ТЕЛЕГРАММ КАНАЛ «ВРАЧИ УЗБЕКИСТАНА» - https://t.me/vrachi_uzbekistana
25
алмашинуви уларни парчалайди, органик жисмларда эса моддалар алмашинуви
уларнинг яшаши учун зарур шартдир». Моддалар алмашинуви тирик
протоплазманинг яшашига срдам беради ва унинг ўзидан янгиланиб туришига сабаб
бўлади, моддалар алмашиниб турар экан, ҳаёт ҳам мумкин бўлади. Моддалар
алмашинувининг тўхташи оқибатида организм ўлади, протоплазма емирилиб кетади,
протоплазмага характерли бўлган химиявий бирикмалар, аввало оқсил бирикмалар
парчаланиб, ҳеч аввалги ҳолига қайтмайди.
Қолган барча физиологик функциялар — ўсиш, ривожланиш, кўпайиш,
овқатланиш ва овқатни ҳазм қилиш, нафас олиш, секреция ва ҳаёт фаолияти
ташландилариии чиқариш, ҳаракат, ташқи муҳитнинг ўзгаришига жавобан рўй
берувчи рсакциялар ва шу кабилар модда алмашинувига боғлиқ. Ҳар қандай
физиологик функция моддалар билан энергия алмашинувининг маълум йигиндисига
асосланади. Бу сўз айрим ҳужайра, тўқима, орган ёки бутун организмнинг
функцияларига бирдай тааллуқли.
Ҳар қандай функция бажарилаётганда организм ҳужайраларидаги физик-
химиявий процесслар ва химиявий ўзгаришлар натижасида структура ўзгаришлари
рўй беради. Баъзан бу ўзгаришларни микроскопик текширишда аниқласа бўлади.
Бунда цито ва гистохимиявий усуллар қимматли маълумотлар беради. Бу
усулларнинг моҳияти шундаки, ҳужайра ва тўқималарда баъзи моддаларнинг
жойлашуви ҳамда турли функция бажариластганда шу моддаларнинг ўзгариши
махсус реактивлар билан аниқланади. Ҳужайра структурасининг ўзгаришини баъзан
оптик микроскопда аниқлаб бўлмайди, чунки бундай ўзгаришлар субмикроскопик
(яъни оптик микроскопда кўриш мумкин бўлган чегарадан ташқарида) бўлади. Лжрим
қилувчи қобилияти оптик микроскопникига писбатан каттароқ бўлган электрон
микроскоп бундай ўзгаришларни аниқлашга ёрдам беради (электрон микроскоп
тасвирпи 100 000 — 200 000 марта катталаштиради). Мускул қисқарган вақтда
мускул ҳужайрасида, нерв охири нерв импульсини нервланувчи органга
ўтказаётганда шу нерв охирида рўй берувчи субмикроскопик ўзгаришларии электрон
микроскопда кузатиш мумкин бўлди. Ҳар қандай физиологик функция ҳужайра
структурасининг ўзгаришига чамбарчас боғлиқ деган тасаввур гистохимиявий ва
электронмикроскопик текширишлар оқибатида тасдиқланди. Структуранинг
ўзгаришлари қайтар, тез тикланадиган бўлади. Айрим ҳоллардагипа улар қайтмас
ўзгаришлар бўлиши мумкин. Мисол учун секреция (яъни ҳужайрадан турли моддалар
чиқиши)нинг икки тури мавжудлигини кўрсатамиз: улардан бирида ҳужайра муайян
моддаларни чиқарганига қарамай бутун қолади, иккинчисида ҳужайра қисман ёки
бутунлай парчаланади.
Организм, уиинг орган ва ҳужайралари бажарадиган турли функцияларга асос
бўлувчи процессларнинг табиатини тушуниш учун модда ва энергия
алмашинувининг ғоят қисқа вақт (миллисекундлар ва ҳатто микросекундлар) ичидаги
жуда кичик ўзгаришини ўрганиш жуда муҳим. Бунинг боиси шуки, ҳужайраларнинг
кўнчилик муҳим функциялари миқдор жиҳатидан жуда кичик бўлган шу нроцессларга
боглиқ. Модомики шундай экан, жуда кичик миқдордаги ва тез ўтувчи физикавий ва
химиявий процессларни аниқлашга имкон берувчи сезгир ва аниқ тскшириш
усулларини ишлаб чиқиш физиология учун ғоят муҳим. Олимларни янги текшириш
усуллари билаи қуроллантирган физика, химия ва техниканинг замонавий
муваффақиятларидан фойдаланиш физиологияга шу жиҳатдан жуда кўп янгилик
берди. Масалан, температурани ўлчашда электр усулларининг сезгирлигини
ошириб, нерв толасидан бир нерв импульси ўтаётганида қанча иссиқлик ҳосил
бўлиши аниқланди; бунда температура атиги 2.10~6° (1 градуснинг икки миллиондан
бир бўлаги!) қадар ортади. Нерв имплуьсларининг ўтиши
Do'stlaringiz bilan baham: |