Ишланаётган ва узатилаётган маълумотларнинг тўғрилигини таъминлаш усуллари.
Фараз қиламизки Сиз бир жойдан иккинчи жойга маълумот узатмоқчисиз. Ушбу узатилган маълумотларнинг қабул қилувчи томонидан тўғри олинганлигига қандай қилиб ишонч хосил қила олардингиз? Тўғриликни таъминлаш учун қандай усулларни қўллашингиз мақсадга мувофиқ бўлади?
Булар хақида бироз фикрланг ва фикрларингизни жамлаган холда энди компьтерларга киритилаётган ёки улар орқали ўтаётган маълумотларнинг тўғрилигини қандай қилиб таъминлаш мумкинлиги хақида ўйлаб кўринг.
а) Киритиш ахборотларининг ёзилиши.
Киритиш ахборотларида фойдаланиладиган кодлар ва уларнинг тузилиши кўрсатилади, киритиш ҳужжатлари ва массивлар ёзилиш формаси келтирилади. Ҳар бир ҳужжат ёки файл ўзининг номи ва кодларига эга бўлади. Бундан ташқари ҳужжатларнинг ҳар бир киритиш формаси учун реквизитларни ёзиш жадвали тузилади, у ҳужжатнинг номи ва кодини, реквизитнинг номи ва кодини билдиради хамда улар алгоритм тузишда фойдаланилади. Шунингдек, киритиш хужжатларининг формаларида реквизитларнинг шартли белгиланиши, реквизит турлари, белгиларнинг вергулгача ва ундан кейинги сонлари, реквизитлар ўзгарувчанлигини билдирадиган чегара оралиқлар ҳам кўрсатилади.
Ҳар бир кириш формаларининг муҳимлиги, мақсади, қайта ишлашга узатиладиган даврийлиги, киритилаётган ахборотлар ҳажми, формаларни тўлдиришга доир тушунтиришлар ва улар қайси киритиш қурилмасидан киритилиши хақидаги маълумотлар киритиш ахборотларининг ҳар бир формасида алохида келтирилади.
б) Оралиқ ахборотларнинг чиқиш ахборотлари каби ёзилиши мумкинлиги учун улардан бирини, масалан, чиқиш ахборотлари тушунчасини қараб чиқамиз.
Чиқариб олиш ахборотлари ёки натижавий маълумотлар ЭҲМ-дан чиқариб олиш хужжатларининг турларини ва унда ахборотлар ёзилиш тартибларини билдиради. Шунинг учун чиқариб олинадиган натижавий ҳужжатлар қандай кўринишда ва қайси чиқариш қурилмаларидан олиниши кўрсатилади. Ҳар бир форманинг ишлаш даври ва унинг фойдаланувчиларга етказиш вақти, у ҳужжатларнинг нусхаси, чоп этилиши, ким томонидан ва нимада олиниши масалалари кўрсатилади. Шунингдек чиқариб олинган натижавий форма ва ҳужжатларнинг тўғрилигини текшириш, назорат қилиш талаблари ҳам қаралади. Худди киритиш сингари чиқариб олинган ҳужжат формаларининг, массивларининг жадваллари реквизитлардан иборат бўлади. Реквизит эса ўз навбатида ҳужжатнинг номини ва кодини, реквизит турини, белгиларининг ўзгариш диапазонини ва бошқаларни ташкил қилади.
Компьютерга киритилаётган, унда ишланаётган ва узатилаётган информациянинг тўғрилигини текшириш ҳамда таъминлаш усуллари қуйидагилардан иборат:
Текширилаётган информациянинг икки ёки ундан ортиқ нусҳасининг мос келиш усули;
Ташувчига ёзилган кодлар сонининг жуфтлиги ёки таҳлилига асосланган усул – масалан агарда барча код позицияларида уларнинг сони жўнатилишда хам, қабул қилишда хам жуфтлигича сақланса, маълумот тўғри узатилган хисобланади;
Назорат (контрол) йиғиндилар усули – маълумот билан бирга ундаги битлар ёки байтлар сони хам жўнатилади ёки қабул қилинади;
Арифметик усул – маълумотлар билан боғлиқ бирор бир арифметик ифода нинг қиймати сақланилишининг текширилиши амалга оширилади;
Мантиқий усул – маълумотлар ичидаги мантиқий боғланишларнинг қандайлигини хисобга олган холда нахорат жараёни амалга оширилади;
Аралаш усул – бу усул юқорида келтирилган усуллардан бир нечтасининг бараварига ишлатилишини билдиради. ;
Do'stlaringiz bilan baham: |