Узбекистон Республикаси Олий ва ¤рта махсус таълим Вазирлиги


Ўз-ўзини текшириш учун саволлар



Download 1,71 Mb.
bet90/113
Sana19.02.2022
Hajmi1,71 Mb.
#458881
1   ...   86   87   88   89   90   91   92   93   ...   113
Bog'liq
Iqtisodiy Informatika

Ўз-ўзини текшириш учун саволлар:





  1. Иқтисодий масалалар ечишнинг асосий босқичлари нималардан иборат?

  2. Масала қўйилиши босқичида қандай ишлар амалга оширилади?

  3. Алгоритмлаш деганда нимани тушунасиз?

  4. Алгоритмларнинг қандай асосий турлари мавжуд?

  5. Блок-тасвирларнинг қандай турлари мавжуд?

  6. Қандай усуллардан фойдаланган холда қайта ишланаётган маълумотларнинг тўғрилиги таъминланади?

9. Алгоритмик тиллар ва уларда программалаштириш

Режа:


  1. Программалаштириш тилларининг таснифи.

  2. Бейсик алгоритмик тилининг асосий элементлари ва унда дастурлаш.

  3. Паскал алгоритмик тили хақида асосий тушунчалар.

  4. Программа тузиш усуллари.



Таянч сўз ва иборалар:


  1. Программалаш тиллари ва уларнинг классификацияси

  2. Алгоритмик тиллар

  3. Алгоритмик тилларнинг классификацияси

  4. Киритиш-чиқариш буйруқлари

  5. Цикл оператори

  6. Шартли ўтиш оператори

  7. Шартсиз ўтиш операторлари

  8. Подпрограмма ва подпрограмма тузиш операторлари

  9. Стандарт функциялар

  10. Мантиқий операциялар

  11. Программа тузиш усуллари

  12. Бейсик тилининг асосий операторлари

  13. Паскаль тилининг асосий операторлари

  14. Бейсик тилида дастурлаш

  15. Паскаль тилида дастурлаш
    1. Программалаштириш тилларининг таснифи.


Программалаштириш тиллари деганда нимани тушунасиз? Улар фойдаланувчи учун қандай имкониятлар яратади? Программа тилларининг қайси турлари ўргангансиз ва уларнинг бир-биридан фарқи нимада? Программа тилларини қандай асосий гурухларга бўлиш мумкин ва бу нимага асосланиб амалга оширилади?
Ҳозирги пайтда юзлаб алгоритмик тиллар мавжуд бўлиб, уларга Фортран, Ада, Алгол, Кобол, РL/I, Ассемблер, Паскаль, СИ, ЛИСП, Бейсик ва бошқа кўпгина тилларни мисол қилиб кўрсатиш мумкин. Бу алгоритмик тиллар универсал программалаш тиллари ҳисобланиб, улар инженер-техник, ҳисоблаш, иқтисодий ва бошқа характердаги кўплаб масалаларни ечишга, шунингдек маълумотлар тўпламини қайта ишлаш, матнли ахборотларни тахлил қилиш ва шуларга ўхшаш бошқа кўпгина масалаларни ечишга мўлжаллангандир. Масалаларни программалаш учун ЭҲМда программалаш тиллари деб аталувчи сунъий тиллар қўлланилади. Масалани ечишнинг ишлаб чиқилган алгоритми шу тиллар ёрдамида бир маъноли қилиб ва ЭҲМда қабул қила оладиган формада тавсифланади. Ҳозирги вақтда программалаш тилини у ёки бу белгиси бўйича тавсифлаш мумкин.
Ишлатилиш соҳасига кўра программалаш тиллари универсал, яъни барча соҳаларда ҳам ишлатиш мумкин бўлган тиллар ва маълум соҳа ёки муаммоларни ечишга мўлжалланган тилларга бўлинади. Универсал тилларга юқори даражадаги тиллардан Паскал, PL/I, ADA, СИ кабилар кирса, илмий- техника соҳасида ишлатиладиган тилларга Фортран, Алгол, Бейсик кабилар, иқтисодий масалаларни ечишга эса Кобол, РПГ, ЛИСП, Пролог каби тиллар мисол бўлади.
Фойдаланувчилар савиясига кўра эса юқори даражали ва қуйи даражали тилларга бўлинади. Юқори даражали тиллар кенг фойдаланувчилар оммасига мўлжалланган бўлиб, табиий тилга анча яқин ва тушунарли бўлади. Бундай тилларга PL/I, ADA, Бейсик, Паскаль, Кобол, РПГ, Фортран, СИ кабилар мисол бўлади.
Қуйи даражадаги тиллар машина тилига яқин бўлиб, бу тилдан фойдаланувчи машинанинг тузилиши бўйича маълум даражадаги билимга эга бўлиши керак. Қуйи даражадаги тил машинанинг имкониятларидан тўлароқ фойдаланиш имконини бериб, у операцион системалар, транслятор ва компиляторлар яратиш ҳамда шу каби мураккаб программа воситаларини яратишда ишлатилади. Ҳозирги вақтда программалаш тилини у ёки бу белгиси бўйича таснифлаш мумкин. Одатда, программалаш тилининг ЭҲМга кўра боғлиқлик даражаси бўйича классификациялаш энг умумий ҳисобланади. Ушбу белгисига кўра барча тиллар иккита катта гурухга: машинага боғлиқ ва машинага боғлиқ бўлмаган тилларга бўлинади. Программалаш тилининг машина тилига яқинлиги даражасини таърифлаш учун тил даражаси тушунчаси қўлланилади. Даражаси 0 бўлган машина тили даражаларни санаш боши этиб қабул қилинган. Одамнинг табиий тили энг
юқори даражадаги тил деб қаралади. Мнемокодлар биринчи даражадаги тиллар ҳисобланиб, улар машина тилларига энг яқиндир. Лекин мнемокод машина тилидан шу билан фарқланадики, унда амал кодлари мос ҳарфли белгилар билан, операндларнинг рақамли адреслари эса ҳарфли ёки ҳарф- рақамли белгилар билан алмаштирилган. Автокод мнемокодларнинг асосий хусусиятларини сақлайди. Аммо унда машина командаларининг символик аналоглари билан бир қаторда, машина тилида тўғридан-тўғри аналоги бўлмаган микрокоманда қўлланилиши мумкин. Ушбу тилларнинг машинага мўлжалланганлиги уларнинг асосида ҳамон конкрет ЭҲМ буйруқлар системаси ётишини билдиради. Шу сабабли бундай тиллардан фойдаланиш учун қўлланилаётган ЭҲМнинг хусусиятларини билиш зарур. Шу боисдан бу тиллар амалда камроқ қўлланилади. Машинага боғлиқ бўлмаган тиллар ҳам икки гуруҳга бўлинади: процедурага мўлжалланган тиллар турли масалаларни ечиш алгоритмларини тавсифлашга мўлжалланган. Шунинг учун улар кўпинча оддий қилиб “алгоритмик тиллар” деб аталади. Лекин, аниқ айтганда “алгоритмик тил” тушунчаси программалаш тили билан ҳар доим ҳам мос келавермайди. Баъзи алгоритмик тиллар уларга қўшимча воситалар масалан, ахборотни киритиш ва чиқариш операторлари киритилгандан кейингина программалаш тилига айланади. Қуйидаги расмда программалаш тилларининг таснифи берилган.
Процедурага мўлжалланган тиллар ечилаётган масалалар хусусиятларини тўла ҳисобга олади ва конкрет ЭҲМга деярли боғлиқ эмас.
Фойдаланувчиларнинг яна шундай бир тоифаси мавжудки, улар ўз соҳасида мутахассис бўлган ва ўз вазифаларини яхши билгани ҳолда кичик аниқ муаммога доир масалани ечиш учун ЭҲМдан оператив фойдаланишга эҳтиёж сезадилар. Лекин улар ЭҲМда масалани ечиш босқичлари, усуллари билан таниш эмаслар. Фойдаланувчиларнинг ушбу тоифасига хусусан ишлаб чиқариш ва бошқариш маъмурий орган ходимлари, конструкторлар, технологлар, иқтисодчилар ва бошқалар киради.
Улар учун масала ечиш алгоритмини муфассал ёзишни талаб қилмайдиган, муаммога мўлжалланган махсус тиллар ишлаб чиқилган. Фойдаланувчи фақат масалани таърифлаши, бошланғич маълумотларни бериши, натижавий маълумотлар формасини кўрсатиши мумкин. Ушбу ахборотларга кўра иш программаси автоматик юзага келаверади.

  1. даража







  1. даража





4-


муаммога мўлжалланган тиллар
даража
Процедурага мўлжалланган тиллар ечилаётган масалалар хусусиятларини тўла ҳисобга олади ва конкрет ЭҲМга деярли боғлиқ эмас.
Фойдаланувчиларнинг яна шундай бир тоифаси мавжудки, улар ўз соҳасида мутахассис бўлган ва ўз вазифаларини яхши билгани ҳолда кичик аниқ муаммога доир масалани ечиш учун ЭҲМдан оператив фойдаланишга эҳтиёж сезадилар. Лекин улар ЭҲМда масалани ечиш босқичлари, усуллари билан таниш эмаслар. Фойдаланувчиларнинг ушбу тоифасига хусусан ишлаб
чиқариш ва бошқариш маъмурий орган ходимлари, конструкторлар, технологлар, иқтисодчилар ва бошқалар киради.
Улар учун масала ечиш алгоритмини муфассал ёзишни талаб қилмайдиган, муаммога мўлжалланган махсус тиллар ишлаб чиқилган. Фойдаланувчи фақат масалани таърифлаши, бошланғич маълумотларни бериши, натижавий маълумотлар формасини кўрсатиши мумкин. Ушбу ахборотларга кўра иш программаси автоматик юзага келаверади.
Программалаштириш системасининг асосий предмети - система математик таъминотининг назарий ва амалий усулларини ишлаб чиқиш ва программани эксплуатация қилишдир.
“Программалаш системаси” деганда, программалашни автоматлаштириш ва программалашни ЭҲМга ўтказишни таъминловчи комплекс воситалари тушунилади.
Программалаш системаларига стандарт қўшимча программалар кутубхонаси, программалаш тиллари ва трансляторлар ҳамда программани отладка қилувчи воситалар киради.
Бир қанча программаларда ёки бир программани бир қанча жойларида аниқ амалларни бажариши учун фойдаланиладиган машиналар тилидаги буйруқлар кетма-кетлиги “қисм программа” деб аталади.
Ҳар хил программаларда қабул қилинадиган қисм программалар ягона конуниятлар асосида шакллантирилади ва “стандарт қисм программалар” деб аталади.
ЭҲМнинг хотирлаш қурилмаларида сақланадиган стандарт қисм прграммалар тўплами стандарт қисм программалар кутубхонасини ташкил этади. Бу типдаги кутубхоналар таркибига бир неча юзлаб қисм программалар киради.
Барча программалар, улар тайёрлашнинг қандай босқичидалигига қараб тегишли кутубхонада сақланиши мумкиндир. Программали модулнинг ҳар бир тури ўз кутубхонасига эга: дастлабки модуллар кутубхонаси ва юкловчи модуллар кутубхонасида программали фазоли кўринишда операцион система ўзининг компонентлари ва шунингдек фойдаланувчиларнинг бажаришига тайёр иш программалари сақланади. Бу кутубхона албатта бўлиши шарт. Чунки ҳар қандай программа навбатдаги бажарилиш учун оператив хотирага фақат юкловчи модуль кутубхонасидан келади; қолган кутубхоналар бўлмаслиги ҳам мумкин.

    1. Download 1,71 Mb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   86   87   88   89   90   91   92   93   ...   113




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish