифаларга ва жойли шароитларга кура социологик усулнинг кузатиш, эксклюзив интервью ва бошка турларидан фойдаланиш мумкин.
Валеологиянинг ахоли уртасида соглом турмуш тарзини шакллантиришда кенг кулланиши мумкин булган усулларидан бири – бу соглом турмуш тарзини одамларнинг яшаш даражалари билан боглаб урганадиган иктисодий усулидир.
Бу усул ёрдамида миллий даромад, оилавий даромад, халкнинг хакикий даромадларининг микдори ва улардан самарали фойдаланишнинг ахволи, уй – жой, тиббий ёрдам таъминоти, саломатлик курсаткичлари, демографик жараёнлар маълумоти, иш вактининг ва буш вактининг давомийлиги, даромадларнинг таркиби, оила аъзолари жон бошига тугри келадиган даромад, ойлик маош ва шу кабиларни аниклашда кул келади.

Таянч иборалар:


Саломатлик, соглом хаёт тарзи, саломатлик маданиятини тарбиялашда халал берувчи омиллар


Назорат саволлари:





  1. Валеология таърифини изоҳланг ?

  2. Валеология предмети нимани ўрганади ?

  3. Валеологиянинг тадкикот усуллари қайсилар ?

  4. Валеология максадлари нимадан иборат ?

  5. Валеология вазифаларини тушунтиринг ?



Download 0,7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   47




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish