«валеология асослари»


III БЎЛИМ Организмнинг ташки мухит шароитларига мослашиб яшаши ва унинг адаптация имкониятларини ошириш



Download 0,7 Mb.
bet11/47
Sana09.01.2023
Hajmi0,7 Mb.
#898532
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   47
Bog'liq
валеология китоб

III БЎЛИМ
Организмнинг ташки мухит шароитларига мослашиб яшаши ва унинг адаптация имкониятларини ошириш
Инсон организмнинг саломатлигини таъминлашда унинг адаптацион имкониятларини ошириш мухим ахамиятга эга. Адаптация сузи лотин тилида – мослашув деган маънони билдиради. Физиологик адаптация деганда – биз организмнинг функионал тизимлари фаол, баркарор ишлай олиш даражасига эришиш жараёнини, шунингдек, инсон организмининг ташки мухитнинг доимо узгариб турувчи шароитларига мослашиб, узок муддат ва фаол умр кечириши хамда, соглом насл колдиришга мослашувини бошкариб бориш механизмларини хам тушунамиз.
Адаптация – бу барча тирик организмларнинг узок давом этган эволюцион тараккиёти (филогенези) давомида орттирилган ва ташки яшаш мухитининг узгарувчан шароитларига узининг индивидуал хаёти (онтогенези) давомида мослашиб, такомиллашиб, таркиби ва тузилишини узгартириб бориш каби хусусиятларининг мажмуасидир. Адаптация – бу организмнинг маълум бир максадга караб йуналтирилган, хамда унинг яшаши учун зарур булган имкониятини ва барча турдаги ижтимоий фаолиятини таъминловчи тизимли жавоб реакцияси булиб, организмнинг гомеостатик мувозанатини саклаб колишга каратилгандир. Адаптация ташки мухитнинг турли хил нокулай омилларига мослашиш ва меъёрий хаёт фаолиятини таъминлаш мумкин эмас. Адаптация, факат организмнинг ташки мухит шароитларининг кескин ва сезиларли узгаришларига чидамлилигини таъминлаб колмасдан, балки фаол равишда организмнинг физиологик функцияларини шунга мослаштириб кайта куриш имконияти хамдир.
Организмнинг захиравий имкониятлари доирасидан чикувчи адаптация касалликларнинг пайдо булишига олиб келади. Патологик холатлар келиб чикканда адаптация касалликларга карши химоя механизмларини шакллантиради, шунингдек, касаллик туфайли йукотилган функцияларни мувозанатловчи восита булиб майдонга чикади. Бир суз билан мослашувни саломатликнинг мезони, унинг захиравий имконияти деб бахолаш мумкин. Юкорида баён килинган назарий мулохазаларни давом эттириб, инсоннинг биосоциал мавжудод эканлигидан келибчиккан холда, унинг рухий адаптациясини, ижтимоий адаптациясини хамда жисмоний (физиологик) адаптациясини фарклаш мумкин.
Рухий адаптация деганда – шахснинг муттасил ривожланиб ва бойиб бориш кобилияти тушунилиб, бу атама шахснинг узини – узи тарбиялашини, узлигини англаб етиши, узини – узи бошкариши, юксак ахлокий сифатларга эга булиб, маънавий юксалиши, узлигини ва уз мохиятини намоён кила олиши тушунилади.
Ижтимоий адаптация уз мохиятига кура шахснинг ижтимоий мухит шароитларига мослашувидан иборат жараён булиб, унинг онглилик даражасини, мустакиллигини ва ижтимоийлигини тавсифлайди.
Физиологик адаптация – ташки мухит шароитларига мос равишда, унга мослашиб яшаш учун, гомеостатик структуралар таркибини узгартириш ва янги функционал холатларни шакллантиришга каратилган жараён булиб, организмнинг меъёрий фаолият курсатишини таъминлайди.
Организм узининг тириклик фаолиятини таъминлаб турувчи ташки мухитсиз яшай олмайди. Шу боисдан инсон саломатлигининг мохиятини илмий ва назарий жихатидан асослашда атроф – мухит омилларининг таъсирини инобатга олмасдан булмайди. Экология организмнинг ташки мухит билан алокалари ва муносабатларини белгиловчи фан сифатида узининг назарий асосларига эга булгандагина, организмни ташки мухитнинг муайян шароитларига мослашиб яшаши конуниятларини очиб бера олади. Масалага илмий назарий ёндошиш туфайлигина зарарли омилларга мослашиб яшаш ва улардан химояланишнинг асосланган усулларини таклиф кила олади.
Одам экологиясини хам назарий, амалий жихатидан мукаммал урганиш факат жамоатчилик саломатлиги учунгина эмас, балки индивидуал саломатлик учун хам гоят мухим ахамиятга молик масаладир. Зеро, мавжуд экологик муаммолар орасида инсоннинг атроф – мухит билан алокаси, унинг саломатлиги, хаёт фаолияти, турмуш тарзи билан боглик томонлари марказий уринни эгаллайди.
Инсон уз хаёти ва фаолияти давомида уни ураб турган атроф – мухитга фаол таъсир утказади. Айрим холларда бундай таъсир натижасида атроф – мухит, атмосфера хавоси, сув манбалари, тупрок ва шу кабилар кимёвий угитлар ва чикиндилар хисобига ифлосланади.



Download 0,7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   47




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish