ЗАМОНАВИЙ ТАЪЛИМ / СОВРЕМЕННОЕ ОБРАЗОВАНИЕ
2016, 4
ҳал этиш вазифасини қўймоқда. Бу муаммо-
ларнинг ечимини топишда ижодий қоби-
лиятларни ривожлантириш асосий омиллар-
дан бири бўлиб хизмат қилади.
Ҳозирги кун ўқитувчиси болалар билан иш-
лаганда бу қобилиятларнинг янада самарали-
роқ ривожланишига ёрдам бериши, ўқувчилар-
нинг ақлий ва амалий малакаларини фаол-
лаштиришни таъминлайдиган таълим усулла-
ри ва методларини қўллашга диққатини
қара тиши лозим. Бунинг учун ўқитувчи таълим
муассасасидаги шарт-шароитлар ва ўз имко-
ниятларидан кенгроқ фойдаланиши мақсадга
мувофиқ бўлади.
Ҳар бир ўқувчининг шахсий хусусияти, им-
кониятига қараб ижодий қобилияти, иштиёқи,
қизиқишини самарали ривожлантириш:
– ечими аниқ бўлган ижодий вазифалар
бе риш;
– амалий машғулотлар орқали ўқувчилар-
даги ижодий қобилиятларни фаоллаштириш
ва йўналтириш усуллари билан амалга ошири-
лиши мумкин.
Тасвирий санъат ўқитувчиси ўзининг ҳар
бир дарсини бола ҳаётидаги ёрқин воқеа
бўлиб қолиши, улардаги мустақил ижодкор-
лик ҳисларини уйғотишга интилиши даркор.
Расм чизиш ўзига хос қизиқарли машғулот.
Унда ҳар сафар аввалгисига ўхшамаган, янги,
ўзига хос, ҳаяжонли, қизиқарли муҳит ярати-
лиши лозим. Ўқитувчи бу муҳитни ўқувчилар
билан жонли мулоқот, мусиқа, тасвирлар,
шеърий сатрлар, ўйинли ҳолатлар, компьютер
дастурлари ёрдамида яратиши мумкин.
Тасвирий санъат дарсларидаги ижодий
фао лият мобайнида таклиф этиладиган тас-
вирни ҳар хил ифодалаш шакллари:
●
қоғоз текислигида ҳажмли шаклларни
(натурадан қараб, хотирадан, тасаввурдан)
тасвирлаш;
●
конструктив ва декоратив расмлар иш-
лаш;
●
санъат асарлари ва борлиқдаги кўриниш-
ларни идрок қилиш;
●
ўртоқлари билан жамоа бўлиб ишлаш,
синфда ва уйда бажарилган вазифалар нати-
жасини биргаликда муҳокама қилиш;
●
тасвирий санъатдаги маънавий мерос-
ларни ўрганиш;
●
ўрганилаётган мавзу бўйича кўргазмали
материаллар тўплаш каби йўналишларда тас-
вирий саводхонликни шакллантириш ўқувчи-
ларда ижодий қобилиятларни таркиб топти-
риш ва ривожлантиришнинг муҳим шартлари-
дан биридир.
Тасвирий санъат дарсларида ўқувчиларда
ижодий қобилиятларнинг фанлараро алоқа-
дорлик тамойилидан фойдаланиш ҳам яхши
самара беради. Зеро, ўрганилаётган мавзу
бўйича мусиқа (мусиқа асарлари эшитиб расм
ишлаш, тасвирий санъат ва мусиқа ўртасида
алоқа ўрнатиш), адабиёт (шеърий сатрлар
ўқиш, топишмоқ, эртак, иллюстрациялар чи-
зиш), тарих (санъат асарлари яратилишини
ўрганиш, тарихий воқеалар, мавзули воқеабанд
мавзуларни ўрганишда жанглар тасвири ва
ҳ.к.), технология (ўйинчоқлар, келгусида нақш
ишлаш учун идишлар, қутичалар ясаш), ин-
форматика фанлари билан боғлиқ график
ўйинлардан фойдаланиш мақсадга мувофиқ.
Тасвирий санъат машғулотларида ўқувчи-
лар ҳар хил тасвирлаш воситалари (қалам,
қоғоз, картон, мўйқаламлар, акварель, гуашь
бўёқлари, пластилин, стек) билан ишлаш усул-
ларини ўзлаштирадилар. Ҳозирги даврда ижо-
дий жараённи кенгайтирувчи ҳар хил фло-
мастер, гелийли ручка, ўчириш учун штрихлар,
сифати ва фактураси ҳар хил қоғозлар каби
жуда кўплаб янги тасвирлаш ашёлари пайдо
бўлди.
Тасвирлаш ашёларнинг кўпайиши ижодий
ишлар тури, кўламининг кенгайишига олиб ке-
лади.
Тасвирий санъат дарсларида уларни ўрнида
қўллаш ўқувчиларнинг ижодий қобилиятлари-
ни ривожлантириш учун кенг имкониятлар
тақдим этади. Шунингдек, тасвирий санъат
дарсларида фаолиятнинг ҳар хил турларидан
фойдаланиш ўқувчиларга ўз ижодий «ғоя-
лари»ни турли техникада тасвирлаш имкони-
ни яратади. Жумладан:
●
чизиш (ҳар хил жанр ва турларда);
●
аппликация (ранг-баранг қоғоз ёки мато
парчаларини бирор нарсага ёпиштириб ёки
тикиб гул, нақш ҳосил қилиш);
●
қандайдир қоғоз ёки юзага унинг ранги
ва фактураси билан фарқ қиладиган рангли
қоғоз парчаларини ёпиштириб композиция
13
УЗЛУКСИЗ ТАЪЛИМ / НЕПРЕРЫВНОЕ ОБРАЗОВАНИЕ
Do'stlaringiz bilan baham: |