Бир ёки бир нечта амалларнинг бажарилиши натижасида маълумотнинг қиймати ёки шаклини
ўзгартириш
Қарор
Бирон бир шартга боғлиқ равишда алгоритмнинг
бажарилиш йўналишини танлаш
Шакл ўзгартириш
Дастурни ўзгартирувчи буйруқ ёки буйруқлар туркумини ўзгартириш
амалини бажариш
Аввал жараён
аниқланган
Олдиндан ишлаб чиқилган дастур ёки алгоритмдан фойдаланиш
Киритиш-чиқариш
Ахборотларни қайта ишлаш мумкин бўлган шаклга ўтказиш (киритиш) ёки олинган натижаларни
тасвирлаш (чиқариш).
Дисплей
ЭХМ га уланган дисплей (терминал)дан ахборотларни киритиш ёки чиқариш
Хужжат
Маълумотларни чиқариш ёки
киритиш
қоғозга қоғоздан
Ахборотлар оқими
Турли хил блоклар орасидаги боғланишларни тасвирлаш
Боғлағич
Узилиб қолган ахборот оқимларини улаш белгиси
Бошлаш-тўхтатиш
Ахборотни қайта ишлашни бошлаш, вақтинча тўхтатиш
ёки тугаллаш.
Изох
Блок тасвирларга изохлар бериш
тегишли
Блок-тасвир ичида хисоблашларнинг тегишли босқичлари кўрсатилади ва худди шу ерда хар бир символ батафсил тушунтирилади. Хар бир блок ўз рақамига эга бўлади ва у тепадаги чап бурчакка чизиқни узиб ёзиб қўйилади. Блок тасвирдаги график символлар хисоблаш жараёнининг ривожланиш йўналишини кўрсатувчи чизиқлар билан бирлаштирилади. Баъзан чизиқлар олдида ушбу йўналиш қандай шароитда танланганлиги ёзиб қўйилади. Ахборот оқимининг асосий йўналиши тепадан пастга ва чапдан ўнгга кетади. Мантиқий блоклар икки ёки ундан ортиқ оқим чизиқларига эга бўлади. Улардан хар бири мантиқий шарт текширишнинг мумкин бўлган натижаларига мос келади. Блокка нисбатан оқим чизиғи кирувчи ёки чиқувчи бўлиши мумкин. Блок учун кирувчи чизиқлар сони чегараланмаган, чиқувчи чизиқ эса мантиқий блоклардан бошқаларида фақат битта бўлади. Агар
блокнинг узилиши битта сахифа ичида бўлса, О белгиси ишлатилади ва иккала тарафга бир хил харф ёки белги қўйилади. Агар блок-тасвир бир неча сахифага жойлашса, бир сахифадан бошқасига ўтиш учун «сахифалараро боғланиш» белгиси ишлатилади. Бунда ахборот узатилаётган сахифадаги блокка қайси сахифа ва блокка бориши ёзилади, қабул қилинаётган сахифада эса маълумот қайси сахифа ва блокдан келиши ёзилади. Блок-тасвирлар кўринишида алгоритмларни ифодалаганда қуйидаги қоидаларга риоя қилиш керак: параллел чизиқлар орасидаги масофа 3 мм дан кам бўлмаслиги, бошқа символлар орасидаги масофа эса 5мм дан кам бўлмаслиги керак. Блокларда қуйидаги ўлчамлар қабул қилинган: бўйи а= 10, 15, 20; эни b= 1.5 х а