Узлуксиз таълим тизимида малакали кадрлар тайёрлаш муаммолари



Download 6,5 Mb.
Pdf ko'rish
bet69/467
Sana02.03.2022
Hajmi6,5 Mb.
#479031
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   467
Bog'liq
2021 23 04 конференция тўплами

Фойдаланилган адабиётлар 
1. О.Сафаров, М.Маҳмудов “Оила маънавияти” Т: “Маънавият”, 1998 й.
2. Кайковус “Қобуснома” Т. “Ўқитувчи”.1988 й. 
3. Hasanboyeva O. “Oilada ma’naviy-axloqiy tarbiya”. T, “Aloqachi”, 1998
 
 
ТАЪЛИМ ОЛУВЧИЛАРНИНГ ИЖОДИЙ ВА ИНТЕЛЛЕКТУАЛ 
ҚОБИЛИЯТИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ
Рахмонова Д, Бозорова М - Навоий вилоят ХТХҚТМОҲМ ўқитувчилари 
 
Аннотация:
мақолада ижодий қобилият масаласи, “ижодий фаолият” тушунчалари
бошланғич таълимни ижодий ташкил этиш масалалари, таълимга ижодий ёндашув, 
шахсга йўналтирилган ўқитиш каби соҳалар очиб берилган.
 


Innovatsion yondashuvlar asosida milliy ta’lim tizimini takomillashtirish

2021-yil
 
23-aprel 
64 
Аннотация:
в статье рассматриваются вопросы творческих способностей, понятие 
«творческая деятельность», творческая организация начального образования, 
творческий подход к обучению, личностно-ориентированное обучение. 
Annotation:
this article describes the issues of creative ability, the concept of “creative 
activity”, the creative organization of primary education, a creative approach to education, 
person-centered teaching. 
Ижодий қобилият масаласи ҳамма вақт одамларнинг жуда катта қизиқишини 
уйғотиб келган. Аммо ўтмишда инсон ижодиётини ўрганиши учун алоҳида талаб йўқ 
эди. Инсон маданиятининг ривожланишида турли илмий изланишлар, ихтиролар, 
санъат ва адабиёт асарларини яратилиб, ўз-ўзидан қобилиятлар пайдо бўла бошлаган. 
Бизнинг давримизда шароитлар тубдан ўзгарди. Илмий техник ривожланиш 
даврида ҳаёт мураккаброқ ва хилма-хил бўла боради. Бу эса инсонлардан такрорий, 
бир хилликни эмас, балки катта ва кичик муаммоларни ечишда унга ижодий ёндашиш 
кераклигини, янги шароитга янгича муносабат зарурлигини ва унга мослашишни 
талаб этади. 
Агарда кўпгина касблар учун ақлий меҳнатнинг ўрни ўсиб бораётганлиги 
ҳақидаги далилни ҳисобга олсак, бажариладиган меҳнат фаолиятнинг энг кўп 
миқдори машиналар ёрдамида бўлса, бундан аён бўладики, инсон ижодий иқтидори 
илмий-технологиялар ривожининг муҳим қисми бўлади-бу эса замонавий инсон 
тарбиясиинг энг муҳим масалаларидан саналади. 
Ахир жамланган барча маданий бойликлар инсон ижодий фаолиятининг 
самарасидир. Ўсиб келаётган ёш авлоднинг ижодий салоҳияти инсон жамиятининг 
келажакда олдинга илгарилаб боришида аниқ намоён бўлади. 
Доимо ижодий қобилиятли бўлиш – бу кучлиликдан далолат беради. Келажакда 
ижодий қобилият билан интилиш, бу ҳар қандай шароитда муаммоли масалаларни 
ҳал қилишга тайёр ҳамда янги концепциялар ишлаб чиқишга қодир демакдир. 
Ижодий қобилият ривожланиш муаммоси таҳлили, кўпинча шу тушунчага 
йиғилиб борадиган мазмун, моҳият билан аниқланади. Жуда ҳам кўп ҳолларда 
онгимизда ижодий қобилиятлар бадиий фаолиятининг ҳар хил турларини яъни 
чиройли чизиш, шеърлар тўқиш, мусиқа ёзиш ва ҳоказолар билан уйғунлашади. 
Аслида, ижодий қобилиятнинг ўзи нима? 
Маълумки, биз кўриб чиқаётган тушунча “ижод”, “ижодий фаолият” 
тушунчалари билан чамбарчас боғлиқ. 
Ижодий фаолият деганда биз инсоннинг шундай фаолиятини тушунамизки, 
унинг самараси ўлароқ хох бу ташқи дунё предмети бўлсин ёки дунё борлиқ ҳақидаги 
янгиликка олиб келувчи тафаккур тузилиши бўлсин ёки бутун борлиққа янги 
муносабат ҳисси бўлсин уларга оид янги бир нарса яратилади. 
Агар қайси жабҳада бўлмасин инсон ҳатти-ҳаракати ва фаолиятини диққат 
билан кўриб чиқсак, унда унинг асосий турини кўришимиз мумкин. Инсоннинг баъзи 
бир ҳаракатларини репродуктив ва ишлаб чиқилган ёки дастурлаштирилган деб аташ 
мумкин. Фаолиятининг бу тури бизнинг хотираларимиз билан узвий боғлиқ ва унинг 
мазмун моҳияти шу билан боғлиқки, инсон олдин мавжуд бўлган ҳатти-ҳаракатларни 
такрорлайди. Инсон ҳатти-ҳаракатида репродуктив фаолиятдан ташқари ижодий 
фаолият ҳам мавжуд, унинг самараси ўлароқ ўтмишдаги тасаввур ва ҳаракат 
малакаларининг ишлатилиши эмас, балки янги образ ва ҳаракатлар пайдо бўлиши 
кузатилади. 
У.Содиқов фикрича, замон талабига мос мутахассис тайёрлаш учун фақат билим 
бериш билан чегараланмасдан, таълим олувчиларга ҳар бир масалага ижодий 



Download 6,5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   467




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish