Узбекистон Республикаси Олий ва Урта Махсус Таълим Вазирлиги Фаргона Давлат Университети



Download 0,6 Mb.
Pdf ko'rish
bet11/36
Sana23.02.2022
Hajmi0,6 Mb.
#180476
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   36
Bog'liq
biznes etikasi fanidan

мутахассислар ва ижрочиларга. Раҳбарлар ташкилот ресурсларини
тассарруф қиладилар ва улардан фойдаланиш тўғрисида қарорлар қабул
қиладилар.
2
Ўзбекистон Республикасининг +онуни. Ўзбекистон Республикасидаги корхоналар тў\рисида Ўзбекистон
Республикаси: =онунлар ва фармонлар.- Т.: Ўзбекистон, 1992- 87 б.


Раҳбарларга завод бош директори, университет ректори, жамоа
уюшмаси раиси ва шунга ўхшашлар киради. Мутахассислар маъмурий
ҳокимиятга эга бўлмайдилар, лекин муайян соҳада эксперт ҳисобланадилар ва
раҳбарларга қарорлар қабул қилишда ёрдам кўрсатадилар. Мутахассисларга
бош конструктор, маслаҳатчи-шифокор, ўқув кафедрасининг мудири ва
шунга ўхшаш ходимлар киради. Ижрочилар (бажарувчилар) раҳбарлар қабул
қилган қарорларни ҳаётга тадбик этадилар, корхона ва ташкилот режаларини
бевосита амалга оширадилар. Ижрочилар жумласига ресторан официантини,
заводдаги токарни, даволовчи шифокорни, университет профессорини ва
шунга ўхшаш касб эгаларини киритиш мумкин. Юқорида бўлинган бу
тоифалар шартлидир, чунки “соф” раҳбарнинг ўзини, мутахассис ёки
ижрочининг ўзини камдан-кам ҳолларда топиш мумкин, ходимларнинг
кўпчилиги бу учта вазифани бирлаштиради (тўғри, маълум даражада), бироқ
мазкур бўлиниш ташкилот ходимлари бажарадиган турли ҳил вазифаларга
таъриф беришда муайян аҳамиятга эгадир.
Ташкилий тузилишнинг яна бир муҳим таърифи корхона ва
ташкилотнинг юқори бўғини билан қуйи бўғини ўртасидаги масофанинг
катта-кичиклиги ва поғонавийлигидир. Раҳбар билан оддий ижрочи
ўртасидаги масофа қанчалик катта бўлса (даражалар сони) ташкилотдаги
поғонавийлик даражаси шунчалик юқори бўлади.
Поғонавий ташкилотлар ресурсларни тақсимлашни ва улардан
фойдаланишни назорат қилиш билан самарали бўлиб, уларнинг муайян
фаолият йўналишларида юқори даражада тўпланишини таъминлайди. Шу
билан бирга, бундай тузилмаларда коммуникация жараёни (айниқса пастдан
юқорига) кам самарали бўлади, ходимларнинг мустақиллиги чекланган,
лоқайдлик юқори бўлади. Поғонавий даражаси камроқ бўлган корхона ва
ташкилотлар анча тезкор бўлиб, ўзгаришларга осонлик билан мослашади,
лекин ўз ходимларидан анча юқори даражада жавобгарликни ва
тайёргарликни талаб қилади.
Тузилма ташкилий мақсадларга эришиш учун ташкил этилади, шунинг
учун мазкур мақсадлар ўзгариб боришига ёки уларнинг амалга ошиш
шароитларига (ташқи муҳим холатига) қараб ўзгаришлар бўлиши мумкин ва
лозим, акс ҳолда корхона ва ташкилотнинг самарадорлиги бирмунча
камайиши мумкин. 80 - йилларнинг бошларида Американинг Женерал Моторз
автомобиль корпорацияси ўзининг йиғув заводларида поғонавий даражаларни
(директордан тортиб то йиғувчигача) қискартириб, 22 тадан 6 тага келтиришга
мажбур бўлган эди. Бундан кўзда тутилган мақсад - ишлаб чиқаришнинг
мослашувчанлик даражасини ошириш, маҳсулот сифати учун масъулиятни
ишчиларга ҳам тақсимлаш, компаниянинг бозордаги рақобатбардошлигини
ошириш учун уларнинг ақлий салоҳиятидан фойдаланишдан иборат эди.
Ташкилий тузилиш ҳар қандай муассаса ходимларини ташкил этишнинг
расмий воситаси ҳисобланади. Бундан ташқари ҳар бир корхона ва
ташкилотда алоҳида ташкилий маданият, яъни унинг ходимлари амал
қиладиган қадриятлар ва хулқ-атвор нормалари ҳам мавжуд булади. Ташкилий
маданиятнинг бир неча даражалари мавжуддир.


Биз кундалик хаётимизда дуч келадиган нарсалар - Ай-Би-Эм
ходимларининг оқ кўйлаклари ва ҳаворанг костюмлари ва уларнинг асосий
рақобатчилари бўлган Эпл компьютерзнинг жипсилари; Тоёта ходимларининг
ҳар бир иш куни бошланиши олдидан компания мадҳиясини ижро этишлари;
Макдональдс персонали кўкрагида номи ёзилган лавҳалар - буларнинг
ҳаммаси ташкилий маданиятнинг юқори қатлами бўлиб, у корхона ва
ташкилотнинг таянч қадриятларидан келиб чиқадиган хулқ-атвор нормаларига
асосланган. Айрим компаниялар ўзларининг таянч қадриятларини кредо
тарзида баён қиладилар; кўпчилик корхона ва ташкилотлар учун қадриятлар
қандайдир номоддий бир нарса ҳисобланади, ходимлар уни ўзларининг
корхона ва ташкилот билан ўзаро алоқаларининг бутун мажмуи яъни: иш,
раҳбарлар, ҳамкасблари ва қўл остидагилар билан муомала қилиш, ички
нашрларни ўқиш ва хоказолар билан идрок этадилар. Бироқ ташкилий
маданиятнинг иш натижаларига таъсири жуда катта бўлиб ташкилий
мақсадлар ёки корхона ва ташкилот тузилишининг ходимлар қадриятлари ва
кундалик хулқ-атвор нормаларига мос келмаслиги оқибатида ички низо келиб
чиқади ва у чуқур тангликка ўсиб ўтиши мумкин.
Таърифларга қараганда, кўп йиллар мобайнида қарор топадиган
ташкилий маданият корхона ва ташкилотни мустаҳкамлайдиган барқарор
жиҳат ҳисобланади. Бироқ у ўзгаришларга ҳам учраб туради. Биринчидан,
ташкилий маданият ташқи муҳитда рўй берадиган ўзгаришлар таъсири остида
табиий йўл билан ривожланиб боради. Оксфорд университети 50 йиллик фаол
қаршилик кўрсатишдан кейин бизнес бўйича мутаҳассислар тайёрлайдиган
бўлим очди. Американинг учиш мактаблари эса ўз курсантлари сафига хотин-
қизларни ҳам қабул қила бошладилар. Иккинчидан, ташкилий маданият
раҳбарият ёки ходимларнинг бошқа нуфузли гуруҳи томонидан онгли
равишда ўзгартирилиши мумкин. Бу жараён ниҳоятда мураккаб ва
сермеҳнатки, у одамларни бошқараётганлардан ҳаддан ташқари раҳбарлик
фазилатларини, қатъият, сабр-тоқат, стратегик тафаккурни талаб қилади.
Ташкилий маданиятни ўзгартиришга доир уринишларнинг кўпчилиги
мағлубият билан тугаган, бироқ кўплаб корхона ва ташкилотларнинг
раҳбарлари яна бундай уринишлар қилиб кўрадилар, чунки маданият
натижаларга нисбатан бетараф ҳисобланмайди. Муайян шароитларда корхона
ва ташкилотнинг мақсадига эришишга имкон берадиган маданиятлар ҳам
мавжуд ва аксинча, бунга тўсқинлик қиладиган маданиятлар ҳам бор.
Ташкилий маданиятларни ўзгартириш учун кўп йиллар ва ҳатто ўн йиллар
керак бўлади. Масалан, Женерал Электрикнинг Президенти Жек Велш 80-
йилларнинг бошларида ўз компаниясини ислоҳ қилиш устида иш бошлаган ва
бу иш 90-йилларнинг охиригача давом этади, деб ҳисобланади.
Ҳар қандай корхона ва ташкилот муаллақ ҳолда мавжуд бўлмайди ва
ривожланмайди, балки у ўзини қуршаб турган атрофдаги олам ёки ташқи
муҳит билан доимий ўзаро алоқада бўлади. Корхона ва ташкилот учун ташқи
муҳит айрим кишилардан, гуруҳлардан ва унга ресурслар етказиб берувчи,
ташкилот ичида қарорлар қандай қабул қилинишига таъсир кўрсатадиган ёки
унинг 
фаолияти 
натижаларининг (маҳсулот 
ёки 
хизматларнинг)


истеъмолчилари 
бўлган 
муассасалар 
ҳисобланади.Мазкур 
қонунда
белгиланганидек: “Корхоналар қонунларга мувофиқ ташқи иқтисодий
фаолиятини мустақил равишда амалга ошириш хуқуқига эгадир”. Масалан,
Андижондаги “Ўзавтодэу” АЖ учун ташқи муҳит у бутловчи деталлар,
хомашё, энергия оладиган кўпдан-кўп корхоналар, “Ўзавтодэу”га ўз
битирувчиларини ишга юборадиган ҳунар-техника билим юртлари,
институтлар, ташкилотни бошқаришга ўз таъсирини ўтказувчи Республика ва
маҳаллий органлар, даллоллар, автомобилларни улгуржи ва чакана харид
қилувчилар, турли дўконлар (истеъмолчилар) дир.
Ҳозирги замон корхона ва ташкилотлари учун қуйидаги асосий ташқи
муҳит элементларини алоҳида ажратиб кўрсатиш мумкин:
1. Мижозлар маҳсулотлар ва хизматларнинг истеъмолчилари (сотиш
бозори).
2. Хом ашё ва бошқа нарсалар етказиб берувчилар (ресурслар бозори,
шу жумладан меҳнат бозори).
3. Рақобатчилар.
4. техника ва технология.
5. Давлат.
6. Жамоат ташкилотлари ва гуруҳлар.

Download 0,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   36




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish