Фойдаланилган адабиётлар
1. М.Давлетшин ва бошқ. “Ёш даврлари ва педагогик психология” Т. 2004
2. Э.Ғозиев. Ёш даврлари ва педагогик психология.Тошкент-1994 й
3. Dо‘stmuhamedova Sh.A. О‘qituvchilarning о‘quv faoliyatlarini boshqarish psixologiyasi.
– T, 2000
ПЕДАГОГИК ФАОЛИЯТДАГИ МАЛАКА ОШИРИШ ЖАРАЁНИДА
ЎҚИТУВЧИНИНГ ЎЗИНИ ЎЗИ РИВОЖЛАНТИРИШ
КОМПЕТЕНТЛИГИНИНГ НАЗАРИЙ АСОСЛАРИ
Бобоёров Шуҳрат Сувонқулович - Навоий вилоят ХТХҚТМОҲМ “Ижтимоий –
иқтисодий фанлар методикаси” кафедраси ўқитувчиси
Aннoтaция:
maқoлада Ўқитувчининг педагогик фаолиятда малака ошириш жараёнида
ўзини ўзи ташкил этиш, малакаларини шакллантиришга мавжуд ёндашувларни таҳлил
Innovatsion yondashuvlar asosida milliy ta’lim tizimini takomillashtirish
2021-yil
23-aprel
66
қилиш ва мазкур малаканинг шаклланишини таъминловчи таълим моделини қуриш
учун назарий ҳолатни аниқлаш вазифалари ёритилган.
Аннотация:
в статье описаны задачи учителя в процессе повышения квалификации в
педагогической деятельности, самоорганизации, анализ существующих подходов к
формированию навыков и определение теоретической ситуации для построения
образовательной модели, обеспечивающей формирование образовательных навыков.
это умение.
Abstract:
the article describes the tasks of the teacher in the process of professional
development in pedagogical activity, self-organization, analysis of existing approaches to
the formation of skills and the definition of the theoretical situation to build a model of
education that provides the formation of this skill.
Малака ошириш тизимида педагог кадрларнинг касбий компетентлигини
чуқурлаштириш ва педагог жараёнларни ташкил этиши ва бошқариши, фан
ютуқларидан хабардор бўлиши, замонавий педагогик ва ахборот технологияларини
ўзлаштириши, таълимни инсонпарварлаштириши ва демократлаштириши, ўқувчи
шахсига йўналтира олиши, таълимни миллий йўналтирилганлигини таъминлашига
асосланган инновацион фаолиятга тайёрлаш билан белгиланади.
Ўқитувчининг педагогик фаолиятда малака ошириш жараёнида ўзини ўзи ташкил
этиш малакаларини шакллантиришга мавжуд ёндашувларни таҳлил қилиш ва мазкур
малаканинг шаклланишини таъминловчи таълим моделини қуриш учун назарий ҳолатни
аниқлаш вазифалари қўйилган.
Малакасини ошириш тизимида таълим узлуксизлигини таъминловчи кадрлар
тайёрлаш ва қайта тайёрлаш ҳамда ўзаро алоқадор касбий-профессионал таълим
босқичлари билан бир қаторда, узлуксиз таълим тизимига бевосита кирувчи муҳим элемент
бўлиб ҳисобланади.
Одатда, малакани ошириш ишчи-ходим ва мутахассиснинг маълум йўналиш
бўйича такомиллашувга эҳтиёжи, унинг касбий-профессионал ўсиши ва
мутахассислигининг чуқурлаштирилиши билан боғланади. Мамлакатимиз таълим-
тарбия ва илм-фан соҳаларини такомиллаштириш, жамиятимизда педагог
ходимларнинг касбий маҳорати ва фаолият самарадорлигини мунтазам ошириб
бориш учун зарур шарт-шароитларни яратиш, малака ошириш тизимини «ҳаёт
давомида ўқиш» тамойили асосида такомиллаштириб бориш;
Шу билан бирга, миллий таълим-тарбия тизимининг амалдаги ҳолати уни замон
талаблари асосида модернизация қилиш, ёшларни юксак билим-маърифат эгалари, жисмоний
ва маънавий соғлом инсонлар этиб тарбиялаш, таълим муассасаларининг педагог
ходимларининг самарали фаолият юритиши учун зарур шарт-шароитлар яратиш бўйича
изчил чора-тадбирларни амалга оширилмоқда.
Жумладан, С.Г.Вершловский малака оширишни касбий-профессионаллик ва
компетентликнинг ўсиши, янги мутахассислик ва малакага эга бўлмай туриб, функционал
мажбуриятларни ўзлаштириш мақсадида қўшимча дастурлар бўйича ўқитишнинг назарда
тутилиши дея таъкидлайди.
Шу нуқтаи назардан, малакани оширишни қўшимча билим олиш, асосий
мутахассислик бўйича ва касбий-профессионал малакани эгалланган билим, хусусий
фаолиятни англаб етиш асосида такомиллаштириш сифатида таърифлаш мумкин. Малака
оширишни стратегик вазифаларидан бири педагогни ўзини ўзи такомиллаштириш бўлиб
ҳисобланади.
Назарий тайёрлик остида, ўзида турли илмий фан мажмуаси маълумотларини,
шунингдек, касбий-профессионал фаолият усулларини амалга ошириш усуллари ҳақидаги
Do'stlaringiz bilan baham: |