Тескари алоқа тушунчаси ва унинг бошқарувдаги аҳамияти.
Атроф мухитдаги барча машина ва механизмлар, ташкилотлар, корхоналар, фирмалар қандайдир усуллар ёрдамида мақсадга мувофиқ равишда бошқарилади. Бунда улар бошқарув объекти сифатида кўрилса, уларни бошқариш учун қандайдир бошқарувчи орган ёки субъект ёрдам беради. Энди бироз фикрлаб кўринг, бошқарув деганда нимани тушунасиз? Бошқарувнинг қандай асосий усуллари мавжуд бўлиши мумкин? Бошқарувнинг ўзи қандай қилиб амалга оширилади ва бунда қандай асосий қисмлар бўлиши мумкин? Олдинги бўлимда тескари алоқа деган тушунчани ўрганиб чиққан эдик. Энди унинг нималиги ва қандай қилиб у орқали бошқарув амалга оширилиши мумкинлиги хақида фикр юритиб кўрсак бўлади. Тескари алоқанинг қандай турлари мавжуд бўлиши мумкин ва уларнинг хар бири ёрдамида бошқарув қандай амалга оширилади?
Юқоридаги чизмада кўрсатилган амаллар кетма-кет бажарила бориб, охирида яна шу жараён бошидан бошланади. Схемада кўрсатилган маълумот йиғишдан бошлаб, ижрони назорат қилишгача кетма-кет амалларнинг ўзаро боғлиқлиги "тўғри алоқа" деб юритилса, жараён охиридан яна бошига қайтиши "тескари алоқа" дейилади. Шунинг оқибатида бу жараён тўхтовсиз давом этаверади.
Тескари алоқанинг бошқарувдаги аҳамияти жуда катта. Унинг ёрдамида бошқарувнинг узлуксизлиги таъминланади ва қабул қилинган қарорларнинг оқибатлари текшириб кўрилади.
Ушбу холда системага икки қўшимча таркибий қисмлар қўшиш лозим бўлади - назорат ва тескари алоқа. Тескари алоқа системанинг қандай тартибда ўзгаришини аниқлаб берувчи сигналдир. Бошқача сўзлар билан айтганда, тескари алоқа корхона аъзоларига системани бахолаш, ўзгартириш ёки бошқариш учун бериладиган чиқиш сигналидир. Назорат эса тескари алоқа асосида системанинг янги холатга ўтишини таъминлаб берувчи хатти- харакатдир. Тескари алоқани қуйидагича схематик кўринишда ифодалаш мумкин:
Очиқ системаларда тескари алоқа ва назорат механизми мавжуд бўлмайди. Демак юқорида келтирилган система ёпик система деб аталади. Албатта системанинг ичида бошка бир системалар хам мавжуд бўлиши мумкин. Бундай системалар мураккаб системаларга киради ва улар кисм системаларни ўз ичига қамраб олади. Хар бир система бошқаларидан чегаралар орқали ажратилиб туради. Агарда система ташқи мухит кўрсатгичлари ўзгарганда хам, ўз-ўзини ўзгартира ва бошқара олса, бундай системаларни адаптив системалар деб аталади. Хилма хил системаларнинг ўзаро алокаси интерфейслар орқали амалга оширилади.
Хар қандай информацион системани қуйидаги холда схематик равишда ифодалаш мумкин:
ИНФОРМАЦИОН СИСТЕМА
Do'stlaringiz bilan baham: |