Дон массасининг окувчанлигини кисман ёки бутунлай йукотишига
унинг жипслашуви дейилади. Жипслашув сабабларидан боглик холда
окувчанлик йуколишидан ташкари дон массасининг бошка хусусиятлари,
шунингдек унинг сифати хам узгариши мумкин.
Узок вактлар донни саклаш тажрибасида жипслашув ходисаси факат
элеватор силосларида кузатилади деб хисоблаб келинган.
Аммо узок вакт
давомида омборларда сакланган дон партиялари холатини кузатиш шуни
курсатдики, унча баланд булмаган уюм (2...4 м)да сакланган дон хам
жипслашиши мумкин экан.
Дон массасининг жипслашиш турлари ва даражаси турличадир.
Жипслашишнинг ёппасига ва катлам хосил килиб пайдо булиш турлари
мавжуддир. Уз навбатида катламсимон жипслашиш уюмнинг юкориги,
пастки ён кисмларидан юзага келиши мумкин.
7.9. Дон массасининг жипслашув сабаблари.
Жипслашиш жараёнини куйидаги сабаблар келтириб чикади:
1) дон массаси юкори каватларининг огирлик
босими остида пастки
кават донлари жипслашади;
2) ортикча совутиш натижасида нам ва хул донлар музлаб
жипслашади;
3) уз-узидан кизиш натижасида жипслашиш;
4) дон массасидаги айрим физиологик жараёнларнинг ривожланиши
натижасида жипслашади.
Жипслашишнинг биринчи сабаби физикавий сабаб деб талкин ки-
линиши мумкин. Жипслашиш элеватор силосларида кузатилади.
Зичлашув
силосларни тулдириш пайтида руй бера бошлайди ва унинг шакли,
кундаланг кесим улчамлари ва баландлигидан (кундаланг кесим юзаси ва
баландлиги канчалик катта булса, зичлашув хам шунча катта булади) боглик
холда жуда юкори даражага етиши мумкин. Бундан ташкари зичлашув дон
тури ва уни саклаш муддатидан хам боглик: огир дон камрок, пустлокли дон
эса купрок зичлашади.
Доннинг зичлашуви хаммадан купрок силосларнинг пастки каватлари
ва бурчакларида руй беради ва бу ерда купинча гувалалар хам хосил булади.
Дон массаси силосларда икки-уч
йил кузгатмасдан сакланса, уни
чикаргандан сунг силос деворининг ичкари томонларида яхлит ёки айрим
уяли купкаватли каттик дон катламлари хосил булиб, уларни йукотиш учун
механик таъсирлар кулланилади.
Жипслашув купинча кичик окувчанликка эга булган нам ва хул
донларни саклашда юз беради. Бунака дон партияларини катта баландликда
саклаганда пастки каватларда прессланиш холатлари кузатилади. Бунда хатто
алохида донларнинг шакли узгаради - уларда чукурчалар пайдо булади.
Жипслашувнинг иккинчи сабаби - доннинг музлаши - бу хам фи-
зикавий табиатга эга булган хусусиятидир. Кузгалмас холатдаги (омбор ёки
махсус майдончада) хул дон массаси музлашда мустахкам катта харсанг
парчаларга айланади.
Жипслашувнинг учинчи сабаби - уз-узидан кизиш холатидир.
Асосан
дон массаси уз-узидан кизиш жараёнида купрок жипслашади. Уз-узидан
кизишнинг утишган шаклларида доннинг окувчанлиги бутунлай йуколади ва
донлар узаро елимланиб, юкориги катламларнинг огирлиги таъсирида кучли
исканжаланадилар. Шундай холатлар маълумки, хатто жипслашган катта дон
харсанглари силослардан лом ёрдамида синдириб олинган.
Жипслашувнинг туртинчи сабаби - дон массасидаги физиологик
жараёнларнинг ривожланиши. Уз-узидан кизиш жараёнида дон струк-
турасининг бузилиши окувчанлик, жипслашув ва
дон массасининг
пресслашишига имкон беради. Микроорганизм, хашорат ва каналарнинг
таъсири остида дон кобигининг структураси бузилади, кисман ички
тукималар
деформацияланади; доннинг хаёт фаолияти хам унинг
деформацияси ва бузилишига имкон беради. Айникса, бу холат доннинг
кукариш вактида сезиларли булади.
Кайси сабабларга кура дон массаси жипслашмасин уни уз вактида
олдини олиш ёки йукотиш зарур. Дон массаси жипслашувининг дастлабки
боскичидаёк уни хеч кандай махсус куч ва
харажатсиз нормал холатга
келтириш мумкин, бунинг учун факат уни бошка жойга кучиришгина кифоя.
Бу нарса саклашда дон массаси каттик жипслашувининг олдини олади.
Do'stlaringiz bilan baham: