ЗАМОНАВИЙ ТАЪЛИМ / СОВРЕМЕННОЕ ОБРАЗОВАНИЕ
2016, 4
Бугунги кунда ёш авлодга таълим-тарбия беришда
ўқувчилар онгига миллий ғоянинг асосий йўналишларини синг-
дириш бадиий таълим воситаларидан самарали фойдаланиш,
ўқувчиларнинг маънавий-сиёсий дунёқарашларини шакллан-
тириш билан бирга уларда ижодий қобилиятларни ривож-
лантиришга хизмат қилади.
«Шахсдаги ижодкорлик хусусиятларини
қандай тарбиялаш мумкин?» деган муаммо
бугун пайдо бўлган эмас.
Азалдан ижодкор-
ликнинг бошланиши бўлган инсондаги ижо-
дий қобилиятларни ривожлантириш масаласи
бевосита болалар таълим-тарбияси билан
шуғулланувчи педагогларни ҳам, илмий
тадқиқотчиларни ҳам бирдек қизиқтириб ке-
лади.
Таълим ва тарбия, шахснинг шакллани-
ши, қобилиятларни ривожлантириш ҳанузгача
замонавий педагогиканинг энг долзарб маса-
ласи бўлиб қолмоқда. У тадқиқ қилинар экан,
аввало қобилиятлар кенг маънода ва бадиий
ижодкорлик айри ҳолда нимани англатади,
деган мавзуда жуда кўплаб руҳшунослар изла-
ниш олиб боришган ва олиб боришмоқда. Бу-
лар
орасида
Б.М.Теплов
1
,
Р.С.Немов
2
,
С.Л.Рубинштейн
3
, Б.Г.Ананьев
4
, Л.С.Виготский
5
,
А.Н.Леонтьев
6
, В.С.Кузин
7
ларнинг
ишларини
алоҳида таъкидлаб ўтиш мумкин. Уларнинг из-
ланишларида мазмун, моҳиятни аниқлаб олиш,
қобилиятлар тушунчаси тадқиқот қилинади
8
.
Б.М.Теплов қобилиятлар – шахснинг алоҳида
руҳий хусусияти бўлиб, қандайдир фаолиятни
муваффақиятли бажаришга, инсон томонидан
аввал ишлаб чиқилган ва бирор натижага олиб
1
Теплов Б.М. Избранные труды. В 2-х томах. – М.: «Пе-
дагогика», 1985.
2
Немов Р.С. Психология. – М.: Гуманит. изд. центр
«ВЛАДОС», 1997.
3
Рубинштейн С.Л. Основы общей психологии. В 2 т. –
М.: «Педагогика», 1989.
4
Ананьев Б.Г. Психология чувственного познания. – М.:
АПН РСФСР, 1960.
5
Выготский Л.С. Психология искусства. – М.: «Искус-
ство», 1965.
6
Леонтьев А.Н. Деятельность, сознание, личность. Избр.
псих. произв. в 2-х томах. - М.: «Педагогика», 1983.
7
Кузин B.C. Вопросы изобразительного искусства. – М.:
«Просвещение», 1971.
8
Семенова, М.А. Развитие художественно-творческих
способностей студентов художественных факультетов
педагогических вузов в процессе
занятий акварельной
живописью на пленэре. Автореф. дис. канд. пед. наук. –
Омск: 2006. С. 10.
келмайдиган билимлар, ма ҳорат ва кўникмага
алоқадор бўлган хусусиятдир
9
, деб ёзади.
С.Л.Рубинштейн қобилиятлар шахсдаги умум-
лашган руҳий фаолиятлар тизимига бирикти-
рилган, қобилиятларнинг кўник малардан
фарқи ҳаракатлар усулларини мус таҳкамлаш
натижаси эмас, балки ҳаракатлар орқали
бошқариладиган фаолиятларнинг руҳий жа-
раёнларидир
10
, деб ҳисоблайди. В.С.Кузин эса
қобилиятлар ҳақида қуйидагича фикр юрита-
ди: қобилиятлар деганда, аниқ бир фаолият
турини юқори
даражада бажаришга хизмат
қиладиган шахс сифатлари ва хусусиятлари ту-
шунилади
11
.
Бундай таърифга кўра, ҳар қандай қобилият
қандайдир фаолият натижаси бўлиб, фаолият
талабларига мос келадиган ва ўзига керакли
сифат ва хусусиятларни ўз ичига олади.
Қобилиятлар умумий ва махсус қобилиятларга
бўлинади. Инсоннинг барча фаолиятларида у
ёки бу даражадаги кўринувчи қобилиятлар
умумий қобилиятлар дейилади. Махсус
қобилиятлар инсон фаолиятининг фақат
алоҳида турларида (ижодий, педагогик ва ҳ.к.)
кўринади. А.Ковалев қобилиятларни икки
гуруҳдан ташқари, яна учинчи гуруҳ – амалий
фаолиятга нисбатан қобилиятларга бўлади.
Уларга техник-конструктив, ташкилотчилик ва
педагогик қобилиятлар киради. Бундай турла-
ниш асосига инсон қобилиятларига ўзининг
талабларини қўядиган фаолиятларнинг уч хил
тури: фан, санъат ва амалиёт киради.
Қобилиятларнинг
бундай турланиши бун-
дан аввал Б.Г.Ананьев томонидан фаолиятнинг
уч турга бўлиб кўрсатилишига асосланган
қобилиятларни англашга мувофиқ билимлар
бўлиб, улар қуйидагилардан иборат:
9
Теплов Б.М. Избранные труды. В 2-х томах. – М.: «Пе-
дагогика», 1985, т. 1. -С. 6.
10
Рубинштейн С.Л. Основы общей психологии. В 2 т. –
М.: «Педагогика», 1989, т. 1, с. 488, т. 2, с. 564.
11
Кузин B.C. Вопросы изобразительного искусства. – М.:
«Просвещение», 1971. –С. 95.
11
УЗЛУКСИЗ ТАЪЛИМ / НЕПРЕРЫВНОЕ ОБРАЗОВАНИЕ