Узбекистон республикаси олий ва урта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат 1щтисодиёт университети в. М. Каримова ижтимоий


Андреева Г.М. Социальная психология. - М.: изд-во «АСПЕКТ ПРЕСС», 2002-364 с



Download 207,83 Kb.
bet3/68
Sana07.03.2022
Hajmi207,83 Kb.
#485752
TuriУчебник
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   68
Bog'liq
Vasika Karimva

Андреева Г.М. Социальная психология. - М.: изд-во «АСПЕКТ ПРЕСС», 2002-364 с.
7

мият хонун-хоидаларига татбиқ этишга харакат хилади. Нима бўлганда хам, шуни асосли тарзда эътироф этиш зарурки, ижтимоий психологиянинг алохида фан бўлиб ажралиб чихишига сабаб бўлган илмий манбалар икки фан - психология ва социология фанларининг эришган ютуклари ва хар кайсисининг доирасида маълум муаммоларнинг ечилиши учун яна қушимча алохида фаннинг булиши лозимлигини тан олиш туфайли юзага келди. Шунинг учун хам узок йиллар мобайнида ижтимоий психология сохасида тадхикотлар олиб бораётган олим ёки изланувчининг кимлигига қараб, изланишларнинг натижаларида у ёки бу ёндашув


- психологик ёки социологик ёндашувнинг устуворлиги яққол кўзга ташланади. Демак, бу фаннинг тугилиши, ўз предмети сохасини анихлаб олишига сабаб бўлган социология ва психология фанлари, Г.М. Андрева таърифлагандек, аслида унинг “ота - оналаридир”.
Умумий холда, хозирги кунда ижтимоий психологиянинг предметини қуйидагича таърифлаш мумкин: ижтимоий психология - одамларнинг жамиятда ҳамкорликдаги иш фаолиятлари жараёни давомида уларда хосил бўладиган тасаввурлар, фикрлар, эътикодлар, ғоялар, хцс-туйғулар, кечинмалар, турли хулқ- атвор шаклларини тушунтириб берувчи фан, шахс ва жамият узаро боглицлигида содир буладиган психологик ходисаларны таҳлил этувчи илмий йуналишдир. Демак, хар бир шахснинг жамиятда яшаши, унинг ижтимоий нормаларига риоя килган холда ўзига ўхшаш шахслар билан ўрнатадиган мураккаб ўзаро муносабатлари ва уларнинг таъсирида хосил бўладиган ходисаларнинг психологик табиатини ва қонуниятларини тушунтириб бери ижтимоий психологиянинг асосий вазифасидир. Шу каби умумий таърифлардан яна бири - ижтимоий психология турли ижтимоий вазиятларда руй берадиган ижтимоий мулокотнинг мураккаб шакл ва механизмларини урганувчи фандир.
Шуни мамнуният билан эътироф этиш жоизки, Узбекистан Республикаси Олий мажлисининг IX сессиясида Республикамиз Президента Ислом Каримов олий таълимни ислох килишда ва малакали кадрларни тайёрлашда ижтимоий психологиянинг фан сифатида алохида ўрни борлигига жамоатчилик дикхатини қаратди. Дархахихат, етук кадр бўлиш учун шахс нафакат ўз иктидори, билими ва савиясини ошириши зарур, балки жамиятда турлича ижтимоий муносабатлар тизимига тайёр бўлмоғи, ижтимоий
фаолиятни бошкаришнинг, одамлар билан турли жамоаларда ишлаш, ходимлар фаолиятини мувофиклаштиришга оид илмий конуниятлар ва коидаларни мукаммал эгалламоҳи зарур. Бошкарув, маркетинг ва менежмент, таълим ва тарбия сохаларида, айникса инсон омили ва уни бошкаришнинг психологик тизимини билиши - жамиятда соглом инсоний муносабатларни шакллантириш оркали уни камол топтириш йулидир. Шунинг учун бугунги кунда юртбошимиз таъкидлаганидек, ижтимоий психология ва умуман ижтимоий фаолият билан шугулланувчи фанларнинг асосий вазифаси - баркамол авлод тарбиясини таъминловчи барча маънавий, рухий ва инсоний муносабатлар мохиятини таҳлил килиш, уларни бошкаришнинг энг самарали усулларини хаётга татбих этишдир. Бу ўринда, айникса, ижтимоий тафаккурнинг, янгича дунёкараш ва муносабатларнинг шаклланишини, инсоннинг ўзига ва ўзгаларга таъсир этишнинг механизмларини ўрганиш энг долзарб масалалардандир. Чунки мамлакатимизнинг биринчи Президенти Ислом Каримов мустакилликка эришиш бусағасидаёк, “республикада вужудга келган ижтимоий-сиёсий ва социал- психологик вазият бизни жуда ташвишлантирмоқда” деб, бу вазиятни баркарорлаштириш учун ижтимоий психологик омиллар- ни ўрганиш, тахлил килиш ва амалий чоралар кўришга жамоатчиликнинг диккатини тортган эдилар. Лекин минг афсуски, у пайтда ижтимоий психология фан сифатида хали юртимизда ривожланмаган, бу сохада фундаментал ва амалий илмий тадкикотлар ўтказувчи марказлар мавжуд эмас эди. Факат мустакилликка эришганимиздан кейингина мамлакатимизда илм- фан тараккиёти учун яратилган шарт-шароитлар бу фан хам шаклланиш палласига ўтди. Ижтимоий психология алохида фан сифатида нафакат бўлгуси психологлар хамда педагогларга, балки халк хўжалигининг турли тармокдари учун малакали, олий маълумотли кадрлар тайёрловчи олий укув юртларида хам ўкитилмокда.
Хуш, бугунги кунда ижтимоий психология фан сифатида ўз бахс мавзусини ва предметини кайси объектларга каратмоқда?

Download 207,83 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   68




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish