Узумнинг абориген (маҳаллий) навларини ўрганиш


Маданий ток келиб чиқишининг қадимий ўчоқларидан ҳисобланадиган Афғонистон, Эрон, Ироқ, Сурия, Туркия ва бошқа араб ҳамда шарқ мамлакатларининг



Download 68 Kb.
bet2/6
Sana21.02.2022
Hajmi68 Kb.
#28250
TuriЛекция
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Uzum

2. Маданий ток келиб чиқишининг қадимий ўчоқларидан ҳисобланадиган Афғонистон, Эрон, Ироқ, Сурия, Туркия ва бошқа араб ҳамда шарқ мамлакатларининг узум навлари таркибини атрофлича ўрганиш ҳам токзорларни хўжалик жиҳатдан қимматбаҳо белгиларга эга бўлган узум навлари билан бойитишнинг самарали ва истиқболли йўли ҳисобланади.
Дурагайлаш. Селекцияда узумнинг янги навларини етиштиришнинг асосий ва самарали усули. Табиий дурагайлаш ҳамда сунъий дурагайлаш хиллари бор.
Сунъий дурагайлаш орқали навлар ичида, навлараро ҳамда турлараро чатиштириш йўли билан дурагай ўсимликларни олиш мумкин. Бунда қуйидаги ишлар босқичма-босқич амалга оширилиши лозим:

  • авлодга энг яхши ирсий белги ва хусусиятлари (жинси, узум бошлари ва ғужумларининг катталиги, уруғсизлиги, ширадорлиги, ранги, мазаси, хушбўйлиги, пишиш вақти, ўсиш кучи, совуққа, касаллик ва зараркунандаларга, ноқулай тупроқ-иқлим шароитларига чидамллиги ва ҳ.к.) ни ўтказиш мумкин бўлган ота-она жуфтини танлаш;

  • чанглаш йўли билан чатиштириш;

  • дурагай уруғларни олиш;

  • дурагай уруғкўчатларни етиштириш;

  • керакли белги ва хусусиятларга эга бўлган ўсимликларни ажратиш;

  • уларни агробиологик ҳамда хўжаликтехнологик томондан атрофлича ўрганиш.

Олинган натижаларга кўра нав учун номзодлар танланади, улар танлов асосида синалади, сўнгра уларнинг ичидан талабга жавоб берадиганлари ажратиб олинади, ном қўйилиб хужжатлаштирилади ва у Давлат нав синашига берилади.
1. Сунъий дурагайлаш йўли билан нав яратиш узоқ вақтни талаб қилиб, очиқ ерларда оддий шароитда дурагай уруғкўчатлар уруғининг униб чиқишидан то ҳосилга киргунгача кечадиган бу жараѐн 3-4 йилдан 8-10 йил ва ундан кўп бўлган даврни ташкил этади.
2. Кейинги йилларда селекционерлар томонидан дурагай уруғкўчатларнинг ҳосилга киришини тезлаштирувчи бир қатор самарали усуллари ишлаб чиқилган. Шулардан бири уруғкўчатларни иссиқхоналарда махсус озиқ моддалар (макро ва микроэлементлар) аралашмасидан ташкил топган гидропоника (тупроқсиз сунъий муҳитда ўсимликларни етиштириш) усулидир. Бунда дурагай уруғкўчатлар оддий шароит (очиқ ердаги) дагига ўхшаш 3-4- йилда эмас, балки 14-15 ойдаѐқ ҳосилга киради.
3. Шунингдек, уруғпалла (уруғдаги муртакнинг бошланғич барг) холатида бўлган дурагай уруғкўчатни ҳосил берувчи токнинг яшил новдасига пайвандлаш йўли билан ҳам шундай кўрсаткичга эришиш мумкин.
4. Айрим олимларнинг (К.В.Смирнов, Л.М.Малтабар ва бошқалар, 1998) кўрсатишича Я.И.Потапенко номидаги Бутунроссия узумчилик ва виночилик илмий тадқиқот институти (Ростов вилояти, Новочеркасск шаҳри) томонидан Россия шароити учун дурагай уруғкўчатларнинг ҳосилга киришини тезлаштирувчи, бошқаларга ўхшамайдиган самарали усули ишлаб чиқилган. Бунда, уруғ-кўчатлар усти плѐнка билан ѐпилган кўчма иссиқхоналарда етиштирилади. У ердаги қулай ҳаво ҳарорати ва ҳаво намлиги таъсирида ўсув даври узаяди, ўсимлик яхши ўсиб ривожланади, униб чиққан дурагай уруғкўчатлар 2-3 йилдаѐқ ҳосилга киради. Оқибатда янги навларни яратиш вақти деярли икки бараварга қисқаради.
Дурагайлаш йўли билан узумнинг ҳали ҳеч ерда учрамаган янги навларини яратиш мумкин. Бу эса туркумлараро, турлараро, навлараро, баъзан навлар ичида чатиштириш йўллари билан амалга оширилади. Ташқи ноқулай шароитлар (совуқ, қурғоқчилик, тупроқ шўри ва х.к.), касаллик ва зараркунандаларга чидамли навлар, асосан турлараро чатиштириш йўли билан етиштирилади. Бунда дастлабки материал сифатида соф турларнинг ўзини эмас, балки токнинг Европа-Осиѐ тури (Витис винифера) га мансуб навларни Америка (В.берландиери, В.лабруска, В.рипария ва ҳ.к.) ҳамда Шарқий Осиѐ турлари (В.амурензис) ни чатиштириш орқали олинган биринчи, иккинчи, учинчи ва ҳ.к. авлод дурагай шаклларидан фойдаланилади. Бу поғонали (босқичли) селекция усули дейилади. Мураккаб наслий белгиларга эга дурагайларни соф турлар билан чатиштиришнинг моҳияти шундаки, бунда соф турларга хос бўлган мақбул (ноқулай шароитларга чидамлилиги ва х.к.) даминантлик (устунлик) хусусият ва белгилари дурагай авлодга кучлироқ ўтади. Шунинг учун селекцияда чатиштириш ишларини муваффақиятли олиб боришда дастлабки материал, генофонд, тур ва навларнинг келиб чиқиш хусусиятларини чуқур билиш муҳим аҳамиятга эга.

Download 68 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish