Узбекистон Республикаси Олий ва Урта Махсус Таълим Вазирлиги Фаргона Давлат Университети



Download 0,6 Mb.
Pdf ko'rish
bet14/36
Sana23.02.2022
Hajmi0,6 Mb.
#180476
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   36
Bog'liq
biznes etikasi fanidan

Биринчидан, ҳар бир корхона ва ташкилот ўз мақсадларига эришиш
учун зарур бўлган инсон ресурсларини, яъни ходимларни жалб қилади.
Ходимларни танлаш усуллари ташкилотнинг фаолият ҳусусиятларига ва шарт-
шароитларига боғлиқ бўлади, масалан, армияга давлат чақириғи, институтга
танлов имтиҳонлари, сиёсий ташкилотлар аъзоларини жалб қилиш ва ҳоказо.
Бугунги кунда ходимни корхона ва ташкилот билан боғлашнинг кенг
тарқалган усули уни ишга ёллашдир, яъни корхона ва ташкилот билан шахс
ўртасида шартнома (битим) тузишдир. Шу шартномага мувофиқ ўзининг
ташкилотга мос жисмоний ва интеллектуал салоҳиятларини моддий
рағбатлантириш ҳисобига муайян муддатга айирбошлайди.
Иккинчидан, истисносиз барча корхона ва ташкилотлар ўз ходимларига
“таълим беради”лар, бундан мақсад ўз олдиларида турган вазифаларни
тушунтириш ва ходимлар кўникмаси ва малакасини ана шу вазифаларни
мослаштиришдир. Бу ерда “таълим бериш” сўзларининг қўштирноқ ичига
олинишига сабаб шуки, ташкилотнинг ходимга кўрсатадиган таъсири турли
шаклда бўлиши, яъни ер қазувчи учун ўн дақиқали йўл-йўриқдан бўлажак
раҳбарлар бизнес мактаби битирувчилари учун ярим йиллик интеграция
дастуригача бўлиши мумкин.


Учинчидан, ташкилотлар ўз мақсадларига эришишда ходимларидан
ҳар бирининг иштирок этишига баҳо беради. Корхона ва ташкилот турлари
кўп бўлганидек, баҳо бериш шакллари ҳам турличадир - булар саф олдида
миннатдорчилик билдириш, унвонини (мансабини) ошириш, навбатдаги
разряд бериш, ҳар йилги аттестациядан ўтказиш ва хоказолардан иборат
бўлиши мумкин.
Ниҳоят, ҳар бир корхона ва ташкилот ўз ходимларини маълум бир
шаклда рағбатлантиради, яъни улар корхона ва ташкилотнинг мақсадаларига
эришиш устида меҳнат қилиб, сарфлаган вақтлари, куч-қувватлари, ақл-
идроклари ўрнини тўлдирадилар. Рағбатлантиришнинг энг кўп тарқалган ва
одатдаги шакли албатта, пул билан мукофотлаш ёки иш ҳақи тўлашдир.
Лекин ходимларга компенсация тўлашнинг бошқа кўпгина натура тарзидаги
турлари ҳам борки, булар корхона ва ташкилот ишлаб чиқарган маҳсулот
билан мукофотлаш, каттароқ маош тўланадиган ишга ўтказиш, шунингдек
ҳайрия ташкилотлари аъзоларининг турли фаолиятларда иштирок этишдан
олган маънавий қониқиш ҳосил қилишлари ва шу кабилардир.
Юқорида санаб ўтилган вазифалар ҳар бир корхона ва ташкилотда
мавжуддир, лекин улар турли шаклларда турлича даражада бўлиши мумкин.
Бироқ Хитой халқ партияси ҳам, Ай-Би-Эм ҳам, “Ўзавтодэу” АЖ ҳам ўз
ходимларини танлаш, ўқитиш, баҳо бериш ва рағбатлантириш билан
шуғулланадилар. Агар ташкилот мазкур вазифалар билан шуғулланмас экан,
унинг инқирозга учраши муқаррардир.
Шундай қилиб, ташкилот муваффақиятли ривожланиши учун
персонални танлаш, ўқитиш, баҳо бериш ва рағбатлантириш, бошқариш, яъни
мазкур жараёнларни ташкил этишнинг алоҳида усуллари, тадбирлари,
дастурларини ишлаб чиқиши, фойдаланиши ва уларни такомиллаштириши
зарур. Биргаликда олинган бу усуллар, тадбирлар, дастурлар инсон
ресурсларини бошқариш тизимларидан иборатдир. Анъанавий равишда
бундай тизимлар тўртта бўлиб, улар инсон ресурсларини бошқаришнинг
асосий вазифаларига тўғри келади - бу тизимлар персонални танлаш,
персонални ўқитиш ва ривожлантириш, персоналга баҳо бериш ва персонални
рағбатлантиришдир. Баъзан бу сўнгги икки тизим бир-бирига чамбарчас
боғлиқ бўлганлиги сабабли улар бирлаштирилади.
Кейинги йилларда тадбиркорлик фаолиятининг турли шакллари вужудга
келмокда, булар ишлаб чикариш сохасида дехкон фермер хужаликларда ва
бошка сохаларда тадбиркорлик фаолиятлари ишламокда.
Узбекистон Республикаси президенти ва вазирлар махкамасининг
тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш учун катор фармон ва конунлари
ишлаб чикилди. Жумладан булар каторига тадбиркорларни чет давлатлар
тадбиркорлари билан тенг хукукли хамкорлик килиш учун шарт-шароитлар
яратиб берилмокда. Шу асосда чет давлатлардлан тайёр махсулотлар эмас,
балки хом-ашё олиб келишмокда. Кчик ва урта тадбиркорликни
ривожлантириш учун ва уларга ёрдам берадиган хукукй шарт-шароитлар ва
институционал тузулмалар вужудга келтирилди. Булар –товар ишлаб


чикарувчилар ва тадбиркорлар палатаси, бизнес фонд, «мадад» сугурта
агентлигидир. Улар тадбиркорлик фаолиятини хукукий иктисодий химоя
килади ва ривожлантириш учун кумаклашади.
Кейини йилларда республикамизда ягни тадбиркорлик фаолияти
вужудга келмокда, бу Бухоро, Самарканд, Хива, Тошкент ва бошка
шахарлардаги 
саёхатчиларга 
хизмат 
килувчи 
комплексларни
хусусйлаштиришга катта эътибор берилмокда. Бу эса чет давлатлардан
келаётган саёхатчилар учун яхши маданй дам олишга имкониятлар тугилади,
маиший хизмат курсатиш сифати ортади.
Бу республикамизга сайёхларни кизикишини ортиради ва сайёхларни
куплаб келишини кафолатлайди.

Download 0,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   36




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish