IF <шарт> THEN <қатор номери> Масалан:
IF A=5 THEN 20
Демак, А=5 бўлса, 20-номерли қаторда бажариш учун ўтиш амалга оширилади, акс ҳолда шартсиз ўтиш оператори билан бошқа ўтиш цикли амалга оширилади.
Шартли ўтиш операторлари IF ва THEN –лардир, улар доимо биргаликда қўлланилади.
Циклик (такрорлаш) операторлари. Циклни ташкиллаштириш учун алгоритмик тилларда махсус операторлар тавсия этилган. БЕЙСИК тилида бу қуйидаги жуфт операторлар: FOR ва NEXT операторлари: орқали ифодаланади. Шунингдек циклик жараёнларни ташкил қилиш учун FOR ва NEXT операторлари билан бир қаторда TO ва STEP операторлари ҳам қўлланилади.
FOR -учун, NEXT -қиймат охири, TO -гача ва STEP -қадам деган маъноларни ангалатади.
Ушбу операторларнинг БЕЙСИК программа таркибида ишлатилиш тартиби қуйидагича:
FOR <ўзгарувчи номи> = <ўзгарувчининг бошланғич қиймати> TO
<ўзгарувчининг охирги қиймати> STEP <қадам>
{ цикл
{ танаси
NEXT
FOR оператори қаторда биринчи бўлиб ёзилади; NЕХТ эса аксинча ўзининг қаторида охирида келиши керак.
FOR ва NEXT оператори албатта биргаликда ишлатиладилар. FOR - циклнинг бошланиши ёки циклнинг сарлавҳаси деб, NEXT –цикл охири деб аталади.
FOR ва NEXT операторлари ўртасидаги жараёнлар кўп марталаб бажарилади. Улар циклнинг асосий қисми ёки танаси деб аталади.
Масалан:
10 FOR I=1 TO 10 STEP 2
20 PRINT Y=(18+12-I)
30 PRINT “Y=”;Y
40 NEXT I
50 END
Паскаль алгоритмик тили хақида асосий тушунчалар
Француз олими Блез Паскаль шарафига шундай деб номланган ПАСКАЛЬ тили Швецариянинг Цюрих шахридаги Олий техника мактабининг профессори Никлаус Вирт томонидан 70-йилларда яратилган бўлиб, хозирги пайтда жуда кўп ўқув юртларида содда ва қулай алгоритмик программалаштириш тили сифатида ишлатилади. У ўзининг оддийлиги, мантиқийлиги ва етарли даражада самаралилиги туфайли бутун дунё бўйлаб кенг тарқалди. Ҳозирги пайтда барча ҳисоблаш машиналари, хусусан, шахсий, мини, универсал ва микро-ЭХМлар ҳам ушбу тилда ишлаш имкониятига эга. Бу алгоритмик тилда тузилган дастурлар матнининг тўғрилигини осонлик билан текшириш мумкинлиги, уларнинг маъноси ва мохияти тушунарлилиги хамда буйруқларининг оддийлиги билан бошқа турга мансуб алгоритмик тиллардан кескин ажралиб туради.
Паскаль тили анча-мунча мураккаб ва кўп вақт оладиган хилма хил ҳисоблаш ишларини бажаришга мўлжалланган таркиблаштирилган дастурлар тузишга имкон беради. Унинг яна бир афзаллиги шундан иборатки, фойдаланувчи хатоликка йўл қўймаслиги учун ёки хато ёзиб қўйган бўлса, уни тезкорлик билан тузатиб олиши учун дастурда ишлатилган ўзгарувчилар олдиндан қайси турга ёки тоифага мансуб эканлиги белгилаб қўйилган бўлади. Шу билан бирга дастурнинг барча таркибий элементлари хақида маълумот тавсифлаш бўлимида олдиндан кўрсатилган ва белгиланган бўлади. Алгоритмик тилдаги буйруқлар сони эса дастурловчига қулайликлар яратиш мақсадида иложи борича камроқ миқдорда яратилган. Биз қуйида ушбу тилнинг маъно ва мохиятини ёритишда ТДТУ да яратилган информатика бўйича ўқув қўлланмада (адабиётлар руйхатида 17 рақамли) келтирилган материаллардан фойдаландик. Агарда талабалар бу тилни чуқурроқ ўзлаштиришни истасалар, ушбу ўқув қўлланмага мурожаат қилишлари мумкиню
Паскаль алгоритмик тилида асосан қуйидаги харф, белги ва рақамлар ишлатилади:
26 та катта ва кичик лотин харфлари;
0 дан 9 гача араб рақамлари;
32 та русча алфавитга мансуб кирилл харфлари;
дастурлаштириш жараёнида ишлатиладиган махсус белгилар – +, -, *, /,
:, ;, [, ], =, >, <
Паскаль тилида сўз деб бир нечта белгилар кетма-кетлиги тушунилади. Хизматчи сўз деб Паскаль тилидаги стандарт ном тушунилади ва ушбу ном махсус маънони англатади ва уни маълумотларга бериб бўлмайди. Масалан, PROGRAM, BEGIN, END номлар жумласига кириши мумкин. Паскаль тилидаги маълумотларнинг элементлари бўлиб ўзгарувчилар, ўзгармаслар, изоҳлар хизмат қилади. Ўзгарувчилар деб программа орқали аниқланилган ва амалга ошириладиган ҳисоблаш жараёнида ўз қийматини ўзгартирадиган хамда олдиндан номлар бериб қўйилган объектларга айтилади.
Ўзгарувчиларнинг номлари (уларни идентификаторлар деб аталади) - ҳарфлар кетма-кетлигидан ёки ҳарф ва рақамлардан мажмуидан иборат бўлади. Ўзгарувчилардаги белгилар сони саккизтадан ошмаслиги керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |