«валеология асослари»


IV БЎЛИМ СОГЛОМ ТУРМУШ ТАРЗИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ



Download 0,7 Mb.
bet14/47
Sana09.01.2023
Hajmi0,7 Mb.
#898532
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   47
Bog'liq
валеология китоб

IV БЎЛИМ


СОГЛОМ ТУРМУШ ТАРЗИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ


§ 4.1. Соғлом турмуш тарзи мезонлари

Турмуш тарзи – инсон хаётининг шундай бир таянч нуктасики, хар бир инсон унга таянган холда, уз хаётини тубдан узгартиришга эришиши мумкин.


Турмуш тарзи – деганда инсон билан табиий хамда ижтимоий мухит уртасидаги баркарор ва узокни кузлаб урнатилган муносабатлар тизимидан иборат булган жамиятнинг ахлокий ва моддий кадриятлари сифатида гавдаланган, интилишлари, максадлари, шаклланган хулки, узок келажакни уйлаб иши тутиши нуктаи назаридан эса жамиятдаги мавжуд конунлар, анъаналар ва тартибларга асосланган холда узининг турли хил эхтиёжларини кондириб яшаш тарзи тушунилади.
Турмуш тарзи бу жамиятда одамларнинг фаолияти ва юриш – туриши тартиби булиб, яшаш шароитлари билан богланган, уларги жавоб беради, улардан у ёки бу даражада фойдаланишни назарда тутади. Турмуш тарзи – хар бир шахснинг турмуш кечириши ёки бошкача айтганда уларнинг яшаш фаолияти шаклидир.
Яшаш шароити эса турмуш тарзи билан воситалашган ва шартланган омиллар йигинидиси булиб, турмуш тарзини белгилайди ёки бошкача килиб айтсак, яшаш шароити – турмуш тарзига таъсир курсатувчи моддий ва маънавий омиллар йигиндисидан таркиб топади.
Турмуш тарзи куйидаги туртта тоифани уз ичига олади:

  • Иктисодий ёки «яшаш даражаси» - фаровон яшаш тоифаси булиб уни сон жихатдан улчаш мумкин. Бунга миллий даромад, истеъмол фондлари, ахолининг хакикий даромадлари ва улардан фойдаланишни, уй – жой билан таъминлашни, тиббий хизмат курсатиш ва саводхонлик даражаси, иш вакти ва буш вактининг давомийлиги, даромадлари таркиби ва хоказоларни киритиш мумкин;

  • Ижтимоий ёки «яшаш сифати» эса уй – жой, яшаш шароитлари ва овкатланиш, кулайликларига эгалиги, ишдан коникиши, мулокотда булиши кабиларни бахолаш учун кулланиладиган тоифа хисобланади;

  • Ижтимоий рухий томони «яшаш услуби» тарзида бахоланиб, у хар бир шахснинг узига хос хусусиятлари – фикрлаши ва тафаккур доираси кабиларни камраб олади;

  • Ижтимоий – иктисодий томони эса – одамларнинг жамиятда тутган урни, хаёти, турмуши, маданияти хамда уларнинг яшаш фаолиятларини белгилайди.

Турмуш тарзи деганда – инсонларнинг муайян ижтимоий мухитда, жамиятда узини тутиши, уларнинг мехнат фаолияти ва моддий шароитларининг узаро диалектик муносабатларидан иборат фалсафий категория тушунилади.
Шундай килиб турмуш тарзи – ижтимоий – иктисодий формация ва жамиятнинг объектив ривожланиш жараёнлари билан богланган холда шаклланиб, у тарихий ривожланишнинг маълум боскичида ишлаб чикариш усулига боглик холда пайдо булади.
Турмуш тарзининг бошка турларига инсоннинг турмушда, жамоачилик олидда узини тута билиши, оилаларнинг моддий жихатидан таъминланганлиги, оила бюджетидан фойдаланиш, унинг таксимоти, шу жумладан: оила аъзоларининг озик – овкат махсулотлари билан таъминланиши; уй жой ва яшаш шароитини яхшилаш; кийим – кечак сотиб олиш; маданий эхтиёжларга: театр, кино, китоблар сотиб олиш, газета ва журналларга обуна булиш ва бошкаларни санаб утиш мумкин.
Инсонларнинг турмуш тарзига уларнинг яшаш шароитлари хам бевосита ёки билвосита таъсир курсатади. Бунга моддий, ижтимоий, сиёсий, маънавий – маърифий, маданий ва бошка омиллар таъсирини мисол килиб келтириш мумкин.
Одамларнинг яшаш шароитлари – мехнати, турмуши, билими, маданияти, овкталаниш тарзи, уй – жой шароити, оила бюджети, тарбияси, оилавий муносабатлари ва бошка ижтимоий омиллар кишиларнинг турмуш тарзига уз таъсирини утказади.
Шунинг учун одамларнинг яшаши ва турмуш даражаси турли мамлакатларда турлича булиб, у мамлакатнинг иктисодий – ижтимоий ривожланиши, сиёсий холати, ишлаб чикариш кучларининг ривожланганлиги, мамлакат миллий даромади ва истеъмол фондлари хажми, одамларнинг даромади, уй – жой билан таъминланиши, тиббий ёрдам олиш даражаси, ахолининг саводхонлиги, иш вактининг давомийлиги, саломатлик курсаткичлари ва демографик жараёнлар холати каьилар билан белгиланади.
Турмуш тарзини белгиловчи бош омил инсоннинг узидир. Инсон узи учун ижод килади, яшаши учун шароит яратади.
Турмуш тарзи инсон фаолиятининг шундай «таянч нуктасики», тиббиёт илми унга таянган холда, одамлар саломатлигини тубдан яхшилашга эришишга йул топади.
Соглом турмуш тарзи – шундай яшаш тарзики, унда одамлар саломатлигига таъсир курсатувчи зарарли омиллар булмаслиги, инсон улардан онгли равишда узини четга олиши керак.
Соглом турмуш тарзи ёки окилона яшаш тарзи тушунчалари кенг камровли булиб, уз ичига инсоннинг тугилишидан бошлаб, умрининг охиригача акл – фаросат билан яшашини – зарарли одатлардан холи булишини, тугри овкатланиб, тугри дам ола билиши каби куплаб бошка ижобий хислатларини олади. Окилона турмуш тарзи хар бир инсоннинг акл – фаросати билан яратилади ва хар бир киши учун индивидуалдир. Бир кишига фойдали булган нарса бошкага зарар келтириши мумкин. Хаёт ритми, мехнат килиши ва ухлаш давомийлиги, кабул килинадиган овкатнинг микдори ва сифати хар бир инсон томонидан уз эхтиёжи ва имкониятига караб танлаб олиниши керак. Инсонни унинг уз хохишига карши соглом килиш ва унга узок умр бахшида этиш асло мумкин эмас.
Соглом турмуш тарзи тушунчаси уз таркибига:

  • Зарарли одатлардан (тамаки чекиш, спиртли ичимликларни ичиш ва гиёхвандлик) тийилиш;

  • Муттасил равишда жисмоний ва харакат фаоллиги, муътадил харакатланиш тартибига риоя килиш;

  • Таркиб жихатидан тенглаштирилган ва рационал овкатланиш;

  • Организмни чиниктириш;

  • Шахсий ва жамоачилик гигиенаси;

  • Ижобий эхтирослар, зиддиятли вазиятлардан узини четга олиш, стресс холатларининг окилона ечимини топа билиш;

  • Тартибли мехнат килиш ва тулаконли дам олиш;

  • Кулай рухий холатга эга булиш ва рухий физиологик жихатдан коникиб яшаш;

  • Юксак тиббий фаолликга эга булиш;

  • Иктисодий ва маданий жихатдан мустакиллик;

  • Уз ишидан коникиш хосил килиб яшаш каби йуналишларни камраб олади.

Фан – техниканинг гоят имкониятлари одамларда соглом турмуш тарзини шакллантиришни уз – узидан таъминлаб бермайди. Бу уринда субъектив омилнинг, яъни соглом гигиенага асосланган турмуш тарзини таъминловчи кучли ижтимоий сиёсатнинг фаол рол уйнаши талаб этилади. Соглом турмуш тарзи мехнат, турмуш ва дам олиш гигиенаси, шахслараро муносабатлар маданиятини, экологик маданият, уз организмини физиологик жихатидан авайлаш ва атрофдагиларнинг саломатлиги тугрисида кайгуриш сингари комплекс омилларни уз ичига олади.
Соглом турмуш тарзи – бу фаол мехнат, ижод огушида яшаш, кучли жисмоний ва рухий юкламаларни, ута хавфли ва зарарли таъсир курсатувчи омилларни енгил кутара оладиган хар томонлама тараккии этган шахснинг шаклланиш жараёнидир.
Соглом турмуш тарзи муаммоси – одамзод олдида турган энг мухим муаммо – шахсни хар томонлама ривожлантириш, мехнат турмуш ва дам олиш сохасида, илмий жихатдан асосланган, ижтимоий – гигиеник фаоллиги кучайиб боришига ёрдам берадиган, ижтимоий – гигиеник жихатдан окилона булган турмуш тарзини шакллантириш муаммосидир.
Соглом булиш учун кундалик хаёт меъёрини саклай билиш керак. Ишлаганда, ухлаганда, юрганда, чопганда, овкатланганда, дам олганда, кулганда, йуталганда хам шундай бир чегара, меъёр борки, мана шу меъёрнинг бузилиши эса албатта, саломатликка зарар етказади. Бу меъёрни куп кишилар англамайди, айрим англаганлар унга риоя килишмайди. Меъёр тушунчаси маданиятнинг мухим белгисидир.
Носоглом турмуш тарзида яшаш – тана эхтиёжларига йул бериш, биологик инстинктлар талаби билан чегараланган холда, вегетатив турмуш тарзида яшашдир. Инсоннинг уз саломатлиги ва такдирини хаёт окимининг аёвсиз гирдобига ташлаб куйиб, соглигини узининг зарарли одатларига курбон килиши, инсоннинг шахс сифатида парчаланиши ва тубанликка юз тутишидир.
Носоглом турмуш тарзида яшаш – инсоннинг рух талабларини кондирмасдан яшаши, уз мохиятидан узоклашиши, инсон табиатида ха

йвонликнинг устун келишидир.


Носоглом турмуш тарзида яшаш – ахлоксиз яшаш ва нопок турмуш кечиришдир. Носоглом турмуш тарзида яшаш тана билан рух уртасидаги мутаносиблик ва диалектик бирликнинг бузилишидир. Носоглом турмуш тарзида яшашнинг окибати инсон мохиятининг юзага чикмасдан ёпиклигича колиб кетишидир, жамиятнинг эса истеъдодлардан махрум булишидир. Носоглом турмуш тарзида яшаш – шахс дунёкарашининг чегараланганлиги, уз саломатлигига кадриятлар пиллапоясидан муносиб урин ажрата олмаслик, уни олий кадрият сифатида кадрлаш даражасига кутара олмасдан яшаб утиш тарзидир.
Соглом турмуш тарзини шакллантириш деганда – хар бир шахснинг кундалик хаётда унинг саломатлиги учун фойдали булган одатларга ургатиш, зарарли одатлардан тийилишига эришиш, уз саломатлигига фойдали булган ва хавфсиз турмуш кечириш учун зарур билимлар билан куроллантириш охир – окибатда шахснинг узлаштирган бундай билимларини унинг кундалик одатига айлантиришга эришишни тушунмок керак. Хар бир шахс томонидан соглом турмуш тарзининг турли хил элементларини шошилмасдан, боскичма – боскич узининг кундалик хаётига кирита бориши, уларнинг сонини кун сайин ошириб бориши, турли туман ва куп сонли соглом яшаш одатларидан узи учун энг кулай, саломатлигига мос шаклларини танлай билиши – соглом турмуш тарзини шакллантиришнинг асосини ташкил килади. Буни амалга оширишнинг асосий шарти хар бир шахсда зарурлиги англаб етилган ички эхтиёжининг булишидир. Соглом турмуш тарзини шакллантириш кенг камровли тушунча булганлиги сабабли суз факат жисмоний саломатликни мустахкамлаш ва касалликларнинг олдини олиш билан чегараланиб колмасдан, айни пайтда инсоннинг шахсий сифатларини оширишга уз саломатлиги учун узи кайгуришга, иродасини ишга солишга, саломатлигини олий кадрият сифатида кадрлай олиш хиссини уйготишга хам каратилиши лозим.
Соглом турмуш тарзини шакллантириш саломатликни шакллантиришга олиб келувчи мухим восита сифатида хар бир шахс томонидан бу йулда узининг каърида яширинган мохиятларини руёбга чикаришни талаб килади.
Зеро, саломатликни шакллантириш – бу хар бир инсон томонидан зарурлиги англаб етилган ва мухим хаётий кадрият эканлиги тан олинган, хамда шу йулда «жонини жабборга бериб» пайдо булиши мумкин булган хар кандай хавф – хатарларни писанд килмасдан, олдинга караб астойдир интиладиган харакатдир. Саломатликни шакллантириш хар бир шахснинг узига хос кобилияти булиб, энг аввало ундан жамиятдаги маълум ижтимоий фаолият тури билан шугулланиш учун зарур булган алохида сифатларга эга булишни, фойдали куникмаларни узлаштириб олишни талаб килади.



Download 0,7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   47




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish