Узбекистон Республикаси Ташки Ишлар Вазирлиги



Download 5,01 Kb.
Pdf ko'rish
bet102/299
Sana18.11.2022
Hajmi5,01 Kb.
#867824
TuriДиплом
1   ...   98   99   100   101   102   103   104   105   ...   299
Bog'liq
РИМ ҲУҚУҚИ -дарслик

Promissio dotis
ва
dictio dotis
оғзаки равишда тузиладиган шартнома 
кўринишида бир томонлама қасам ичиш шаклида бўлган. Классик даврдан 
кейин сеп мулки 
dotis politicitatio
деб аталган ноформал равишдаги
келишув кўринишида берилиб, pacta legitimaга киритилган. Ҳар қандай 
ҳолда dos алоҳида акт ёрдамида ўрнатилиши лозим бўлган: «dos aut datur
aut dicitur aut promittitur» ва эрнинг эгалигига ўтган. 
Сеп мулкининг ҳуқуқий ҳолати турлича бўлган. Қадимги даврда сеп 
мулки никоҳ тузилгандан кейин эр ёки агарда у alieni juris бўлган бўлса,
унинг paterfamiliasи эгалигига ўтган, сеп мулки уларнинг эгалигида никоҳ 
бекор бўлгандан кейин ҳам қолган. 
Классик ҳуқуқ бўйича сеп мулки эрининг эгалигига ўтмаган, у ёки унинг 
paterfamiliasи никоҳ давомида сеп мулкини бошқариш ҳуқуқига эга 
бўлганлар ва сеп мулкини фақатгина оила эҳтиёжлари учун ишлатишга 
мажбур бўлганлар. Агарда улар сеп мулкини бошқа мақсадларда 
ишлатишган бўлса, унда улар бошқариш ҳуқуқидан маҳрум бўлган. Сеп 
мулкига эгаликнинг янги кўриниши никоҳ бекор бўлгандан кейин сеп 
мулкини реституция, яъни қайта тиклаш масаласида намоён бўлган.
Агарда никоҳ хотиннинг ўлими натижасида бекор бўлса, dos profecticia
реституцияси талаб қилинган, dos adventiciaда эса унинг қайта тикланиши 
олдиндан келишилган бўлсагина амалга оширилган. Dos profecticiaда эр сеп 
мулкидан шу никоҳда туғилган ҳар бир фарзанд учун 5дан 1 қисмини 
қолдиришга ҳақли бўлган. 
Агарда никоҳ ажрашиш натижасида бекор қилинса, сеп мулкининг 
реституцияси чекланган. Сеп мулкини реституция қилиш ҳақидаги даъво
хотин ва унинг paterfamiliasи томонидан қўзғатилган. Сеп мулкини 


84 
реституция қилиш ҳақидаги қабул қилинган қарорда сеп мулкининг эр 
ихтиёрида қолаётган қисмини ҳам тартибга солиш масаласи ҳам кўрилган. 
Эр сеп мулкидан маълум қисмини ўзида қолдириши мумкин бўлган. Никоҳ 
хотиннинг айби билан бекор қилинса, эр ҳар бир фарзанд учун сеп 
мулкининг 6/1 қисмини (хотин эрига хиёнат қилганда) ва 8/1 қисмини
(бошқа қилмишлари учун) ўзига қолдириши мумкин бўлган. Хотин ўзи 
билан олиб кетган буюмлар ва совғалар учун ҳам сеп мулкининг маълум 
қисмидан шу буюмларнинг аниқ нархи белгиланганда ва сеп мулкини қайта
таъмирлаш учун кетган харажатларнинг аниқ қиймати белгиланганда сеп 
мулкидан чегирмалар олиш фақат хотиннинг розилиги билан амалга 
оширилган.
Классик давр ҳуқуқи бўйича сеп мулкига бўлган мулк ҳуқуқи ва унинг 
реституцияси ҳақидаги қоидалар классик даврдан кейин ҳам қўлланилган. 
Ўша пайтда эр хотиннинг меросхўри бўлмаса, у сеп мулкини эгасига 
қайтариши шартлиги тўғрисидаги қоида ўрнатилди. Сеп мулкини қайтариш
учун actio rei uxoriae билан dos adventiciaда реституцияси талаб 
қилинадиган аввалги стипуляцион даъвонинг бирлашмасидан иборат бўлган
actio ex stipulatu даъволари хизмат қилган. Бундан ташқари, ўша пайтда 
хотин сеп мулки бўйича виндикацион даъво қўзғатиш ва сеп мулкининг 
реституциясини таъминлаш учун эрининг барча мулкига имтиёзли ипотека 
ҳуқуқига эга бўлган.
Республика даврининг охирида оила қуриш қоидалари жуда бўшашиб 
кетганлиги сабабли, айрим эркаклар фақатгина сеп мулкини олиш 
мақсадида уйланиб, сўнгра никоҳни бекор қилиш эркинлигидан 
фойдаланган ҳолда ажрашганлар ва сеп мулкини ўзларида қолдирганлар.
Шунинг учун никоҳ қуриш пайтида аёл ва унинг paterfamiliasи никоҳ 
эрнинг ўлими ёки ташаббуси ҳамда айби билан бекор қилинадиган бўлса
dosни қайтариб бериш тўғрисида ваъда беришни талаб қилганлар. Бундай 
таъминлаш

Download 5,01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   98   99   100   101   102   103   104   105   ...   299




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish